added today at 13:15
Ўзбекистонда сўнгги 20 йилда илк бор “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон бу жараёнга халқаро мутахассисларни жалб этишни мақсад қилган. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16-18 июль кунлари АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида сўзлаган нутқида билдирди. Ўзбекистон бош дипломатига кўра, яқин вақтда қонун лойиҳаси Халқаро диний эркинлик соҳасидаги алоҳида то
added today at 12:11
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан учрашув чоғида ўз мамлакати Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган маданий обидалар бўйича маҳаллий расмийлар режаси юзасидан хавотир изҳор қилди. Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, гап Ипак йўлининг кўп асрлик тарихида муҳим роль ўйнаган тўрт карвонсарой ҳақида бормоқда. Элчи хонимга кўра, тўрт карвонсаройнинг энг каттаси бўлган “Аёз”да ресторан очиш бўйича бошланган ишлар Франция томонидан таъмир
added today at 11:16
Айланма йўллар орқали Россия ҳудудига ўтмоқчи бўлган уч нафар ўзбекистонлик Харьков отряди чегарачилари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда хабар қилган dozor.kharkov.ua сайти чегарабузарлар исмларини келтирмайди. Ёшлари 29 дан 34 гача бўлган уч ўзбекистонлик Украина ҳудудидан Россия томон пиёда кетаётган пайтда ушланган. Суҳбат чоғида қўлга олинганлар ўзларига Россия ҳудудига кириш тақиқлангани учун расмий ўтиш пунктидан эмас, балки айланма йўл орқали чегарадан ўтишга уринганларини тан олганлар
added today at 10:10
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 миллион 92 минг 600 сўмни ташкил этган. Бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 30,1 фоизга кўпдир. Бундан маълумот Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сайтида келтирилади. Мазкур иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар ҳам киритилган
added today at 09:15
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлимига оид хабарлар ҳақиқатга мувофиқ келмайди, дея хабар қилади ТАСС агентлигиТуркманистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда. Мишмишларни Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам ёлғонлаган. Аввалроқ YouTube тармоғидаги “Эркин Туркманистон” мухолифатчи канали Ашхабоддаги ўз мухбирлари сўзларига таянган ҳолда давлат раҳбари 20 июль куни буйрак фаолиятидаги етишмовчилик туфайли вафот этгани ҳақида хабар тарқатган. Оз
added today at 08:09
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Ш.М. исмли 26 ёшли аёл ўз отасини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилади. Хабарномада келтирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 ларда содир бўлган. Аёл ўзаро жанжал чоғи маст бўлган отаси - 50 ёшли Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган. Воқеа ортидан ота касалхонага ётқизилган, аёл эса қўлга олинган. “Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,
added yesterday at 19:00
20 июль оқшомида Бухоро вилояти Шофиркон туманининг чўл қисмидан ўтувчи Зирабулоқ магистрал газ қувури линиясида ёрилиш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, "Газли-Чимкент" йўналишида юқори босимдаги газ ўтадиган қувурнинг 76 километрида ёрилиш содир бўлган ва кейинчалик сизиб чиққан газ аланга олган. "Газ қувурида содир бўлган фавқулодда вазият даврида қувурда газ босими 33-34 атмосферани ташкил қилиб, мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолат газ қувурининг п
added yesterday at 15:35
Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида заҳарланган ва шифохонада қолаётган 69 ўзбекистонлик, шу жумладан 1 бола тиббий ҳамда ҳуқуқий ёрдам билан таъминланганини маълум қилди. 21 июль куни тарқатилган расмий маълумотга кўра, 3 муҳожир жонлантириш бўлимида барқарор-оғир аҳволда қолмоқда. Муҳожирларнинг ёппасига заҳарланиши сабаблари эса ҳануз номаълум.​ Озодлик Самарада қишлоқ хўжалигидаги ишларни бажариб, пул ишлаётган муҳожирлар заҳарлангани ҳақида 18 июль куни хабар қилган эди.​ Т
added yesterday at 14:36
Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг 800 квадрат метр майдондаги қисми буткул ёниб кетди. Наманган вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб, Daryo.uz нашрининг ёзишича, 21 июль куни кечаси содир бўлган ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ёнғин нон растасида чиққан. Натижада, бозорнинг шу қисмидаги расталар, расталар жойлашган ёпиқ бинонинг шифти ва унга туташ қўшни бино ёнган. Ёнғин 45 дақиқада ўчирилган. Расмий маълумотга кў
added yesterday at 13:36
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлига келиб, доимий яшовчи аҳоли сони 33 ярим миллион кишидан ошди. Давлат статистика қўмитаси берган ҳисоботга кўра, йил бошидан бери аҳоли сони 268 минг кишига кўпайган. Расмий маълумотга кўра, шу кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 17 миллион, қишлоқ аҳолиси сони эса 16 ярим миллион кишини ташкил қилади. Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлигача йиғилган маълумотларга кўра, аҳолининг 30 ярим фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59 фоизи эса меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Яна
Show more
560 817 participants in the group
Ўзбекистон олийгоҳларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ойлардан бери бораëтган "рақобат" манзарасини Озодликнинг "Абитуриент кундалиги"да кузатинг! Қабул жараёнига оид хабарларингизни Telegram, WhatsApp орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига жўнатишингиз мумкин. Фото ва видеолар илова қилишни унутманг! ********************************************************************* Бухоро давлат университетидаги энг сўнгги абитуриент – бир кун олдин янги чақалоқ туққан Гулбаҳор Атоева бўлди. «Дарё» нашри хабарига кўра, ғиждувонлик 36 яшар Гулбаҳор Атоева 14 июль куни тунда ўғил фарзандни дунёга келтирган. Орадан бир кун ўтиб, у туғруқхонадан Бухоро университетига келиб, ҳужжат топширган ва яна туғруқхонага қайтиб кетган. Гулбаҳор 15 июль куни соат 23:58да олийгоҳга ҳужжат топширган ва энг охирги абитуриент бўлиб рўйхатга олинган. Атоева Бухоро Давлат университети, Навоий Давлат педагогика институти ҳамда Самарқанд Давлат университетининг Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналишларига ҳужжат топширган. Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. ДТМ маълумотига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда абитуриентларнинг энг ёши 14, энг каттаси 87 ёшда бўлган. Мамлакат бўйича жами 60та олийгоҳ ва уларнинг 30та филиалига кириш учун 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йилга нисбатан 251 минг 973 нафар ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган. Жорий йилги қабул жараёни ўтган йилларга нисбатан тартибсиз кўринишда ўтгани борасидаги кўплаб шикоятлар бўлди. Деярли барча олийгоҳлардаги қабул ур-йиқит, тўполонлар, турнақатор навбатлар билан ўтгани ҳақида Озодликка ўнлаб хабарлар келди. Бу ҳолатлар акс етган видео ва фото тасвирларни "Абитуриент кундалиги" жонли блоги орқали томоша қилишингиз мумкин. *************************************** Сурхондарёлик 80 ёшли Тўхтамиш Султонов Ўзбекистондаги энг ёши катта абитуриент бўлди. Давлат хизматлари агентлигига кўра, Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Тўхтамиш ота Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган. Давлат хизматлари агентлиги эълон қилган суратга муҳрланган ёзувлардан маълум бўлишича, Тўхтамиш Султонов 12 июль куни соат 19:24да ҳужжат топширган. Жорий йил Фарғонада ҳам 72 ёшли аёл бирданига учта олийгоҳга ўқишга кириш учун абитуриент сифатида ҳужжат топширди. Бу ҳақда 2 июль куни Давлат тест маркази раҳбари Барно Ражабовга таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар қилди. Хабарда айтилишича, бу аёл 1973 йилда кооператив техникумини тамомлаган. Энди у “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши бўйича Фарғона давлат университетига, Қўқон педагогика институтига ва Наманган давлат университетига ҳужжат топширган. Пенсионер аёл кундузги бўлимда ўқишни ният қилган. Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. *************************************************( Фақат 5 та олийгоҳга 24 соат давомида ҳужжат топшириш мумкин
Ўтган ҳафта Давлат хизматлари агентлиги ОТМларга ҳужжатни 24 соат давомида топшириш мумкинлигини эълон қилган эди. Озодлик мобил мухбири Тошкентдаги бир қанча олийгоҳларга бориб вазиятни ўрганди. Маълум бўлишича, олийгоҳлар соат 19:00дан кейин ҳужжат қабул қилишни тўхтатмоқда. Жумладан, Низомий педагогика университети, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари олийгоҳларида соат 19:00дан бошлаб қабул тўхтатилаётгани аниқланди. “Эрталаб соат 5:00да келинг. Келиб навбат оласиз. Университет дарвозаси соат 7:30да очилади. Кейин ўша навбат орқали ҳаммага “номер” тарқатилади. Кейин шу “номер” орқали навбатингиз келганда ҳужжат топширасиз”, деди педагогика олийгоҳи ходими. Давлат хизматлари агентлигига кўра, айни пайтда агентлик орқали мамлакат бўйича фақат 5 та олийгоҳга кечаю кундуз ОНЛАЙН тарзда ҳужжат топшириш мумкин: 1. Тошкент давлат юридик университети; 2. Қорақалпоқ давлат университети; 3. Гулистон давлат университети; 4. Фарғона давлат университети; 5. Самарқанд давлат университети; Эслатма: Унутманг бу фақат онлайн тарзда амалга оширилади. Давлат Тест маркази ўзининг Телеграмдаги саҳифаси орқали онлайн ҳужжат топширишга оид қуйидаги маълумотларни эълон қилди: Шунчаки абитуриентлар паспорт ва дипломининг серияси ва рақамини, шахсий идентификация рақамини (ПИН ФЛ) киритса кифоя, бошқа нарса керак эмас. Паспорт ва дипломларнинг сканери ҳам шарт бўлмайди, рақамларини киритса бўлди; Лайфхак: мабодо кимдир паспорти ва дипломини йўқотиб қўйган бўлса ва янгисини олишга улгурмаслигига кўзи етса, унда онлайн ҳужжат топширсин. Ҳеч кимга ҳужжат кўрсатиш шартмас, рақамларини билсангиз кифоя. Имтиҳонга эса паспорт столдан олинган вақтинчалик паспорт (09-шакл) билан кирса бўлади; Ягона порталдан ҳужжат топшириш хизмати текин бўлади; Фақат ўтган йили тугатган абитуриентлар Ягона порталдан ҳужжат топширмоқчи бўлса, 101.365 сўм тўлов қилинади; Ягона портал орқали аввал ҳужжат топширганлар йўналишини ўзгартира олмайди! Бунинг учун қабул комиссиясига бориш керак; Ягона портал орқали рўйхатдан ўтишда ўта ҳушёр бўлиш керак, маълумотлар нотўғри киритилса, уни портал орқали тузатиб бўлмайди. Бунинг учун давлат хизматлари марказига бориш керак; Қуйидаги абитуриентлар онлайн ҳужжат топшира олмайди: - алоҳида имтиёзга эга бўлганлар (яъни турли мукофот соҳиблари, олимпиада ғолиблари ва ҳ.к.); - фуқаролик паспорти бўлмаган шахслар (масалан, 16 ёшга тўлмаганлар); - фуқаролиги бўлмаган шахслар. Ушбу тоифадагилар давлат хизматлари марказига шахсан ўзлари боришлари шарт. Мамлакатдаги барча олийгоҳлар фақат бир кун: ҳужжат топширишнинг охирги куни - 15 июль куни соат 24:00гача ишлайди. Бу ҳақда Озодлик мобил мухбири суҳбатлашган Тошкентдаги олийгоҳлар ходимлари маълум қилишди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб деярли барча олийгоҳларда узундан -узун навбатлар давом этмоқда. Президентнинг жорий йил 14 май кунги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан олийгоҳларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Абитуриентлар бундан буён бакалавриат йўналиши бўйича бирданига учта олийгоҳда ўтказиладиган танловда иштирок этиши мумкин. Озодлик гаплашган Давлат тест маркази расмийси иддаосича¸ абитуриентларнинг янги ўзгаришларни яхши тушунмаëтгани бу йилги қабул жараëнида узундан-узун навбатлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. ********************************
2019/2020 ўқув йилида «Математика» фанидан бериладиган тест топшириқлари таркибида «Информатика» фанидан саволлар бўлмайди. Шу пайтгача рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилган «Абитуриентнинг қайд варақаси»да «Математика (информатика билан)» деб ёзилган. Эндиликда «Математика» фанидан бериладиган тест топшириқларига «Информатика» фанидан саволлар қўшилмайди. Жорий йил 4 июль кунги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг йиғилиши 1-сон баёни 12-иловасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси» тасдиқланди. Янги ўзгариш ушбу ҳужжатга мувофиқ белгиланган. **********************************
Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун берилган муддат ниҳоясига яқинлашган айни кунларда бутун мамлакат бўйлаб қабул комиссияларида узундан-узун навбатлар пайдо бўлди. Озодлик LiveBlog – жонли блог шаклида ëритиб бораëтган бу вазиятга муносабат билдирган Давлат хизматлари агентлиги ОТМларга ҳужжатни 24 соат давомида топшириш мумкинлигини эълон қилди. Мурожаат этувчиларнинг юқори оқими туфайли Давлат хизматлари марказларининг 24 соатлик иш режимига ўтказилгани баробарида махсус хизмат ускуналар билан жиҳозланган Давлат хизматлари агентлиги автобусларининг ҳам абитуриентлар кўп жойларга қўшимча ёрдам сифатида жўнатилаëтгани билдирилди. Агентлик расмий хабарига кўра¸ “Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари бундай мобил хизматларни Самарқанд давлат университети ҳудудида кўрсатмоқда”. Президентнинг жорий йил 14 май кунги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан олийгоҳларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Абитуриентлар бундан буён бакалавриат йўналиши бўйича бирданига учта олийгоҳда ўтказиладиган танловда иштирок этиши мумкин. Озодлик гаплашган Давлат тест маркази расмийси иддаосича¸ абитуриентларнинг янги ўзгаришларни яхши тушунмаëтгани бу йилги қабул жараëнида узундан-узун навбатлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. *************************************************************** Самарқанд университетидаги турнақатор навбатлар
Ушбу видео 10 июль куни Самарқанд Давлат университетида олинган. Университетдаги қабул жараёнида турнақатор навбатларнинг охири кўринмайди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари овоз кучайтиргичлар орқали абитуриентларни тартибга чақирмоқда. ************************************* Урганч университетида ҳам қабул жараёни узун навбатлар билан ўтмоқда
Урганч Давлат университетида ҳам қабул жараёни ур-йиқит билан ўтаяпти. Абитуриентлар навбатини тартибга солувчи бирор кимса йўқлиги боис, ким уриб-суриб олдинга ўта олса, ўша одам ҳужжат топширишга муваффақ бўлаяпти. Абитуриентларга кўра, эрталаб соат 6дан университетга келишган. Бироқ тушдан кейин ҳам ҳужжат топшира олмаган. *********************************************** Қарши университетида қабул жараёни ур-йиқит билан бўлаяпти
Озодликка 9 июль куни жўнатилган ушбу видеода Қарши Давлат университетидаги қабул жараёнида бўлаётган ур-йиқит тасвирланган. Видеони жўнатган қаршилик абитуриент қабул жараёнидаги шароитлардан нолиди: "Қарши Давлат университетида катта навбат. Қабулни тўхтатиб, ҳужжатларни деразадан қабул қилиб ўтиришибди. Абитуриентлар учун умуман шароит йўқ. Ҳамма иссиқда қолиб кетди. Биз абитуриентлар ёрдам кутиб қоламиз". ******************** Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) 9 июль куни абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараëнида “муаммо йўқлиги” ҳақида расмий баëнот тарқатди. Бу баëнот Озодликда “Абитуриент-2019: Республика бўйлаб айрим олийгоҳларда ҳужжат қабул қилиш вақтинча тўхтатилди” сарлавҳали мақола эълон қилингани эртасига пайдо бўлди. Тест маркази 9 июль кунги баëнотида бу маълумотни инкор қилишга уринди. Ëзилишича¸ марказ электрон дастури 24 соат тўхтовсиз ишламоқда - айнан 8 июль куни рекорд даражада – 81 мингдан ошиқ абитуриент рўйхатга олинган. ДТМга кўра¸ абитуриентлар 15 кун ичида навбатсиз рўйхатдан ўтиш имконидан фойдаланмаган¸ ҳужжат қабул қилиш якунланишига бир ҳафтача вақт қолганда эса¸ рўйхатдан ўтмоқчи бўлаëтганлар сони кескин ошиб кетган. Ўз серверида муаммо йўқлигини таъкидлаш баробарида ДТМ¸ ҳар бир абитуриентни рўйхатга олиш жараëнининг ИИВ¸ банк тизими¸ шунингдек¸ имтиëз беришга ваколатли яна 15 вазирлик ва ташкилот электрон тизимига боғлиқ эканини таъкидлайди. “Бундай катта ҳажмдаги ахборотлар базаси билан ишлаш табиий равишда тезликнинг пасайишига олиб келади”¸ дейилади ДТМ баëнотида. 9 июль кунги расмий изоҳи якунида ДТМ: “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги¸ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги¸ Давлат тест маркази ҳамкорлигида рўйхатдан ўтиш жойларида навбат юзага келмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилди. Жумладан¸ тезлик оширилди¸ қабул комиссиялари иш соатлари узайтирилди¸ мавжуд линияларга қўшимча равишда корпоратив тармоқ линиялари қўшилди”¸ деб ҳисоб берди. ********************* Низомий университетида турнақатор навбатлар 9 июль куни Тошкентда жойлашган Низомий номидаги педагогика университетига ҳужжат топширишга борган абитуриентлардан бири қабул жараёнидаги узундан-узун навбатлар ва тартибсизликлардан шикоят қилди: "Бугун опам билан Низомий номидаги педагогика университетига ҳужжат топширишга келгандик. Жуда катта навбат ва тартибсизлик: квитанцияни олишга навбат, тўловга навбат, ҳужжат топширишга навбат, ҳужжат топшириш учун бериладиган рақамчаларни олишга навбат. Яна ҳеч ким тартиб билан турмайди. Бизга 2014-ракамни беришди. У дегани - кечки соат 8гача ҳам навбатинг келмайди дегани. Абитуриентлар уйда имтиҳонга тайёрланиш ўрнига эртадан кечгача шу саратонда шунақа навбат кутишга мажбур", деб ёзган абитуриент қабул жараёни акс этган суратларни Озодликка йўллади.
*********** 8 июлда ҳужжат қабул қилиш вақтинча тўхтатилди 8 июль куни Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширишда жиддий муаммолар юзага келди. Тошкент¸ Жиззах¸ Андижон ва Фарғонадаги айрим универститетларга ҳужжат қабул қилиш жараëнидан Озодликка юборилган сурат ва видеоларда юзлаб одамнинг қуëш тиғида узундан-узун тик оëқда навбат кутаëтгани акс этган. Озодлик гаплашган қабул комиссияси расмийлари¸ бу ҳолатни Давлат тест маркази компьютер тизимидаги узилишлар билан изоҳлади.
********* 72 ёшли абитуриент Фарғоналик 72 ёшли аёл бирданига учта олийгоҳга ўқишга кириш учун абитуриент сифатида ҳужжат топширди. Бу ҳақда 2 июль куни Давлат тест маркази раҳбари Барно Ражабовга таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар қилдилар. Хабарда айтилишича, бу аёл 1973 йилда кооператив техникумини тамомлаган. Энди у “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши бўйича Фарғона давлат университетига, Қўқон педагогика институтига ва Наманган давлат университетига ҳужжат топширган. Пенсионер аёл кундузги бўлимда ўқишни ният қилган. Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган.
********** Олийгоҳларга имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзлари Бош вазир Абдулла Арипов 6 май куни имзолаган қарорга кўра, Мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ходимлари фарзандлари олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Ҳукуматнинг 27 апрелдан бошлаб кучга кирган яна бир қарорида эса Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналиши бўйича қўшимча давлат грантлари асосида олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва қисм қўмондонлиги тавсияномасига асосан ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчилар ҳам олийгоҳларга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди. ******** Абитуриентларга эслатма Қарорга асосан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олийгоҳларга кириш учун тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади. Давлат тест маркази абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни синов ўтказилган куннинг эртасига, абитуриентнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича натижани тест синовлари тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта ичида расмий веб-сайтида эълон қилиши шарт. 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи киритилади. Иккинчи бўлим абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга оид саволлардан иборат бўлади. *********** Олийгоҳларга ҳужжат ва тест синови топшириш тартиби ўзгартирилди 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан олийгоҳларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. “Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида (101 минг 365 сўм) тўлов ундирилади”, дейилади Адлия вазирлигининг расмий билдирувида. Абитуриентлар бундан буён бакалавриат йўналиши бўйича бирданига учта олийгоҳда ўтказиладиган танловда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлиши шарт.
Санжар Ибрагимов
9 Jul
01 Буям бир одатда Энди !!!
Otaxon Odambayev
9 Jul
ha endi bu davrni odam ancha orziqib kutadi.  Shuncha qiyinchiliklar oldida bu hech narsa emasku.  Agar haqiqiy abuturient bolsa chin dildan o'qishni hohlasa bu kutish unga hech narsa emas👍👍👍 Omad abuturientlar👍👍👍
Ku Ku Wa
9 Jul
Otaxon Odambayev
9 Jul
Kirib olgandan keyin hammasi shirin hotira bilan eslashadi.  huddi bizga o'xshab😍😍
E L I F
9 Jul
Олийукувюртига35ешгача
E L I F
9 Jul
Кабул киларли шакилли
E L I F
9 Jul
Киларди
Санжар Ибрагимов
9 Jul
Афсус , йомон вазият нима булгандаям . Лекин , бизни яна бир локайдлигимиз - Навбатга туришни еки хохламаймиз , еки менсимаймиз .
Otaxon Odambayev
9 Jul
Otaxon Odambayev replied to Санжар
bu fikrga q6shilaman lekin👍👍👍
Ф И Л И З
9 Jul
Нима утган йиллар навбат кутмай ариза топширганмисизки бу йил арз килас
Озодлик бориб бази бепаросатларни навбатга куйиб куярмиди
Хамма  навбатма навбат бир йулакча булиб турса чикаётган одамгаям кираётган одамгаям халакит килмасди
E L I F
9 Jul
Бунака буса манам шу ешгача 2-3 институтти битирворардим...:-@
Guli Mirzayeva
9 Jul
Омад худойиам бенасиб кимасин
Guli Mirzayeva
9 Jul
Омад худойим бенасиб кимасин хар бандани
Ф И Л И З
9 Jul
Давлат тест маркази росса пулни  килябдида
Санжар Ибрагимов
9 Jul
Афсуски бу фактда. Биз ( Узбегим ) канчалик нозик таби атли , маданиятлик  халкмизу , шу навбатга туришга сабримиз етмайдида  баьзида.
Otaxon Odambayev
9 Jul
Otaxon Odambayev replied to Ф И Л
isbot bormi??
Ф И Л И З
9 Jul
Ф И Л И З replied to Otaxon
Ассалому алейкум нимага исбот ?
Log in or sign up to add a comment