added today at 14:16
Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қўйилган олтита айбловдан бештасини асосли деб топгани ортидан 26 июнь куни Атамбаев тарафдорлари унинг Қўйтош қишлоғидаги уйига йиғила бошладилар. Бу ерда Атамбаевни ҳимоя қилиш бўйича “Халқ штаби” тузилиб, тўртта бўз уй тикилди. Атамбаевнинг уйида журналистлар учун матбуот маркази ташкил этилди, собиқ президентга мансуб бўлган “Апрель” телеканали эса “Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш” деб номланган телемарафонни бошлади. Қирғизистон парл
added today at 13:15
Бош прокуратуранинг билдиришича, беш ой мобайнида жиноятлар сони ўтган йилниниг шу даврига солиштирганда учдан бирга қисқарган. 2018 йилнинг январь-май ойлари оралиғида 17484та жиноят содир этилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 12171тани ташкил қилди. Бош прокуратуранинг билдиришича, бу жиноятларнинг 97 фоизи фош этилган. Айни пайтда айрим жиноят турлари сони кўпайгани ҳам қайд этилган. Масалан, 2019 йилнинг январида қонунчиликка валюта ноқонуний айланмасига оид жиноятларга жазо чоралари куч
added today at 12:15
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба боғи барпо этилади. Президент матбуот хизматининг билдиришича, 25 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев мазкур ҳудудда бўлиб, Ғалаба боғи юзасидан тегишли кўрсатмаларни берган. – Бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини намоён этиши, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши муҳити, ватандошларимиз қатнашган жанглар ҳақида маълумотлар ак
added today at 11:15
Cобиқ Бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан суд ҳукми оммавий ахборот воситалари вакили иштирокисиз, ёпиқ эшиклар ортида ўқилади. Маҳаллий нашрларнинг ёзишиларича, бу ҳақда 25 июнь куни ўтган брифингда Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров маълум қилди. Унга кўра, Рашиджон Қодиров иши махфийлик грифига эга, шунинг учун ҳам ёпиқ режимда кўриб чиқилмоқда. Бироқ суд қарори матбуотда эълон қилиниб, бу борада изоҳ ҳам берилади. «Тошкент шаҳар судида Рашиджон Қодиров иши доирасида 13 киши
added today at 10:15
Ўзбекистон ўз армияси учун Россиядан “Тигр” зирҳли машиналарини сотиб олди. ТАССнинг 25 июнь куни Ўзбекистон расмий делегацияси таркибидаги манбага таяниб хабар беришича, сотиб олинган “Тигр”лар сони “бир неча ўнта”ни ташкил қилади. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси Москвага «Армия 2019» қуроллар кўргазмасида иштирок этиш учун борган. Сотиб олинган ВПК-233136 «Тигр» зирҳли машиналари Ўзбекистон томонининг талаби билан махсус комплектация асосида ишлаб чиқарилди. Жумладан, қўшимча эшикл
added today at 09:15
ҚОРАКЎЛ. “Мен – Замира Жўраева, Бухоро вилояти Қоракўл тумани Янгибозор Арна маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалла аҳли сув ичиб турган ариқ устига ноқонуний равишда уй қурилди, сув йўли ҳам ёпиб ташланди. Томорқаларимизни 30 йилдан бери шу ариқдан суғорар эдик. Мана, уч ойки, сувсиз қолдик. Бу масалада ҳокимият, ИИБ, прокуратура, туман архитектори, фуқаролик судига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Мутасаддилардан муаммони ҳал қилиб беришларини сўраймиз”. (Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)
added today at 08:15
АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳримизда ахлат ташувчи корхона тузук-қуруқ ишламаяпти...” (Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​
added today at 07:16
НАВБАҲОР. “Навоий вилояти Навбаҳор тумани Оқолтин қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизга анча вақтлардан буён тоза ичимлик суви келмай қолди. Шартнома қилинган, лекин сувдан дарак йўқ. Кўп сонли аҳоли жазирамада қийналиб кетди. Мутасаддилардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз” (Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​
added today at 06:16
ФАРҒОНА. “Фарғонада “лимит тугаган” деган баҳона билан метан қуйиш шохобчалари ёпилмоқда. Ҳайдовчиларнинг боши қотган. Бу масалада мутасаддилардан расмий жавоб кутиб қоламиз”. (Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)
added yesterday at 18:15
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари 2018 йилда олишлари керак бўлган 4 ойлик маошни ҳалиям ололганлари йўқ. Бу ҳақда Озодликка Учтепа ИИБ ходимлари маълум қилди. Озодлик суҳбатлашган ИИБ раҳбариятидаги подполковник рутбасидаги зобит ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Аммо Учтепа туман ИИБ бошлиғи ... ходимлар шу кунда ойликларини тўлиқ олаëтганини билдирди. Порталга ҳам ёзишди, аммо Озодлик суҳбатлашган подполковник рутбасидаги зобит сўзларига кўра, 2018 йилнинг август¸ сентябрь¸ октябрь ва
Show more
559 718 participants in the group
ҒИЖДУВОН. “Мен – Раъно Бозорова, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Дегрезон кўчаси 18-уйда 10 ёшли қизим билан яшайман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Шароитим оғир, эҳтиёжманд оилалар рўйхатида тураман. 2017 йилдан буён яшаб турган уйим авария ҳолатида, қулай деб турибди. Минг хавотирда яшаб келмоқдамиз. Икки йилдан бери ҳокимиятга, халқ қабулхонасига мурожаат қиламан, лекин мурожаатим эътиборсиз қолди. Республика прокуратурасига мурожаат қилганимда жавоб хати келди ва мени ҳокимиятга чақиришди. “Кутинг, ҳозирча маблағимиз йўқ, ўзимиз қўнғироқ қиламиз” дейишди. Уларнинг гапига ишониб яна кутсам уйим устимга йиқилиб фалокат юз беради. Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламан”. (Бу хабар Озодликка 10 май куни келди)
У л у г б е к о в и ч✔️
18 May
Лигорахон биринчи:-)
Нигора Каримова
18 May
Нигора Каримова replied to У л у г б
Assalomu alaykum Limurbek :-)
Sherali Rahmatov
18 May
Уйингиз синчли экан,  ҳали вери қуламайди
🎀🎀ЭЙ Дил🎀🎀
18 May
Бева бечораларга ердам бериш керей руза ойида савоб буларди. Биззикиларчи пули купайса Турк актерлари билан чой ичишади. Тонналаб ош пиширади рекорд эмуш эй бандалар бева бечорага ердам кулини чузсанг у дунени рекордлик мартабасига эришасанку ачинарли хол албатта
Charlie Puth
18 May
Oyni un beshi yorug deyishadi
Abdujabbor Umarov
18 May
Одамлар уйсиз кучада  бировларнинг гаражи й
ёки дала ховлисида яшаётганлар бор инсофли булинг опа
🌴🌴не важно🌍🌍
18 May
Бошпанангиз бор экан оллохга шукр киб яшаб сабр килинг,хоким тамирлаб бермайди,арз к лорсангиз уша уйингизни хам тортиб олади,хозир хокимлар мусобака уюштирган гинг дганнинг уйини тортиб олиб кочага куваяпти
Анвар Расулов
18 May
Хажга боргунча шунака оилаларга ёрдам беришни таргиб килиш керак.Нахотки тадбиркорлар учоги булган Гиждувонда шунака ахвол булса.
шахло 💖💖💖
18 May
сабрли булинг ердам бериб колар бошка нима хам деймиз опажон!
У л у г б е к о в и ч✔️
18 May
Ширин сузли Шахломисан айт айт айт
шахло 💖💖💖
18 May
опажонга далда булдим холос!
Vali A
18 May
Аллох мададкор булсин
18 May
Давлатни ёрдам бергани пули йукмикан кизик.хоким айтмокчики яна озрок кутсангиз сизга ёрдам керак булмай колади.уйизни томи босиб колиб.тухтаманг ёзинг хамма жойга агар сизларга бирон нима булса.заррача хам ачинмайди у мешкорин порахорлар.
18 May
Нолимасдан тайер ер уйни эплашолмасая...этажга алиштиргинда кейин этажниям харобага келтириб нолишни бошла   ..дангаса
Vali A
18 May
Vali A replied to Ш
Таъвба килинг мумин булсангиз. Бева колган аёлларни бошига тушган савдо хечкими бошига тушмасин.
Log in or sign up to add a comment