added today at 15:35
Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида заҳарланган ва шифохонада қолаётган 69 ўзбекистонлик, шу жумладан 1 бола тиббий ҳамда ҳуқуқий ёрдам билан таъминланганини маълум қилди. 21 июль куни тарқатилган расмий маълумотга кўра, 3 муҳожир жонлантириш бўлимида барқарор-оғир аҳволда қолмоқда. Муҳожирларнинг ёппасига заҳарланиши сабаблари эса ҳануз номаълум.​ Озодлик Самарада қишлоқ хўжалигидаги ишларни бажариб, пул ишлаётган муҳожирлар заҳарлангани ҳақида 18 июль куни хабар қилган эди.​ Т
added today at 14:36
Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг 800 квадрат метр майдондаги қисми буткул ёниб кетди. Наманган вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб, Daryo.uz нашрининг ёзишича, 21 июль куни кечаси содир бўлган ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ёнғин нон растасида чиққан. Натижада, бозорнинг шу қисмидаги расталар, расталар жойлашган ёпиқ бинонинг шифти ва унга туташ қўшни бино ёнган. Ёнғин 45 дақиқада ўчирилган. Расмий маълумотга кў
added today at 13:36
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлига келиб, доимий яшовчи аҳоли сони 33 ярим миллион кишидан ошди. Давлат статистика қўмитаси берган ҳисоботга кўра, йил бошидан бери аҳоли сони 268 минг кишига кўпайган. Расмий маълумотга кўра, шу кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 17 миллион, қишлоқ аҳолиси сони эса 16 ярим миллион кишини ташкил қилади. Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлигача йиғилган маълумотларга кўра, аҳолининг 30 ярим фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59 фоизи эса меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Яна
added today at 08:15
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида мактабгача таълим муассасалари ходимлари марафон тадбирига деб чақиртирилиб, кўча супуришга мажбурланганликлари ҳақида Озодликка арз қилди. Навоийдаги болалар боғчаларидан бирида ишлайдиган, исми сир қолишини истаган тарбиячиси 15 июл куни шаҳардаги бошқа таълим ходимлари билан бирга Янги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тозалаш ишларига жалб этилганини айтди. - Ўша куни "марафон спорт мусобақаси бўлади, спорт кийимида келинглар", деб айтишди. "Боғчада
added today at 07:15
Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийлари мамлакатда гўшт нархининг юқорилаб бораётганига монополия сабабчи эканини айтишди. 19 июл куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров бу ҳақда шундай деди: "Тўғрисини айтиш керак, гўшт нархининг қимматлиги бу – соҳадаги монополия билан боғлиқ жиҳат. Гўшт бозорларини кўпчилик қассоблар ўз шахсий монополиясига айлантириб олишган, табиийки, нарх-наво ҳам улар томонидан бошқарилад
added today at 06:15
Ўзбекистон президентининг 18 июлда имзолаган қарорига мувофиқ мамлакатга олиб кириладиган электромобиллар (код ТН ВЭД 870380) учун акциз солиғи январ ойидан бекор қилинади. 8703 гуруҳидаги бошқа машиналарни мамлакатга олиб кириш учун амалда бўлган 30 фоизлик акциз солиғи тўлаш тартиби ўз кучида қолади. Эндиликда электромобилларни Ўзбекистонга киритишда фақат 20 фоизлик ҚҚС ва божхона йиғимлари учун ҳақ тўланади. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда енгил автомобилларни олиб ки
added yesterday at 18:15
СУРХОНДАРЁ. “Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларни китоб сотиб олишга мажбурламоқда. Бу борада ҳоким махсус режа ҳам эълон қилган. Олдин мажбурий обуна бор эди, энди мажбурий китоб сотиш! Аслида, китоб илм-маърифат учун сув билан ҳаводек зарур. Аммо имконияти бор ёки йўқлигидан қатъи назар ташкилотларни харид қилишга мажбурлаш яхши эмас...” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)​
added yesterday at 17:15
НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдаман. Нафас аъзолари шифокориман. Соғлиқни сақлаш тизимидаги кўзбўямачилик ва масъулиятсизлик туфайли сил касалликлари диспансерида беморлар аҳволи оғирлашмоқда. Диспансер биноси талабга жавоб бермайди. Масалан, маънавият соатлари беморлар даволанадиган ертўлада ўтказилади. Инфекцион назорат талаб даражасида эмас. Ходимларнинг хавфсизлиги таъминланмаган. Энг ачинарлиси, мавжуд вазиятни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ҳатто прокуратура мутасаддилари билади. Дар
added yesterday at 16:15
ТОШКЕНТ. “Тошкентдан ёзмоқдаман. Бизда қачон жамоат транспорти етишмовчилигига барҳам берилар экан? Ишдан чиқиб уйга шошасиз, бекатга келсангиз бу аҳвол: ур-йиқит! Одамлар бир-бирини ҳурмат қилмайди. Маданият эса бир четда мудраб ётибди. Бу – “Буюк ипак йўли” метроси ва Қўйлиқ йўналишидаги вазият. Қўйлиқ бозори яқинида эса бундан ҳам ачинарли ҳолатга гувоҳ бўласиз. Асабни бузмаслик учун қиммат бўлса-да таксига юзланасиз. Афсус! XXI асрда-я...” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
added yesterday at 15:16
ҒИЖДУВОН. “Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан ёзаяпман. Шўркўл йўлида бир ҳафтадан буён шағал тўкилган. Бундан эса ҳайдовчилар қийналмоқда. Масъул ходимлар қаерга қараяпти?” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
Show more
560 770 participants in the group
Ўзбекистонда партиявий тизим чуқур таназзулда эканидан хавотир билдирилди. Ҳарвард докторанти Ўзбекистон дунёдаги камбағал давлатлардан бири эканини эслатди. Олмалиқ комбинатига тегишли олтин конидаги ўғрилик фош этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди. _____________________________________________________________ Ўзбекистонда партиявий тизим чуқур таназзулда деб баҳоланди Ўзбекистондаги партиявий тизим чуқур таназзулда эканидан хавотир билдирилди (www.minbar.uz, 10 июль). Қайд этилишича, партиялар ўзининг асосий – вакиллик вазифасини бажармаяпти. Жамиятнинг иқтисодий ва ижтимой структураси ўзгарган, лекин партиялар бу ўзгаришлар ортидан етолмагани сабабли замонавий талабларга жавоб беролмаяпти. Боз устига, ҳокимиятлар тақсимланиши тамойили ҳам ишламайди. Шу боис вакиллик институти реал ваколатларга эга эмас, барча муҳим қарорларни ижроия ҳокимият қабул қилади. “Ўзбекистонда мухолиф партия йўқ, давлат рўйхатидан ўтган ва парламентга кирган бешала партияга ҳам аҳоли ҳукуматнинг бир қисми сифатида қарайди”, деб ёзади электрон нашр. Таъкидланишича, 2019 йил декабрида ўтиши кутилаётган парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловлари олдингиларидан принципиал фарқ қилмайди. Негаки, салмоқли ислоҳотлар учун вақт қолмади, қолаверса, ислоҳотлар учун сиёсий ирода ҳам сезилмаяпти. Аммо 2024 йилдаги электорал циклгача партиялар ўзини жиддий ислоҳ қилмаса, миллат ва ўз келажагига рахна солиши мумкин. Қайд этилишича, ўзбек партиявий тизимини ислоҳ қилиш кўп жиҳатдан президент администрациясига боғлиқ. Шу боис президент маъмуриятининг партиялар устидан кураторлигини олиб ташлаш тавсия этилган. Ҳарвард докторанти Ботир Қобилов Ўзбекистон Зимбабведан ҳам камбағал эканини ёдга солди Ҳарвард бизнес мактаби докторанти, иқтисодчи Ботир Қобилов баланд парвоздан ерга тушиш ва Ўзбекистон дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан бири эканини унутмаслик лозимлигини таъкидлади. “Ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) аҳоли жон бошига тўғри келадиган қиймати бўйича ҳисоблаганда, Ўзбекистон дунёдаги мамлакатларнинг 80 фоизидан кўра камбағалроқ. Биз буни обрўга путур етмасин деб инвесторлар, сайёҳлар ёки хорижий дўстларимизга айтишни хоҳламаслигимиз мумкин, аммо ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, ушбу ҳақиқатни билиб қўйишимиз керак”, деб ёзди иқтисодчи Телеграмдаги саҳифасида. Қайд этилишича, Африка қитъасининг деярли ярми Ўзбекистондан бойроқ; Ўзбекистон ЯИМ уруш ёки ҳарбий низолар содир бўлаётган барча мамлакатларнинг ўртача ЯИМдан камроқ; cобиқ СССРнинг фақат икки мамлакатигина (Қирғизистон ва Тожикистон) Ўзбекистондан камбағал. Ўзбекистон ҳатто Мўғулистон (2,7 баробар) ва Зимбабведан ҳам (1,5 баробар) камбағалроқ. Иқтисодчи Ботир Қобилов ЯИМнинг пастлиги ҳақидаги рақамлар кўпчиликка ёқмаслиги, Тошкент марказида яшовчи аҳоли бундан ҳатто бехабар ҳам бўлиши мумкинлигини қайд этган. Олмалиқдаги олтин конида ўғрилар ушланди Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли Кўчбулоқ олтин конида ўғрилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори Нариман Измуллаев “Ҳуқуқ” нашри орқали маълум қилган. Бир неча кишидан иборат жиноий гуруҳ Кўчбулоқ олтин конига яширинча кирган ва олтин моддаси бор рудаларни йиғиб, машинага жойлаган. Олтин руда тўлдирилган қоплар билан улар узоққа бора олмаган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга туширган. Машинадан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 232,5 миллион сўмлик 109 килограмм руда ва бошқа ашёвий далиллар топилгани хабар қилинган.
Ассалому алейкум
12 Jul
Йугееее.Олаааа.
Ku Ku Wa
12 Jul
Үuve Yuve 👌
12 Jul
Shaxlo Guli
12 Jul
Иииияяя
Оддий Бола
12 Jul
Туйлаааар   муборааак
Оддий Бола
12 Jul
Олмаликдан тилла угирлаган  угрини  ушашибди.

Вооой  блат.  Ана  оламшумул  янгилик.

Олмалик  тилласини  энг  катта  угриси  Кремльда  утирибдию.

Тилла  угирлаганмиш.

Уран  кани?   Газ  кани?  Пахтани  даромади  кани??
Мен Бу мен
12 Jul
Ана холос З йил олдин ЯИМ 8 фоиз атрофида эди Хозир ЯИМнечи экана Шунча олтин уран нефть газ энергетика автомобиль пахта мева ва хни пуллари кани унда Тож.н Афг.нга гуманитар ёрдам бервомиз нега? Тавба уша жирканч давлатларданда камб.мизми шарманда
Мен Бу мен
12 Jul
27 трлн захира кайга кетди Не бу хакда хеч айтишмиди
12 Jul
Дед Хасан replied to Мен
Сизга бу писта пулимиди бугун мунча писта сотдим мунча пул булди дейдигон :-)
М И Р А Ж
12 Jul
12 Jul
Ана холос.
маратик братик
12 Jul
Узбекистон 24 ТВ ни курмаган,шунинг учун Зимбабведан хам паст дебди.А так ана Узб24лохтв айтаяпти **** зур яшаяпмиз деб,
f a r f u r
12 Jul
f a r f u r replied to Мен
Яим ни жон бошига нисбатан хисоблайдию бу ерда захирани Нима алокаси бор?
Маньячка Снайперша
12 Jul
Майда уғричаларни яъни ит балиқчаларни тутишиб кейин твда мақтанишади группавой мафия уғриларни ушладик ва шунча йилга кесвордик деб.Аслида наханг балиқлар қолуради турга илинмай блинчики.Азалдан шундай булган ва булиб келган хечнима узгармайди.Баракатопгурлар.
Мен Бу мен
12 Jul
Мен Бу мен replied to f a r
Захира ЯИМни ортидан тупланади менимча Сиз Яим днда нимани тушунасиз Сотилганми ё хали ер тагида ётгандими? Значить захираям йук бубдида
Мен Бу мен
12 Jul
Мен Бу мен replied to Дед
Салом Хасан бува Ну погодимасмисиз мабода?
маратик братик
12 Jul
60 фоиз теневая экономика ишлаяпти узбда.ШМ уларни олиб чиколмади,кейин яна уша узбдаги ёпик иктисодиёт сиёсати.Ахоли ишлаб чикариш хакида уйламайдиям чунки узб ичидаги аждархолар билан ракобат килиша олмайди.Термезда оддий пепсиколани тошкентдан олиб келишининг узи кулгули.Качонки яккахокимчиликни тугатмаса кандай килиб ВВП ошиши мумкин?
Log in or sign up to add a comment