added today at 15:35
Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида заҳарланган ва шифохонада қолаётган 69 ўзбекистонлик, шу жумладан 1 бола тиббий ҳамда ҳуқуқий ёрдам билан таъминланганини маълум қилди. 21 июль куни тарқатилган расмий маълумотга кўра, 3 муҳожир жонлантириш бўлимида барқарор-оғир аҳволда қолмоқда. Муҳожирларнинг ёппасига заҳарланиши сабаблари эса ҳануз номаълум.​ Озодлик Самарада қишлоқ хўжалигидаги ишларни бажариб, пул ишлаётган муҳожирлар заҳарлангани ҳақида 18 июль куни хабар қилган эди.​ Т
added today at 14:36
Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг 800 квадрат метр майдондаги қисми буткул ёниб кетди. Наманган вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб, Daryo.uz нашрининг ёзишича, 21 июль куни кечаси содир бўлган ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ёнғин нон растасида чиққан. Натижада, бозорнинг шу қисмидаги расталар, расталар жойлашган ёпиқ бинонинг шифти ва унга туташ қўшни бино ёнган. Ёнғин 45 дақиқада ўчирилган. Расмий маълумотга кў
added today at 13:36
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлига келиб, доимий яшовчи аҳоли сони 33 ярим миллион кишидан ошди. Давлат статистика қўмитаси берган ҳисоботга кўра, йил бошидан бери аҳоли сони 268 минг кишига кўпайган. Расмий маълумотга кўра, шу кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 17 миллион, қишлоқ аҳолиси сони эса 16 ярим миллион кишини ташкил қилади. Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлигача йиғилган маълумотларга кўра, аҳолининг 30 ярим фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59 фоизи эса меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Яна
added today at 08:15
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида мактабгача таълим муассасалари ходимлари марафон тадбирига деб чақиртирилиб, кўча супуришга мажбурланганликлари ҳақида Озодликка арз қилди. Навоийдаги болалар боғчаларидан бирида ишлайдиган, исми сир қолишини истаган тарбиячиси 15 июл куни шаҳардаги бошқа таълим ходимлари билан бирга Янги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тозалаш ишларига жалб этилганини айтди. - Ўша куни "марафон спорт мусобақаси бўлади, спорт кийимида келинглар", деб айтишди. "Боғчада
added today at 07:15
Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийлари мамлакатда гўшт нархининг юқорилаб бораётганига монополия сабабчи эканини айтишди. 19 июл куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров бу ҳақда шундай деди: "Тўғрисини айтиш керак, гўшт нархининг қимматлиги бу – соҳадаги монополия билан боғлиқ жиҳат. Гўшт бозорларини кўпчилик қассоблар ўз шахсий монополиясига айлантириб олишган, табиийки, нарх-наво ҳам улар томонидан бошқарилад
added today at 06:15
Ўзбекистон президентининг 18 июлда имзолаган қарорига мувофиқ мамлакатга олиб кириладиган электромобиллар (код ТН ВЭД 870380) учун акциз солиғи январ ойидан бекор қилинади. 8703 гуруҳидаги бошқа машиналарни мамлакатга олиб кириш учун амалда бўлган 30 фоизлик акциз солиғи тўлаш тартиби ўз кучида қолади. Эндиликда электромобилларни Ўзбекистонга киритишда фақат 20 фоизлик ҚҚС ва божхона йиғимлари учун ҳақ тўланади. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда енгил автомобилларни олиб ки
added yesterday at 18:15
СУРХОНДАРЁ. “Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларни китоб сотиб олишга мажбурламоқда. Бу борада ҳоким махсус режа ҳам эълон қилган. Олдин мажбурий обуна бор эди, энди мажбурий китоб сотиш! Аслида, китоб илм-маърифат учун сув билан ҳаводек зарур. Аммо имконияти бор ёки йўқлигидан қатъи назар ташкилотларни харид қилишга мажбурлаш яхши эмас...” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)​
added yesterday at 17:15
НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдаман. Нафас аъзолари шифокориман. Соғлиқни сақлаш тизимидаги кўзбўямачилик ва масъулиятсизлик туфайли сил касалликлари диспансерида беморлар аҳволи оғирлашмоқда. Диспансер биноси талабга жавоб бермайди. Масалан, маънавият соатлари беморлар даволанадиган ертўлада ўтказилади. Инфекцион назорат талаб даражасида эмас. Ходимларнинг хавфсизлиги таъминланмаган. Энг ачинарлиси, мавжуд вазиятни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ҳатто прокуратура мутасаддилари билади. Дар
added yesterday at 16:15
ТОШКЕНТ. “Тошкентдан ёзмоқдаман. Бизда қачон жамоат транспорти етишмовчилигига барҳам берилар экан? Ишдан чиқиб уйга шошасиз, бекатга келсангиз бу аҳвол: ур-йиқит! Одамлар бир-бирини ҳурмат қилмайди. Маданият эса бир четда мудраб ётибди. Бу – “Буюк ипак йўли” метроси ва Қўйлиқ йўналишидаги вазият. Қўйлиқ бозори яқинида эса бундан ҳам ачинарли ҳолатга гувоҳ бўласиз. Асабни бузмаслик учун қиммат бўлса-да таксига юзланасиз. Афсус! XXI асрда-я...” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
added yesterday at 15:16
ҒИЖДУВОН. “Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан ёзаяпман. Шўркўл йўлида бир ҳафтадан буён шағал тўкилган. Бундан эса ҳайдовчилар қийналмоқда. Масъул ходимлар қаерга қараяпти?” (Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
Show more
560 769 participants in the group
Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёлнинг номусига амакиваччаси теккан. Сурхондарёда фермер ўзи учун ўзи қабр қазиди. Ота-онанинг лоқайдлиги сабаб ит тирнаган бола нобуд бўлди. ________________________________________________ Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёл тўғрисида янги тафсилотлар маълум қилинди Янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаган сурхондарёлик Ф.Т. тўғрисида янги тафсилотлар очиқланди (“Оила даврасида”, 11 июль). Хотин-қизлар қўмитасига кўра, Ф.Т.нинг маълумоти ўрта махсус, отаси ишлашга рухсат бермагани учун уйида тикувчилик билан шуғулланган. Унинг номусига 1990 йилда туғилган амакиваччаси теккан. Ф.Т. 2 июль куни фарзандини Денов туманидаги “Ҳабибобод” бозори қабристонида дунёга келтирган ва ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Аёл отаси ва ака-укасидан қўрққанидан чақалоғини шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлган. Қайд этилишича, чақалоққа тиббий ёрдам кўрсатилган ва унинг саломатлиги яхши. “Тўғри, боласини туғиб шу аҳволга солиш, албатта, ҳеч қачон оқланмайдиган ҳол. Бироқ аввало масала негизида ётган яна бир ҳақиқат – шу ҳолатни содир этишда маънавий маънода аёл билан теппа-тенг айбдор бўлган эркак омили, унинг тарбиясию шу фожиадаги “ҳиссаси” етарлича баҳоланмайди”, дейилади Хотин-қизлар қўмитаси баёнотида. Сурхондарёда безорилар фермерни ўзи учун қабр қазишга мажбурлади Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи фермер бошқа бир ҳамкасбидан пул ундириш учун унинг ҳаётига очиқдан-очиқ таҳдид қилди (“Ҳуқуқ”, 11 июль). Ушбу жиноятда эса унга икки таниши ёрдам берган. Безорилар гуруҳи фермерни алдов йўли билан туман четига олиб борган ва ўзига ўзи қабр қазишга мажбурлашган. Сўнг қўл-оёғини боғлаб бўғизлаш билан қўрқитиб, жонини сақлаб қолиш эвазига 50 миллион сўм талаб қилишган. Жабрдийда фермер кучли таҳдид остида “Кобальт” русумли машинасини сотиб, безориларга 37 миллион сўм берган. Уч безори эса жиноий йўл билан топган пулларининг 3 миллион сўмини Жарқўрғон туманидаги масжидга эҳсон қилган. Таҳдидлар кейин ҳам давом этгач, фермер бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Қайд этилишича, зўравонларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Ит тирнаган бола 26 кун ўтиб қутуришдан вафот этди Самарқанд тумани Равонак маҳалласида 9 ёшли бола қутуриш белгилари билан вафот этди (“Даракчи”, 11 июль). Жорий йилнинг 4 июнь куни оқ рангли ит 2010 йилда туғилган К.М.нинг ўнг билагини тирнаб, жароҳат етказган. Боланинг жароҳати маҳаллий усулда хўжалик совуни билан ювилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо ота-она лоқайдлик қилиб, болани даволаш муассасасига олиб бормаган. Оқибатда бир неча ҳафта ўтгач, боланинг аҳволи оғирлашган. Шифокорлар унга қутуриш ташхисини қўйган, аммо боланинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Орадан 26 кун ўтиб, 9 ёшли бола нобуд бўлган. Қайд этилишича, текширувларда “Равонак” маҳалласи аҳолисида қутуриш белгилари аниқланмаган. Тиббиёт мутахассислари қутурган ит ёки мушук тишлаган ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.
12 Jul
Аллох асрасин.
E L I F
12 Jul
Астагфуруллох...:-(
НАФИСА НАФИСА
12 Jul
Ф А Р Р У Х (х---пресс)
12 Jul
3 миллионини эхсон хам қиворишибди, айбларини ювамиз деб ўйлашгандирда «ХХI асрни тақводор қароқчилари»😂😂😂
👉💝💞💗💖👈 👉💝💞💗💖👈
12 Jul
Боласи тугилгинча ота онаси билмаптимикан тавба
шахло 💖💖💖
12 Jul
шахло 💖💖💖
12 Jul
эртак эшитяпмизми 9ойгача кандай билишмиди шунчали локайид этиборсизми одамлар!
■■  ●●● ■■
12 Jul
Учта бир-биридан совук хабар...  :-S
шахло 💖💖💖
12 Jul
шахло 💖💖💖 replied to ■■ ●●●
этменг роббим узи сабр берсин
- SNAYPER-
12 Jul
Амакивача зурламагандур иккови келишиб кучкорчаларини уриштиришган булса керак,бу нарса кизни жонига йокандирки боласи булиб колган
■■  ●●● ■■
12 Jul
■■ ●●● ■■ replied to шахло
Айникса еш болани кутуришдан улгани ачинарли бупти...
Ku Ku Wa
12 Jul
Tovba
шахло 💖💖💖
12 Jul
росаям ачиндим эсиз болажон!
■■  ●●● ■■
12 Jul
■■ ●●● ■■ replied to шахло
Кайсидир касаллик-улим ларни урганувчи профессор айтган экан" мен курган улимларни ичида энг дахшатлиси бу кутуришдан улишдир"    деб...
Оддий Бола
12 Jul
Хеч ким безорилар хакида ёзмади.
Агар пермерга уша кабрни хоким ё пиркурор ёки мелеса бошлиги ковлатганида,  хамма  ушаларни  ёмонлаб  ёзишарди. :-D :-D :-D
Маньячка Снайперша
12 Jul
Битта темада учта нето холат.Биринчисидаги қахрамонларни икковини хам қамаш керак.Иккинчи холатга келсак, агар бола докторлар айби бн улганда
ота онаси чичворарди докторлар устидан.Учинчи холатда фермерни таги ахлат шекиллида молга ўхшаб индамай пул бериб қараб турган булса.Кейинги тахдитда ички ишларга хабар берганмиш.Хаа эркак эркакаа.
Леонардо Выстомучи
12 Jul
Тузумнинг таназули ехуд Худо урган бандалар!!!

Вакт утган сайин эшитиб,куриб бораетганларимиз келажаксиз тузимни жирканч башараси ва унда яшаетган иккиюзламачи бандаларни кутлари очилиб бораетганига гувох булмокдамиз,етти ухлаб эшитмаган жиноятлар, худбин ва кабих киликлар кадимда узига бек элни оламга шарманда килиб булди! Сочи ейик, кути очик кизлар,бирор жангга ейинки бир кундани еришга кучи етмайдиган хотинчалиш йигитлар,эркаксифат аеллар,даюс эркаклар тулиб тошиб кетган жамиятни кун келиб бир кун е ер ютади еки сув окизиб кетади!
Кун сайин курилаетган масжидлар,минглаб сафда туриб укилаетган намозлар, дуолар Яратганга етиб бормай озон катламида муаллак колиб кетяптимикин?
Кун келиб онасини зурлаган угил, кизини тукдирган ота,тугиб куйган эркак хакида эшитишдан кура секин аста бошка планетага сурсамикин деб уйлаб колдим!
Кун кечикиб зангори экранда менинг юртимда икки келишган йигит ушбу шармандали вокеаларни уялмай нетмай кенг оммага шархлаб утирар,буни милионлаб Худо урган бандалар тизер ичиб пинагини бузмай томоша килишади!!!
Мовлоно Алишер кабридан туриб балки чикиб кетгандир, Саид Ахмад хун хун йиглаетгандир,Мирзо Улугбек фаред уриб кетаетгандир, йук йук буни Яратганни кахрига учраганлар уйлашмайди улар ситро ичиб мошин ютсам дейди,тугилмаган боласига намунали уй оламан дейди,ким узарга туй килиб ном чикарсам дейди аммо якинлашиб келаетган таназул, офатни уйлаб хам куймайди!!!

Номаьлум планета, ажал водийси....
Log in or sign up to add a comment