Ozodlik Radiosi
added February 23 at 18:40
Ozodlik Radiosi
added today at 16:31
Президент Мирзиёев Наманганга сафари давомида, 19 февраль куни "кутилмаганда" борган “Бунёдкор” маҳалласида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов учун контейнер уй қурилмоқда. Наманган вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, “Вилоят ҳокими уйи” деб ном берилган қурилма бир неча контейнердан иборат бўлади ва унинг ичида яшаш учун барча шароит муҳайё қилинади. Президент ташрифидан бир кун ўтиб, ҳокимнинг ўзи "Бунёдкор" маҳалласи аҳолси билан учрашган ва маҳаллага кўчиб келиб, контейнерда яшашини
Ozodlik Radiosi
added today at 15:46
Туркманистонда бундан буён алабай ити байрами нишонланади. Янги байрамни таъсис этиш тўғрисидаги фармонни мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов имзолагани ҳақида 25 февралда маҳаллий нашрлар хабар қилди. Алабай ити байрами ҳар йили апрелнинг сўнгги якшанбасида, ахалтекин оти куни билан бирга нишонланади. Ўтган йилнинг ноябрида Бердимуҳаммедов Ашхабодда алабайнинг олтин ёдгорлигини тантанали равишда очиб берганди. Олтин ёдгорлик пойдеворига Led-экран ўрнатилган. Ёдгорликнинг очилиш мар
Ozodlik Radiosi
added today at 15:00
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартидан ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу тартибга оид президент фармонида қайд этилишича, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади. Бунда Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент
Ozodlik Radiosi
added today at 14:01
Туркиянинг Истанбул шаҳрида шу йилнинг 23 февраль куни баданига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилган ўзбекистонлик О.Б. вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маҳаллий прокуратура вакилларига сўзларига таянган ҳолда маълумот тарқатди. Хабарномада ўзбекистон муҳожир олинган тан жароҳатлари туфайли Истанбулдаги Башакшеҳир давлат шифохонасида оламдан ўтгани айтилган. Ўзбек дипломатлари мазкур ҳолат ўзлари томонидан қатъий назоратга олиниб, Туркиянинг вако
Ozodlik Radiosi
added today at 13:00
Hududgazta'minot АЖ Ўзбекистондаги барча автотранспорт ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки соат 05:00 дан кечки соат 15:00 гача техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширишни сўраган. Ширкат матбуот хизматига кўра, мазкур чора мамлакат ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келиб, айрим ҳудудларда ҳарорат – 25 даражагача тушиши ортидан табиий газ истеъмоли ҳажми кескин кўпайиши мумкинлиги важидан кўрилмоқда. Hududgazta'minot АЖ шу муносабати билан табии
Ozodlik Radiosi
added today at 12:00
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг давлат ижтимоий буюртмасига асосан 2020 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш учун 600 миллион сўм маблағ, шунингдек 1,45 миллиард сўмлик грант ажратилган. Бу ҳақда мазкур қўмита раиси Рустамбек Қурбонов 25 февраль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Мулозим ўзи
Ozodlik Radiosi
added today at 11:00
Жорий йилнинг 20 февралидан Ўзбекистонда санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат этилган. Мазкур қарор Республика махсус комиссияси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинган. Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этмоқчи бўлган ташкилотчилар олдига қуйидаги талаблар қўйилган:  ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиол
Ozodlik Radiosi
added today at 10:01
Ўзбекистон пойтахтида янги ташкил этилган Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган икки қаватли 409 та ёғоч уй бузиб ташланади. Бу ҳақда туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов 25 февраль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжумани чоғида билдирган. Мулозимга кўра, мазкур уйлардаги 4 минг 314 та хонадонда истиқомат қилаётган одамлар учун туман марказида янги уйлар қуриш режаланган. Ҳ. Иноғомов бу ёғоч уйлар 1966 йилдаги зилзиладан сўнг тез фурсатда қурилган бинолар экани, уларнинг кўп
Ozodlik Radiosi
added today at 09:00
АҚШнинг American Councils халқаро таълим ташкилоти Ўзбекистонга мингга яқин инглиз тили ўқитувчисини юбориш ниятида эканини билдирди. Ўзбекистон ҳукумати матбуот органи бўлган “Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг катта вице-президенти Майкл Кертис бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов билан ўтган учрашув чоғида гапирган. Хабарда таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга American Councils’ни жалб эти
Ozodlik Radiosi
added today at 08:01
Қашқадарё вилоят, Косон тумани, Қўйбоғ қишлоғида яшайдиган ўқитувчи Зафар Пошшоевнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида кредитга қурдирган иссиқхонаси битта қорга дош беролмади. Бу иссиқхона ўтган йил ноябрида Косон туманидаги “Агро чорва томорқа” МЧЖ томонидан 30 миллион сўмга қуриб берилган эди. Ўқитувчи иссиқхонанинг ярмини қор босиб синдирганидан сўнг, уни қайтадан мустаҳкам қилиб қуриб беришни ёки пулини қайтариб беришни талаб қилди. Аммо МЧЖ унинг талабини бажармаяпти. Оқибатда ўқ
Show more
3 May 2019
581 462 participants in the group
Join
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2 май куни Ўзбекистонга қилган расмий ташриф арафасида 20 га яқин ўзбекистонлик рус тилли зиëли рус тилига расмий мақом бериш таклифи билан чиқди. Ораларида Халқ артистлари¸ таниқли рассом ва киночилар бўлган ташаббусчилар таклифи Кремль пропагандасининг таркибий қисми кўрилган нашрда эълон қилинди. Озодликнинг аниқлашича, бу ташаббус “Россотрудничество” Федерал агентлиги молиявий кўмаги асосида фаолият юритадиган Тошкентдаги рус маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тантанада муҳокама қилинган¸ имзо тўплаш вазифасини журналист Аъло Ходжаев ўз зиммасига олган. Таклиф ўзбек оммавий ахборот воситаси сифатида расмий рўйхатдан ўтган, лекин Ўзбекистонда Россия манфаатларини тарғиб қилиб келадиган Вести.уз сайтида эълон қилинди. Ўзбекистонлик журналист Сардор Салимнинг Озодликка айтишича¸ мақола чоп қилинган куни фақат учта “зиëли”нинг имзоси бўлган: - Мақола чиққан куни профессор Юсуф Абдуллаев, журналист Муяссар Мақсудова ва юрист Сайёра Ходжаеванинг фикри сифатида берилган. Кейинроқ Халқ артистлар ва бошқа санъаткорлар қўшилди. Интернетнинг ўзбек сегменти бу таклифга қарши фикр билдиргани орртидан Сайёра Ходжаеванинг имзоси ғойиб бўлди¸ дейди суҳбатдош. Озодлик Ўзбекистон ҳукуматига таклиф билан чиққан бу ташаббусчилардан айримлари билан суҳбатлашди. Таниқли мултипликатор Нозим Тўлахўжаев¸ СССР халқ артисти Бернора Қориева Озодик билан суҳбатда “ўзбек миллатининг маданий-марифий ривожида шакллантирувчи роль ўйнаган рус тилига расмий мақом берилиши адолат тантанаси” бўлажагини урғулади. “Бизни одам қилган русларга раҳмат айтмасак¸ худо уради” Таниқли балерина¸ СССР халқ артисти Бернора Қориева Озодлик билан 3 май кунги суҳбатда “рус тилига давлат мақоми берилиши бизни етиштирган Совет Иттифоқи ва бу иттифоқ ўзагини ташкил қилган улуғ рус халқига эҳтиром кўрсатиш бўлади” деб айтди. - Мен Ўзбекистон Бош вазири Ариповнинг Георгий лентасига қарши уруш очаман¸ деб айтганини эшитиб жаҳлга миниб турувдим. Қарсам¸ эртасига Мирзиëев Георгий лентасини тарқатамиз¸ деб турибди. Бу тутуриқсиз раҳбарларнинг қайси гапига ишонайлик¸ деб турсам Аъло Максумович (журналист Аъло Ходжаев ) телефон қилиб қолди. "Лавров келаяпти мана¸ шу ташриф олдидан рус тилига давлат тили мақомини бериш талабини киритдик¸ сиз ҳам имзо қўйинг"¸ деди. "Албатта"¸ дедим. Чунки мен ўзбекча билмайман. 80 га кирганимда нега бу тилни ўрганишим керак? Аптекага борсам, дори қути устига ўзбекча ëзишибди. Мен русча ëзилишини хоҳлайман. Агар рус тили давлат тили қилинса¸ бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади. Агар раҳмат айтмасак¸ бизни худо уради (бу гапни Қориева ўзбекча айтди - таҳр.)Ариповни ва Мирзиëевни ҳам Совет Иттифоқи етиштириб¸ ўқитиб¸ одам қилган¸ деди Озодлик билан суҳбатда таниқли балерина. Ўзбекистон ҳукуматининг сукути - розилик аломати Ўзбекистонлик журналист Сардор Салимнинг Озодликка айтишича¸ “бу таклиф уруғи унумдор тупроққа тушган”. Айни пайтда бу суҳбатдош таклиф Ўзбекистон раҳбариятидан чиққан деган гапга ишонмаслигини айтади. Узоқ йиллар Ўзбекистон президенти матбуот котиби бўлиб ишлаган таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст Facebook саҳифасида рус тилини давлат тили қилиш таклифи тепа имосига кўра бошланганини тахмин қилди. “Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ташаббус ўзларидан чиққанига шубҳа бор. Агар тепароқдан имдод бўлмаса, ўзлари юрак ботиниб саза чиқаролмаган бўларди. Аёнки, бу - УЮШТИРИЛГАН ташаббус. Ортида кимлар турганини фақат гумон қилиш мумкин. "Ташаббус" ортидан расмийроқ жавоб чиқиши билан уларни аниқ-таниқ билиб оламиз”¸ дея таъкидлаган ëзувчи “ташқи сиëсат биргина давлат манфаатига буткул боғлиқ бўлмаслиги кераклигини уқтиради. “Сиёсатда бегоналарга қуллуқ қилиш айб саналмайди. Лекин бу - қуллиқ қилиш дегани эмас. Ўзбекона ғурури бор одам ҳеч қачон аслини унутган учта ёки йигирма учта одамнинг қутқусига учмайди. Майли, бунақалар мингта, ўн мингта, борингки, юз минггта ҳам бўлсин. Ўзбекистон - катта эл. Одамларнинг кўнгли кенг, айрим юртдошларнинг бегонапараст эканини юзларига солмаслиги ҳам мумкин. Лекин иркит услубларда тўқилган сохта ташаббусларни яқин ёки узоқ келажакда недир сиёсий ўйинлар учун дастак этишни мўлжал қилаётган арбоблар (агар орамизда миллат юзига оёқ қўйишдан чўчимайдиган шундай кимсалар топилса) қаттиқ янглишади”¸ дея ëзди ëзувчи. Шу билан бирга бу “ташаббус”нинг акс-садоси ҳақида ҳам ëзган таниқли ëзувчи: “Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди. Кимларгадир шунчаки ивирсиқ ва сассиз оломон бўлиб кўринаётган одамлар бир-икки кунда ориятли халққа айланиб, ўзбек тилининг баланд оҳангларини намойиш этиши ҳам мумкин”, деб огоҳлантирди. Ўзбекистон “Россия ва рус тилисиз” яшай олмайдими? Озодлик суҳбатлашган зиëлилар рус тили орқали ўзбек миллати нафақат буюк рус маданияти, балки жаҳон маданияти ва илм-фани билан танишгани ва ўзбек олимлари ва адиблари рус тили орқали дунёга танитилгани ҳамда дунёни таниганлигини иддао қилишди. Бернора Қориева эса рус ëзувчиси Иван Тургеневдан иқтибос келтириб¸. “Россия бизларсиз яшай олади¸ аммо ҳеч қайсимиз русларсиз яшай олмаймиз” ¸ дейди. Қориева назарида¸ Ўзбекистоннинг 33 миллон аҳолиси Россия давлати бўлмаса "тарих саҳнасидан йўқ бўлишга маҳкум". Ўзбекистонни халқаро кўргазмаларда тамсил қиладиган саноқли рассомлардан бири Вячеслав Охунов Озодлик билан суҳбатда рус тилини давлат тили қилмоқчи бўлганларни “бўйнига собиқ СССР соғинчи деб аталган тошни осиб¸ Путин Россияси ботқоғига чўкаëтган жоҳиллар” деб атади: - Улар ўтмиш билан яшашади. Бугунги кун ëки келажак уларни ўйлантирмайди. Чунки улар совет пайтида парваришланган қатлам. Улар шу парваришни соғиниб¸ Кремль ўйинларига қўғирчоқ бўлишмоқда. Улар айтганидек¸ Россия маданият маркази эмас. Маданият маркази бу Лондон¸ Мадрид Вена Париж ва Берлин. Агар маданиятга ошно бўлмоқчи бўлсак¸ рус тили эмас¸ инглиз¸ немис ва испан тилини ўрганайлик. Ҳеч ким рус тилида гаплашманг¸ демади сизга. Лекин Ўзбекистонда давлат тили - ўзбек тили. Ҳужжат ва қонунлар давлат тилида ëзилиши шарт. Англияда инглиз¸ Францияда француз¸ Украинада украин тилида ëзилади. Бу оддий ҳолатни тушунмаган одамни зиëли деб айтишга тилим бормайди¸ дейди рассом Вячеслав Охунов. Горбачев совғаси Ўзбекистонда Михаил Горбачёв бошлаб берган ошкоралик сиёсати туфайли миллат ўз давлат тилини белгилаш ҳуқуқига эга бўлган эди. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Совети томонидан Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинган эди. “Давлат тили тўғрисида”ги қонун матбуотда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик зиёлилар ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини қўллаб-қувватлаган эди. Айни пайтда¸ орадан 30 йил ўтиб ҳам ўзбек тилининг давлат тили мақоми даражасига кўтарилмагани эътирозларга сабаб бўлиб келмоқда.
Мухаммад Усмон
3 May 2019
Кадимий СССР га тикланиш тарафдорларини илк кадамлари манимча Энди Тикаланса хам болади негаки олдинги СССР дан хозирги СССР ни катта фарки болади динга карашларни назарда тутжим
  • 0
  • 1
Бурхон Равшанович
3 May 2019
Онасини омига скай шу рус тили диганларни шу русларга бориб килдирсин
Волк Трасса
3 May 2019
Нималар буляпти
  • 0
Alisher Kobilov (Tj  Regar)
3 May 2019
Бернара Кориевани Россияга бадарга килиш керак.Бу кофирлар,кофирпарастлар кумагида,сиртмок ичида сиртмок коядилар.
Sirius A
3 May 2019
Rus tiliga davlat tili maqomini berish tashabbusi bilan chiqqanlarni nima deb atash mumkin
  • 5
-Расмус- -Кадирович-
3 May 2019
Давлат тили эмас, иккинчи расмий тил сифатида кўрсатилсин дейилган эди шекилли, ..айланиб-айланиб қўшилиб борилаяпдими, ..хотя рус тили хали хам деярли 2-расмий тил сифатида кўриб келинаяпди лекин.!?
  • 2
O O
3 May 2019
Zo‘r taklip bopti
  • 0
Asilbek Abdurahimov
3 May 2019
Хорижда укишни истаб, Шимолий Кипр Турк Республикасига бордим. Мактабда Рус-тилидан "койиллатиб" куйганим учун СНГ лик талабалар билан кайси тилда гаплашишни билмай колардим, (аслида, Инглизча гаплашиш хам мумкин) чунки улар мени Русча билади, деб уйлашарди. Мендан 2-3 йил аввалрок келган бир юртдошимиз билан куришиб колдик. У менга русчалаб савол бера бошлади, айтганимдек, иложи борича киска жавоблардан фойдаландим - "Да", "Нет". Кейинги сафар у яна саволга тутганида, минг бир хижолат билан русча билмаслигимни айтдим. Лекин у буни эшитиши билан УЗБЕКЧА гаплаша бошлаймиз, деб бир тарафдан бироз кувондим хам... (Бегона юртда уз она-тилингда гаплашадиганларни курганда шунака буларкансан киши) Лекин негадир у узбекча гапирай демасди. Кейин билсам, у Узбекчани билмасмиш!.. Ана шунда русчани билмаслигимдан умримда биринчи марта уялмадим! Шу таклид 6 ой отгачгина уша ЮРТДОШИМИЗ билан ТУРК тилида гаплашдик. (Туркчани ургангунимча, у билан инглизчада гаплашишимизга нимадир тускинлик киларди) Туркларга рахмат - икки ватандошнинг гаплашиши учун уз тилини ургатиб куйишни уддалади. Лекин нимагадир мактабларимиз мен каби ёшларга русчани, мисолдаги биродаримга ухшашларга узбекчани ургата олмайди!
Бу ерда мактабдаги укитувчиларимни айбламокчи эмасман. Шунчаки, мажбурликдан инсон бегона давлат тилини урганаркан, нега давлат тили булган Узбекча, ёки расман иккинчи тил хисобланган русчани юртимизда купчилик билмайди, вахоланки, мактабларда дарсликлар утилмокда. Гап шундаки, хеч ким мажбурликни хис этмайди. Чекка-чеккадаги (мен каби) ёшлар рус-тилисиз  ёки аксинча, пойтахтдаги УЗБЕКлар она-тилларини билишмаса, уялиб колишларини тушиниши учун Туркияда учрашиб колишлари шартми?! Ижтимоий тармокларда Кудратхужаев (Журналистика Университети ректори, адашмасам) катта ёшли рус аёли билан узбек тилини билмаслик хакида гап талашиб колган видеога кузим тушиб, нимагадир унинг гапларини маькулладим. Балки бир катор русийзабон блоггерлар чикиш килиб, уз тилларини дастаклаганча, Кудратхужаевни бот-бот танкид килганию, бирорта узбек блоггери узбек тилини (Кудратхужаевни демаяпман) дастаклаб чикишмагани сабаб булгандир... Билмадим. Билганим шуки, таьлим тизимида тил дарсликларини ислох килишимиз керак! Чунки, мен укиган мактабда (Жиззах в.) бирорта тенгдошим мактабни русчани урганиб битирмаган. Эхтиёж сезганлар, шароити борлар кушимча дарсларга катнаб урганишган. Лекин узбекчани юртимиздаги бошка миллат вакиллари кушимча дарсларга бориб урганганини эшитмаганман. Самарканднинг Динамо клубида Нигериялик Девид Ония исмли футболчи буларди, (кейинчалик  оламдан утгани хакида газетада укиб колдим) юртимиздаги 3 йиллик фаолияти давомида  тожикчани урганиб олганди. Бемалол махаллий газеталарга интервью беришини айтганди ( Самаркандда тожикчани деярли хамма билади). Шундан хам билиш мумкинки, Узбекистонда узбек тилини билмаслик хеч кандай муаммо келтириб чикармайди.
  • 3
Руфа Мухиб
3 May 2019
Я за ✋ тил билганга минг танга. нечталар четда кийналияпти рус тилини билмай ургансин хеч бумаса русни билсин
  • 4
Dilshod Allamurodov
3 May 2019
Bu gapti kotarib ciqqunca dalada ewak boqmisanmi ozbekligundi unittingmi
  • 4
У Ахмадалиев
3 May 2019
Иккинчи расмий тил сифатида кабул килса булади,Балеринани  гапларига кушилмайман,СССР ни йук килган Горбачевга айтсин арзини,уни депорт килиш керак, Росга.
  • 2
3 May 2019
Узбак куларга бир тил етади :-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D:-D
  • 2
3 May 2019
Бахтиёр Келдиёров replied to Девид
Онаси голубой девиджон😂
  • 4
Alisher Kobilov (Tj  Regar)
3 May 2019
Рус сиесатчилари,юртимиздаги лаганбардорлар кумагида "Бир кадам олдинга ва икки кадам ортга"сиесатчилари бошлашиптида ?!
  • 1
Sharq Garb
3 May 2019
Taklif taklifligicha qoladi uzbek tili mangu qoladi
  • 4
Log in or sign up to add a comment