added yesterday at 16:52
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30 - мактабнинг ўқитувчилари синфхоналарга жалюзи пардалари ва мебел сотиб олиш учун август ойлигининг қарийб 30 фоизи ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантирилгани юзасидан Озодликка арз қилди. Ўқитувчилар синфхоналарга жалюзи ва мебел сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган мажлис аудиосини Озодликка юборди. Мактаб директори Пўлат Ўрозовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси ўқитувчиларга жалюзи ва стендлар учун
added yesterday at 14:31
16 август куни Озодлик Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида норозилик билдирган аёлларга милиция куч қўллагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билдирувида шундай дейилади: “Оққўрғон Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли “Оққўрғон шаҳри Бирлик МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат
added yesterday at 13:25
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани акс этган видеонинг эълон қилиниши ортидан, 16 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида пайдо бўлиб KUN.UZ мухбирини товламачиликда айблади.
added yesterday at 12:15
АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. 15 август куни 33-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Ўқитувчилар ўт юлиш, боғдорчилик билан шуғулланди. Мактаб раҳбарияти мажбурий ишга келмаганларни айбламоқда...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 11:16
МЎЙНОҚ. “Мен – Узоқ Сейтмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси 11-уй эгасиман. 2018 йил декабрда уйимизни “снос” рўйхатига киритишди. Туман ҳокими ўринбосаридан огоҳлантириш хати келди. Март ойида деворни бузиб ташлашди. Бу орада омбор ва молхона ҳам бузилди. Молия вазирлигидан компенсация пули ўтказилган ҳақида хат келди. Суриштиргани ҳокимликка борсак, “уйингиз бузилмайди” дейишди. 10 август куни шу ҳақда ҳужжат олиб келишди. Ҳокимлик бизга уй бузилиши сабаб ер майд
added yesterday at 10:16
ПИТНАК. “Хоразм вилоят, Питнак шаҳри, Сайидлар маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалламиз ҳудудидаги Қородошли кўлига Сайид ариғидан сув қуйилади. Ушбу ариқни қишлоқ фермерлари пахта ва буғдойни суғориш учун ёпиб қўйган. Шу сабаб 4-5 ойдан бери кўл суви камайиб, бадбўй ҳид чиқармоқда. Сассиқ ҳидга чидаб бўлмаяпти...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 09:15
ИШТИХОН. “Самарқанд вилоят, Иштихон туман, Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, лекин ҳозирги аҳволини кўриб “аттанг” дейишингиз аниқ. Йўллар режа бўйича асфальт бўлиши керак эди, лекин бу ваъда тўлиқ бажарилмади. Мактабга борадиган йўл ҳамон чанг-тўзон бўлиб ётибди. Асфальтланган йўллар ҳам торайиб кетган. 9 метрли йўллар 4,5 метрга қисқарган. Кўчаларга чироқлар қўйилган, лекин сарф қилинадиган электр энергияси тўловини ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олм
added yesterday at 08:15
ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Қуёшли маҳалласидан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирди деб икки қаватли уйларни бир ой аввал таъмирлаш бошланган эди. Аммо усталар ҳам, мутасаддилар ҳам кўринмай қолди. Бунинг устига, 6 ойдан бери канализация тошиб кетмоқда. Ифлос сув ариққа қўшилиб, мактабга қараб оқяпти. Ҳозир-ку таътил, мактаб бошланса, инфекция ва бадбуй ҳид болаларимизни касал қилади. Муаммоларимизни ҳал қилиб беришсин”. (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 06:15
Ўзбекистонлик бир гуруҳ эколог ва табиатсевар фаоллар кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг мавжуд қоидаларга зид тарзда хусусий тадбиркорларга бериб юборилаётганидан хавотир билдириб мамлакат президентига мактуб йўллади. "Менинг фикрим" жамоатчилик ташаббуслари ягона платформасида куни кеча эълон қилинган мактубни имзолаганлар кўллар ва бошқа сув ҳавзалари давлат қарамоғида қолиши лозимлигини билдирган. Экологларнинг хати ортидан Озодлик мурожаат қилган Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофа
added August 16 at 20:15
Тошкент вилоят, Оққўрғон туман деҳқон бозорида 13 август куни ўнлаб бозорчи аёллар улар савдо қилаётган жойга дўкон қурилишига норозилик билдирган. Оққўрғон туман ички ишлар бўлимидан Озодлик олган маълумотга кўра, аёллар усталарнинг иш қуролларини синдириб, қурилаётган дўкон деворини бузиб ташлагани сабабли тартибни сақлаш учун у ерга орган ходимлари юборилган. ИИБ мулозими “автозак”ка тиқилган аёллар ўша жойнинг ўзида яна қўйиб юборилганини айтди. Мулозим орган ходимларининг аёлларни автоза
Show more
562 301 participants in the group
Қарийб бир ой муқаддам заҳарланган 69 ўзбек муҳожиридан 58 нафари Россиянинг Самара ва Тольятти шаҳар шифохоналарида ўта оғир аҳволда қолмоқда. Касалхонада қолаётганлар орасида 4 яшар бола ҳам бор. Тольятти шаҳар шифохонаси бош врачи ўзбек ишчилари қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи Зоокумарин препаратидан заҳарланганини маълум қилди. Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули барча зарурий ёрдам кўрсатилаётганини билдирди, бироқ шифохона маъмуриятига кўра, заҳарланган ўзбекистонлик мигрантлар моддий ёрдамга муҳтож. 13 август куни Самарада ишлаётган меҳнат муҳожирларидан бири бундан бир ойча олдин иш жойида заҳарланган 69 кишидан 58 нафарининг аҳволи оғир қолаётганини Озодликка маълум қилди. Ўзи ҳам заҳарланиб, тузалиб чиққанини Озодликка гапирган хоразмлик йигит, фожиа нимадан бошланганини айтиб берди: - Биз “Кошелевский посад” ширкатининг олма боғида ишлаймиз боғбон бўлиб. Ер юмшатамиз, смородина терамиз, олма теряпмиз ҳозир. Овқатданми, нимадандир заҳарландик – 15 август куни 1 ой бўлади. Оғзимиздан, сийдигимиздан қон келди. Заҳарланган 69 нафар ишчининг ҳаммаси Хоразм вилоятининг Ҳонқа туманидан.
Шифохонада қолаётган муҳожирлар ёрдамга муҳтож Сизрандаги “Кошелевский посад” ширкатида заҳарланган ўзбекистонликлардан 17 нафари шу кунда В.Д.Середавина номидаги Самара вилоят клиник касалхонасида, 41 киши – Тольятти шаҳар шифохонасида қолмоқда. Тольятти шаҳар 1- клиник шифохонаси бош врачи вазифасини бажарувчи Леонид Разливинский токсикология бўлимида қолаётган хоразмлик мардикорлар ўта хавфли Зоокумарин препаратидан заҳарлангани аниқланганини билдирди: - Улар ўта оғир модда - Зоокумариндан заҳарланан. Яна анча даволанишади. Бу заҳардан даволаш 70-80 кунгача давом этиши мумкин. Уруғликка ишлов беришда ишлатилади Зоокумарин қон қуюлишини тўхтатиб қўяди. Докторнинг айтишича, касалхона маъмурияти қўлидан келган барча ишни қилаяпти: - Вилоят шифохонаси ва биздагилар аҳволи оғир, битта 4 яшар бола ҳам бор. Биз қўлимиздан келганини қиляпмиз. Москвадан ва Самарадан энг яхши мутахассислар ҳозир йиғилди. Бироқ Леонид Разливинский муҳожирларга ҳар куни янги плазма қуйилиб, қон алмаштириб туриш лозимлигини, бунинг учун қўшимча маблағ зарурлигини билдирди: - Бизга ҳақиқатан ёрдам керак. Мен Қозондаги консул билан ҳам бу масалада гаплашган эдим. Мен вазиятни консулга тушунтириб бердим. Тўғрисини айтаман – бизга моддий ёрдам керак даволашни давом эттириш учун. Биз Ўзбекистон ҳукумати эътибор беришини сўраймиз. Самарада 69 ўзбекистонлик “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилгани тўғрисида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилган эди. Лекин 13 август куни Озодликка гапирган мигрантнинг айтишича, консуллик ходимлари воқеа юз берган кундан буён касаллардан хабар олгани йўқ: - Уларни ҳам келганига 20 кун бўлиб кетди. Бир марта келиб кетишди, бўлди. Ётганингизга пул тўлаймиз, болничний очамиз деди, бўлди. Ўзгариш йўқ. Фариддинми дегани келганди. Мигрантлар бу масалада президент порталига ҳам арз қилганини, бироқ натижа бўлмаганини айтишди. Озодлик 13 август куни Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули Фариддин Насриевдан заҳарланган ўзбекистонликларга қандай ёрдам берилаётганини сўради. - Фуқаролардан хабар олинаяпти, ёлғон ва нотўғри маълумот тарқатилган, - дер экан, ёрдам қай кўринишда берилаётганини айтишдан бош тортди. Қозондаги консулхонанинг дастлабки хабарида заҳарланган ўзбекистонликлар ишлаган корхона Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилгани айтилган эди. Озодлик 13 август куни бу масалада “Кошелевский посад” ширкатидан ҳам, Бош консулдан ҳам изоҳ ололмади. Россия Тергов қўмитасининг Самара вилоят бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув бораётганини маълум қилган.
RAXMATULLO ISMATULLAEV
  • 0
НАФИСА ХАНУМ
13 Aug
Аллох сакласин, Тузалиб  яхши булиб кетсинлар.
  • 3
ЮЛДУЗ ЮЛДУЗ
13 Aug
Аллох сакласин.
  • 1
13 Aug
bo'hti epsanlar, hamma mutahasis yegildimush |-( (N)  shavkat tulki esa tatilda, bosh ogriqdan qutilishga bahonayam tayyor (N)
  • 0
ОРИК МЕРГАН
  • 0
RAXMONOV 007
13 Aug
Аллох шифо берсин
  • 1
13 Aug
Аллоҳ шифо берсин мусофирларга
  • 1
👉💝💞💗💖👈 👉💝💞💗💖👈
13 Aug
Ердам берсин узбекистон хукумати шунча одам огир ахволда бу хукумат айби иш уринлари йук кийинчилик авжга чиккан халк сарсон саргардонликда колмокда газни тиллони пахтани сотяпсан бер пулидан ердам шуларга
  • 3
13 Aug
Эххх моддий ёрдам булса тузалиб кетишармикан мухожир беморлар
  • 0
13 Aug
Эххх моддий ёрдам булса тузалиб кетишармикан мухожир беморлар
  • 0
Тимур Алимов✔️
13 Aug
Мираж опамга кимда Ким лично гап киса
Онасини АМИГАЧА сикип ташиман^o) ^o) ^o)
  • 2
ФАРРУХ Бахтиеров
13 Aug
Худо шифосини берсин илохим сог саломат уз юртига кайтишсин
  • 1
Bugatti )
13 Aug
Bugatti ) replied to Тимур
:-O :-S
  • 0
Тимур Алимов✔️
13 Aug
Онейни амига тикиляпсанми Кут😀
  • 1
АЛИЯ (((Исматулина)))
13 Aug
Кани биззи Посольстволардагилар. Искиртлар ердам беришни билишмайди. Илохим согайиб оиласи даврасига кетишсин. Эх беозор Узбегимаа
  • 3
Bugatti )
13 Aug
Bugatti ) replied to Тимур
Трее ^o)
  • 0
Тимур Алимов✔️
13 Aug
Башшаранга кутогим
Сен кутни деп уша аёл
Хаммадан сукиш эщитип юрипти
Хех онейни сикай ХЕЗАЛАК
  • 1
Атажанов Шухрат
13 Aug
Узбекистон консули нега бефарк бу холатга ким уз назоратига олади бу вазиятни ахир улар Узбекистон фукоролари.
  • 1
Bugatti )
13 Aug
Bugatti ) replied to Тимур
Км сукяпти апасини омига буклап тикип куяман узм^o) :-@
  • 0
Log in or sign up to add a comment