added yesterday at 16:52
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30 - мактабнинг ўқитувчилари синфхоналарга жалюзи пардалари ва мебел сотиб олиш учун август ойлигининг қарийб 30 фоизи ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантирилгани юзасидан Озодликка арз қилди. Ўқитувчилар синфхоналарга жалюзи ва мебел сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган мажлис аудиосини Озодликка юборди. Мактаб директори Пўлат Ўрозовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси ўқитувчиларга жалюзи ва стендлар учун
added yesterday at 14:31
16 август куни Озодлик Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида норозилик билдирган аёлларга милиция куч қўллагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билдирувида шундай дейилади: “Оққўрғон Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли “Оққўрғон шаҳри Бирлик МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат
added yesterday at 13:25
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани акс этган видеонинг эълон қилиниши ортидан, 16 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида пайдо бўлиб KUN.UZ мухбирини товламачиликда айблади.
added yesterday at 12:15
АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. 15 август куни 33-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Ўқитувчилар ўт юлиш, боғдорчилик билан шуғулланди. Мактаб раҳбарияти мажбурий ишга келмаганларни айбламоқда...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 11:16
МЎЙНОҚ. “Мен – Узоқ Сейтмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси 11-уй эгасиман. 2018 йил декабрда уйимизни “снос” рўйхатига киритишди. Туман ҳокими ўринбосаридан огоҳлантириш хати келди. Март ойида деворни бузиб ташлашди. Бу орада омбор ва молхона ҳам бузилди. Молия вазирлигидан компенсация пули ўтказилган ҳақида хат келди. Суриштиргани ҳокимликка борсак, “уйингиз бузилмайди” дейишди. 10 август куни шу ҳақда ҳужжат олиб келишди. Ҳокимлик бизга уй бузилиши сабаб ер майд
added yesterday at 10:16
ПИТНАК. “Хоразм вилоят, Питнак шаҳри, Сайидлар маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалламиз ҳудудидаги Қородошли кўлига Сайид ариғидан сув қуйилади. Ушбу ариқни қишлоқ фермерлари пахта ва буғдойни суғориш учун ёпиб қўйган. Шу сабаб 4-5 ойдан бери кўл суви камайиб, бадбўй ҳид чиқармоқда. Сассиқ ҳидга чидаб бўлмаяпти...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 09:15
ИШТИХОН. “Самарқанд вилоят, Иштихон туман, Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, лекин ҳозирги аҳволини кўриб “аттанг” дейишингиз аниқ. Йўллар режа бўйича асфальт бўлиши керак эди, лекин бу ваъда тўлиқ бажарилмади. Мактабга борадиган йўл ҳамон чанг-тўзон бўлиб ётибди. Асфальтланган йўллар ҳам торайиб кетган. 9 метрли йўллар 4,5 метрга қисқарган. Кўчаларга чироқлар қўйилган, лекин сарф қилинадиган электр энергияси тўловини ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олм
added yesterday at 08:15
ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Қуёшли маҳалласидан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирди деб икки қаватли уйларни бир ой аввал таъмирлаш бошланган эди. Аммо усталар ҳам, мутасаддилар ҳам кўринмай қолди. Бунинг устига, 6 ойдан бери канализация тошиб кетмоқда. Ифлос сув ариққа қўшилиб, мактабга қараб оқяпти. Ҳозир-ку таътил, мактаб бошланса, инфекция ва бадбуй ҳид болаларимизни касал қилади. Муаммоларимизни ҳал қилиб беришсин”. (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 06:15
Ўзбекистонлик бир гуруҳ эколог ва табиатсевар фаоллар кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг мавжуд қоидаларга зид тарзда хусусий тадбиркорларга бериб юборилаётганидан хавотир билдириб мамлакат президентига мактуб йўллади. "Менинг фикрим" жамоатчилик ташаббуслари ягона платформасида куни кеча эълон қилинган мактубни имзолаганлар кўллар ва бошқа сув ҳавзалари давлат қарамоғида қолиши лозимлигини билдирган. Экологларнинг хати ортидан Озодлик мурожаат қилган Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофа
added August 16 at 20:15
Тошкент вилоят, Оққўрғон туман деҳқон бозорида 13 август куни ўнлаб бозорчи аёллар улар савдо қилаётган жойга дўкон қурилишига норозилик билдирган. Оққўрғон туман ички ишлар бўлимидан Озодлик олган маълумотга кўра, аёллар усталарнинг иш қуролларини синдириб, қурилаётган дўкон деворини бузиб ташлагани сабабли тартибни сақлаш учун у ерга орган ходимлари юборилган. ИИБ мулозими “автозак”ка тиқилган аёллар ўша жойнинг ўзида яна қўйиб юборилганини айтди. Мулозим орган ходимларининг аёлларни автоза
Show more
562 298 participants in the group
Давлат тест маркази жорий йилда тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабабли катта ёшдаги минглаб одамлар ҳам “талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширгани”ни билдирди. 13 август куни матбуотга тақдим этилган маълумотда айтилишича, 25 ёшдан кичик абитуриентлар сони 862 977 нафарни, 25-30 ёш оралиғидагилар 103 276 нафарни, 40-50 ёшлилар 14 014 нафарни ва 50 ёшдан катталар сони 672 нафарни ташкил этади. Июль ойида сурхондарёлик 80 ёшли Тўхтамиш Султонов Ўзбекистондаги энг ёши катта абитуриент бўлгани хабар қилинган эди. Тўхтамиш Султонов Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишида ўқиш учун ҳужжат топширган. Аввалроқ Фарғонада ҳам 72 ёшли аёл бирданига учта олийгоҳга ўқишга кириш учун абитуриент сифатида ҳужжат топширганди. Шунингдек, Навоийнинг Қизилтепа туманида яшовчи 67 яшар Шарофат Ташева ҳам Навоий давлат педагогика институтига ҳужжат топширган. Онахон институтнинг она тили ва адабиёти факультетига ўқишга киришни режалаган.
Р ⚽
14 Aug
  • 0
Luka Modrich
14 Aug
Бешикдан то кабиргача илм изла деган хадисда.😆
  • 2
Baht IZ
14 Aug
Davlatga tushim qilish maqsad .buyil  Qabulni pulli qilib darrov yoshdagi cheklovni olib tashladi.utgan yili  tekin edi  yoshdagi cheklov bor edi.maqsad pul yigish odamlardan
  • 1
необычный) ᅠ
14 Aug
необычный) ᅠ replied to Baht
-ха коррупция қилиб пул йиғгандан кӯра, қонуний йиғса яхши-ку)
  • 1
Мехрибон ИМЕНОВА
14 Aug
  • 0
Nurmuhammedov ✔️
  • 0
-Расмус- -Кадирович-
14 Aug
Сал кам 1 млн.га яқин инсон хужжат топширишган экан, ..тв.дан гапиришган эди ..чет элда ўқиш у.н хужжат топшириш осон ва текин, лекин ўқиб кетиш, курсдан курсга ўтиш, битириб чиқиш ўта қийин деб, ..билим бор ўтади, битиради, ..билимсизи ё билими етарли эмаси қолиб кетаверади деб.!?
  • 4
НАФИСА ХАНУМ
14 Aug
80 ёшли абитурент укишка кабул килиндимикан...#u296feb9b65s#
  • 1
У З Б Е Ч К А
14 Aug
Эээ йўгееее кариларни тиббиётга олишмасинееее..Кўли калтирайди, кўзи ўтмаслашган бўлади..Кўшнимни кайнотаси ўт копини олдираман операцияга ўз оёги билан борганди, кари врач операция килган экан бир томирчасини кесиб кўйганини билмай, ўтни олиб тикиб ташлабди. Наркоздан уйганолмай  вафот этди. Уйгонгунча кесилган томирдан ичига кон тўлибди..
  • 1
необычный) ᅠ
14 Aug
необычный) ᅠ replied to НАФИСА
-норматив баллни олса утади шекил) булмаса ёши учун кабул килинмас
  • 1
📵☢️ ☣️📴
14 Aug
Men ŏqidigan joyda xam yowi kotta orisla kop i yowlari xam kop
  • 0
Bugatti )
14 Aug
Bugatti ) replied to НАФИСА
Сенам Кабул килинасан куркма жигарим :-D (H) (fr)
  • 0
необычный) ᅠ
14 Aug
необычный) ᅠ replied to 📵☢️
-каерда укийсиз?
  • 0
📵☢️ ☣️📴
14 Aug
📵☢️ ☣️📴 replied to необычный)
Rusda gorod dubna
  • 0
KARAKURT -
14 Aug
Укишга кириш чекловларининг йук булгани яхши....
Лекин.... хаетга обектив хам караш керагов...
 50 ешгача майли тушунарли . укиса. давлатга ердами тегар..
 Лекин анави 70 80 ешдаги абитурентларимиз давлат популизмини кутариш учун имтихонга кабул килиняптиев
    Бу билан хурматли абитурентларни камситмокчи эмасман..
  Омад хаммасига...  
 Ешларга урнак булади деб бир иккитаси хали бюджетга утиб кетишиям мумкин....
     Жуяли жавобам езолмайсан жавоби йук темаларга...
  • 0
необычный) ᅠ
14 Aug
необычный) ᅠ replied to 📵☢️
-какой вуз?
  • 0
Log in or sign up to add a comment