added yesterday at 16:52
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30 - мактабнинг ўқитувчилари синфхоналарга жалюзи пардалари ва мебел сотиб олиш учун август ойлигининг қарийб 30 фоизи ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантирилгани юзасидан Озодликка арз қилди. Ўқитувчилар синфхоналарга жалюзи ва мебел сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган мажлис аудиосини Озодликка юборди. Мактаб директори Пўлат Ўрозовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси ўқитувчиларга жалюзи ва стендлар учун
added yesterday at 14:31
16 август куни Озодлик Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида норозилик билдирган аёлларга милиция куч қўллагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билдирувида шундай дейилади: “Оққўрғон Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли “Оққўрғон шаҳри Бирлик МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат
added yesterday at 13:25
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани акс этган видеонинг эълон қилиниши ортидан, 16 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида пайдо бўлиб KUN.UZ мухбирини товламачиликда айблади.
added yesterday at 12:15
АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. 15 август куни 33-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Ўқитувчилар ўт юлиш, боғдорчилик билан шуғулланди. Мактаб раҳбарияти мажбурий ишга келмаганларни айбламоқда...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 11:16
МЎЙНОҚ. “Мен – Узоқ Сейтмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси 11-уй эгасиман. 2018 йил декабрда уйимизни “снос” рўйхатига киритишди. Туман ҳокими ўринбосаридан огоҳлантириш хати келди. Март ойида деворни бузиб ташлашди. Бу орада омбор ва молхона ҳам бузилди. Молия вазирлигидан компенсация пули ўтказилган ҳақида хат келди. Суриштиргани ҳокимликка борсак, “уйингиз бузилмайди” дейишди. 10 август куни шу ҳақда ҳужжат олиб келишди. Ҳокимлик бизга уй бузилиши сабаб ер майд
added yesterday at 10:16
ПИТНАК. “Хоразм вилоят, Питнак шаҳри, Сайидлар маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалламиз ҳудудидаги Қородошли кўлига Сайид ариғидан сув қуйилади. Ушбу ариқни қишлоқ фермерлари пахта ва буғдойни суғориш учун ёпиб қўйган. Шу сабаб 4-5 ойдан бери кўл суви камайиб, бадбўй ҳид чиқармоқда. Сассиқ ҳидга чидаб бўлмаяпти...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 09:15
ИШТИХОН. “Самарқанд вилоят, Иштихон туман, Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, лекин ҳозирги аҳволини кўриб “аттанг” дейишингиз аниқ. Йўллар режа бўйича асфальт бўлиши керак эди, лекин бу ваъда тўлиқ бажарилмади. Мактабга борадиган йўл ҳамон чанг-тўзон бўлиб ётибди. Асфальтланган йўллар ҳам торайиб кетган. 9 метрли йўллар 4,5 метрга қисқарган. Кўчаларга чироқлар қўйилган, лекин сарф қилинадиган электр энергияси тўловини ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олм
added yesterday at 08:15
ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Қуёшли маҳалласидан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирди деб икки қаватли уйларни бир ой аввал таъмирлаш бошланган эди. Аммо усталар ҳам, мутасаддилар ҳам кўринмай қолди. Бунинг устига, 6 ойдан бери канализация тошиб кетмоқда. Ифлос сув ариққа қўшилиб, мактабга қараб оқяпти. Ҳозир-ку таътил, мактаб бошланса, инфекция ва бадбуй ҳид болаларимизни касал қилади. Муаммоларимизни ҳал қилиб беришсин”. (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 06:15
Ўзбекистонлик бир гуруҳ эколог ва табиатсевар фаоллар кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг мавжуд қоидаларга зид тарзда хусусий тадбиркорларга бериб юборилаётганидан хавотир билдириб мамлакат президентига мактуб йўллади. "Менинг фикрим" жамоатчилик ташаббуслари ягона платформасида куни кеча эълон қилинган мактубни имзолаганлар кўллар ва бошқа сув ҳавзалари давлат қарамоғида қолиши лозимлигини билдирган. Экологларнинг хати ортидан Озодлик мурожаат қилган Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофа
added August 16 at 20:15
Тошкент вилоят, Оққўрғон туман деҳқон бозорида 13 август куни ўнлаб бозорчи аёллар улар савдо қилаётган жойга дўкон қурилишига норозилик билдирган. Оққўрғон туман ички ишлар бўлимидан Озодлик олган маълумотга кўра, аёллар усталарнинг иш қуролларини синдириб, қурилаётган дўкон деворини бузиб ташлагани сабабли тартибни сақлаш учун у ерга орган ходимлари юборилган. ИИБ мулозими “автозак”ка тиқилган аёллар ўша жойнинг ўзида яна қўйиб юборилганини айтди. Мулозим орган ходимларининг аёлларни автоза
Show more
562 297 participants in the group
Андижон вилоят, Избоскан туман Халқ таълими бўлими мудири президент Мирзиёевнинг “беш ташаббуси” бўйича мактабларда 25 кунда 52 та семинар ўтказишни буюрди. Маънавий ишлар бўйича мактаб директорлари ўринбосарларининг айтишича, бу семинарлар "кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас". Избоскан тумани ХТБ мудири ўринбосари Соҳибжамол Азимова Озодликка семинарларга ўқитувчилар жалб этилмаганини, "беш ташаббус" бўйича тадбирлар фақат МФЙларда ўтказилаётганини айтди. Президент Мирзиёев 19 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш учун “бешта ташаббус”ни эълон қилган эди​. Избоскан туманидаги ўқитувчилардан Озодликка юборилган шикоят хатида бундай ёзилган: “Избоскан тумани ХТБ мудири Сардор Ғофуров семинарбозликни, мажлисбозликни олий нуқтага чиқарди. Юқоридаги раҳбарларга ўзини яхши кўрсатиш учун август ойида “беш ташаббус” мавзусида ҳар куни семинар ўтказасан деб, мактабларни мажбурламоқда. Бунақа майнавозчиликнинг нима кераги бор? Бундан кўра, таълим сифатига эътибор берса яхши бўлмайдими? Мактабма-мактаб чопавериб, номигагина ўтказиладиган бундай “семинар”лардан чарчаб кетдик”. Озодлик қўлга киритган, Избоскан тумани ХТБ мудири Сардор Ғофуров ва мудирнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бўйича ўринбосари Соҳибжамол Азимова имзоси билан тумандаги 49 та мактаб ва 3 та мактаб интернат киритилган рўйхатда президент таклиф қилган “беш муҳим ташаббус” бўйича тадбирлар ўтказиш белгиланган. Рўйхатга кўра, 5 августдан 31 августгача 52 та мактаб ва мактаб-интернатда МФЙлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш белгиланган. Избоскан туманидаги мактаблардан бирида Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайдиган ўқитувчининг айтишича, кўзбўямачилик учун ташкил қилинаётган бундай тадбирлар ўқитувчиларни чарчатиб юборди: “Шу семинарни ташкил қиласан деган мажбурлов бўлади, ҳеч ким ўз хоҳиши билан қилмайди буни. Ҳар куни битта-иккита семинар. Масалан, 8 август куни 7- мактабда учинчи ташаббус - “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” мавзусида семинар бўлди. Бу соҳа бўйича бирорта ҳам мутахассис келиб, бир керакли нарса ўргатмади. Бир дона ўқувчи йўқ, битта ҳам компьютер кўрингани йўқ. Озгина концерт қўйгандек бўлди, вилоят ТВсидан келиб олишди. Бориб, гўёки қатнашгандай бўлиб, чой ичиб келдик. Шу ҳам иш бўлдими, бундай кўзбўямачилик кимга керак? Ҳар куни оворагарчилик. Қайси ташкилотда ҳар куни семинар бўлади?” Избоскандаги яна бир мактаб директорининг ўринбосари, таълим бир четда қолиб, ҳамма сунъий тарбияга урғу бераётганидан юраги куйганини айтади: “Бир семинарда раҳбарларнинг бир гапи менга оғир ботди. Бундай семинарлар тарбияни зўр бўлишига хизмат қилади экан. Қаранг нима дейди? “Биринчи ўринда тарбия, таълим кейин! Биз болаларни кўпроқ тарбиялашимиз, ҳаётга тайёрлашимиз керак! Асосий мақсад, ТВда кўрсатиш. Кимсан, туман ХТБси президентнинг “беш ташаббуси” гўёки аъло даражада амалга оширилаётгандек қилиб кўрсатиш. Интернетдан фойдаланиш дейишади, болаларнинг 90 фоизи Word да ёзишни билмайди. Ундан кўра, битта мутахассис чақир, ўргатсин!” Избоскан тумани ХТБ мудири ўринбосари Соҳибжамол Азимова Озодлик билан суҳбат бошида, ҳеч қандай семинар рўйхати йўқлиги, ўқитувчилар таътилда эканлиги, таътилдан қайтганлари эса янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан шуғулланаётганини айтди. Озодлик ўз тасарруфида унинг ва ХТБ мудирининг ўринбосари имзоси қўйилган тадбирлар рўйхати борлигини айтганидан сўнг Соҳибжамол Азимова бундай деди: “Бу “беш ташаббус” президентнинг 19 мартдаги видеоселектор топшириғига биноан жойларда ўтказилди. Лекин ҳозир ўқитувчилар дам олаётгани сабабли бу МФЙларда ўтказиляпти. Мактаблар иштирок этмаяпти бунда. У рўйхат нотўғри бўлиши мумкин, ҳозир фақат МФЙлар ўзлари ўтказяпти. Мактабларда фақат янги ўқув йилига тайёргарлик кетяпти” Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, учун “бешта ташаббус”ни эълон қилган эди: Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
🌷Lola 🌷
  • 0
-Расмус- -Кадирович-
13 Aug
Қуруқ гап оғиз йиртмаганда эххе хаёт қандай гўзал б.б кетган бўлармиди, ..а так, мажлисбозликни камайтиринглар деган кўрсатма хам бўлган эди лекин.!?
  • 2
13 Aug
beshta tashabusi qo'y va to'vuq boqtirishdan iborat |-) (N)
  • 0
Norimbetov Ergashbek
  • 0
Gm Nm
13 Aug
!!!!
  • 0
Rasul Quva
13 Aug
Ухлеларакооооо
  • 0
💎💎💎 🤰💎💎💎
13 Aug
Не надоела тебе это веселые карусели вечные
  • 2
13 Aug
Домла,озодликдан кетолмвй колдингиз,нима киласиз бу фиску фасод авж олган гурухда,ишингиздан ажраб колманг,тагин.Дустона маслахат холос,бу ерда асосан мусофирлар, гастерлар ёки бывший гастерлар,тинчгина ишлаб юраверинг
  • 2
13 Aug
Номер один,вапще озодда хам номер один.
  • 0
Log in or sign up to add a comment