added yesterday at 19:17
Фарғона вилояти Риштон шаҳрининг "Тошоғалиқ" маҳалласида 32 ёшли аёл газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Шаҳар ички ишлар органлари 17 май кунги газ портлаши сабабларини ўрганмоқда. Фожиа рўй берган хонадон қўшниларининг Озодликка айтишича, уй бекаси ифторликка овқат пишираётганида газ баллонининг паст ёнаётганини кўриб уни алмаштирмоқчи бўлганида портлаб кетган. “Ифторликка овқат қиламан деб, газ балонини алмаштиришмоқчи бўлган, лекин баллон портлаб кетган. Аёл шу ерни ўзида ҳалок бўл
added yesterday at 18:16
Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ депутатлар машиналарнинг кундузи чироқ ёқиб юришини бекор қилиш таклифи билан чиққан. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Абдурашид Абдуқодиров ва Жамшид Пирматов ​транспорт воситаларининг техник ҳолати кундузи чироқ ёқиб юришга мос келмаётганлиги сабаб йўл ҳаракати қоидаларига 9 апрелда киритилган ўзгаришларни бекор қилишни талаб қилганлар. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори
added yesterday at 17:15
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Асакадаги машина заводини танқид қилди. Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ҳокимлигида бўлган фаоллар йиғилишида GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ҳақида тўхталиб, бу корхона етарли ишчи ўрни яратмаётганини айтди. "10 минг ишчи ўрни яратмаса бундай завод бизга керакмас", деди президент. Мирзиёевга кўра, Андижон вилоятида 134 минг киши ишсиз, 283 минг киши хорижга ишлашга кетган. "417 минг кишига, яъни меҳнатга яроқли аҳолининг 30 фоизи учун иш ўринлари ке
added yesterday at 16:15
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси "Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди" сарлавҳаси билан Озодлик эълон қилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ҳалок бўлган аёллар ҳашарчилар эмас, Асака тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари бўлган. "16 май куни эрталаб Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро "Cobalt" русумли автомашинани Асака туманидан ўтган "Шаҳрихон-Андижон" йўлида чарчо
added yesterday at 14:16
Хоразм вилояти Шовот тумани фермерлари, ҳоким буйруғи билан туман прокурорининг ўзларидан шоли экмаслик ҳақида мажбурий тилхат ёздириб олаëтганидан шикоя қилди. Озодликка боғланган фермерлар ерлари олиб қўйилишидан қўрқиб¸ шахслари сир турилишини сўради. Улар иддаосича¸ прокуратурага тилхат ёзгани бормаётган фермерларни профилактика инспекторлари мажбуран олиб кетмоқда. Туман ҳокимининг шоли экмаслик талаби¸ фермерларга кўра¸ пахтага сув етмаслиги билан изоҳланмоқда. Бош прокуратура матбуот
added yesterday at 13:15
БОҒОТ. “Мен – Ярашбой Исмоилов, Хоразм вилояти Боғот тумани Деҳқонобод махалласида яшайман. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эдим. 600 млн. сўмга пластмасса яшик ишлаб чиқарадиган дастгоҳлар сотиб олдим. Туман ҳокимига ер ажратишни сўраб бир неча марта мурожаат қилдим. Уч ойдан бери мурожаатим ижобий ҳал этилмади. Фақат ваъда беришади. Тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишда кўмак кутиб қоламан”. (Бу хабар Озодликка 12 май куни келди)
added yesterday at 12:15
ТОШКЕНТ. “Ўзбекнефтегаз” компанияси ғазначилик бўлими одамларни сарсон қилмоқда. Масалан,“Ўзнефтмаҳсулот” дан бирор ташкилотга пул ўтказмоқчисиз. Бу жараён 10-15 кунга чўзилади. 20 варақ ҳужжат сўрашади. Ҳужжатларни электрон юборсангиз олишмайди. XXI асрда почта орқали ҳужжат жўнатиш керак! Шунда ҳам пул бергилари келмаса, “Акт сверки”ни янгилаб келинг, дейишади. Ҳужжат кўрилгунча 15 кун ўтиб кетган ва акт муддати ҳам ўтган бўлади-да. Пуллар вақтида ўтмагани сабаб бухгалтерлар жарима тўламоқда.
added yesterday at 11:16
ПАХТАЧИ. “Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Куйибок”, “Хумор” ва “Пўлатчи” ҚФЙлар ҳудудларида сувчечак эпидемияси тарқалди. Айрим мактабларда бошланғич синфларда камида 50 фоиз ўқувчи сувчечак юқтирган ва юқтирмоқда. 27-мактабда ўқийдиган 4 фарзандим бирин-кетин сувчечак юқтириб келди. Ҳар бири камида 10 кун мактабга боролмади. Сувчечак гриппдан ҳам юқумлироқ экан. Боланинг бутун баданига тошма тошиб, 4-5 кун мобайнида иситмаси тушмас экан. Ҳеч бўлмаса сувчечак эпидемияси тарқалган мактаблар ўқу
added yesterday at 10:16
ФАРҒОНА. “29 апрель куни Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан сўнг мактаб-интернат директори Ф. А. ҳамширани Озодликка хабар берганликда айблаб, унинг телефонини олиб қўйган, шахсий маълумотларини ўқиган. Ишдан ҳайдаш ҳақидаги таҳдид ва босим оқибатида ҳамширанинг соғлиғи ёмонлашиб, касалхонага тушиб қолган. Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси эса бу ҳолат юзаси
added yesterday at 09:15
ҒИЖДУВОН. “Мен – Раъно Бозорова, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Дегрезон кўчаси 18-уйда 10 ёшли қизим билан яшайман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Шароитим оғир, эҳтиёжманд оилалар рўйхатида тураман. 2017 йилдан буён яшаб турган уйим авария ҳолатида, қулай деб турибди. Минг хавотирда яшаб келмоқдамиз. Икки йилдан бери ҳокимиятга, халқ қабулхонасига мурожаат қиламан, лекин мурожаатим эътиборсиз қолди. Республика прокуратурасига мурожаат қилганимда жавоб хати келди ва мени ҳокимиятга чақиришди. “Кут
Show more
558 268 participants in the group
Тошкент шаҳар Юнусобод туман Ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) тошкентлик Шаҳзода Ҳусановани "самосуд" қилганлар қилмишида жиноят таркибини топа олмади. Тошкент шаҳар прокуратураси Шаҳзода Ҳусанованинг шикоят аризасига йўллаган жавоб хатида шундай ëзилган. Икки фарзанднинг онаси, 28 яшар Шаҳзода Ҳусанова Озодлик билан суҳбатда ички ишлар ходимларини ўзини таҳқирлаганларга ён босишда айблади. Ўтган йил Озодликка мурожаат қилган Шаҳзода Ҳусанова 2018 йил 4 октябрь куни уйига уч аëлнинг бостириб кириб, калтаклаб, сочини кал қилиб олиб ташлаганини даъво қилган эди. "Самосуд" Шаҳзода Ҳусанованинг ҳикоя қилишича¸ у Telegram каналида Т. Ш. исмли йигит билан ëзишиб юрган. Бу ëзишмалардан хабар топган йигитнинг хотини М.Н. ва яна икки аëл Ҳусанованинг уйига бостириб кирган. (Озодликда Шаҳзода Ҳусанованинг уйига бостириб кирган уч нафар аëл шахсига оид маълумот бор. Айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб¸ улар исми ошкор қилинмайди.) Озодликда нусхаси бўлган Юнусобод ИИБ Ф-2 иш жилдига тикилган баëнномага кўра¸ бостириб кирган уч аëл Ҳусановани уриб, ерга ëтқизган. Сўнгра ўзлари билан олиб келган механик соч олиш машинкасида Ҳусанованинг сочини олишган. Ҳусанова калтак зарбидан ҳушсиз бўлиб қолганидан кейин унинг олтин тақинчоқларни олиб, уйдан чиқиб кетишган. Озодликда нусхаси мавжуд бўлган Суд-тиббий экспертиза Бош бюросининг Бахтиëр Абдахатов имзолаган 5457-сонли хулосасида Ҳусановага “енгил жароҳат етказилгани” қайд қилинган. Ҳужжатда ëзилишича¸ Ҳусанованинг сочи машинкада олинган ва тирсак¸ елка, билак ҳамда иккала сонида қонталаш¸ шилинма ва тиш излари қолгани аниқланган. Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати ​мазкур ҳодиса юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимида терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини билдирган эди. Текширув хулосаси Тошкент шаҳар прокуратураси 2 апрель куни Шаҳзода Ҳусанова шикоят аризасига йўллаган жавобида унга "нисбатан тан жароҳати етказганликлари ҳолати юзасидан" 2018 йил 22 декабрда Н. М. ва бошқаларга Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят Кодексининг 227-моддаси (Безорилик) 2-қисми "б" (бир гуруҳ шахслар томонидан) банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган. Кўп ўтмай¸ дастлабки тергов натижаларига таянган шаҳар прокуратурас Юнусобод туман ИИО ФМБ Н.Мга нисбатан "жиноят иши Жиноят Процессуал Кодексининг 84-моддаси 5-қисми, 1-бандига асосан тўхтатилганини билдирган. 23 апрель куни Юнусобод туман ИИБ вакили Озодлик билан суҳбатда​ Шаҳзода Ҳусанова "самосуд"да айблаётган шахслар устидан қўзғатилган иш "қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотгани учун" ёпилганини айтди. "Биз дастлабки терговни олиб бордик. Лекин тергов пайтига келиб қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ва вазият ўзгариши оқибатида Шаҳзода Ҳусанова айблаётган шахслар ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган¸ деб эътироф этилди. Шунга жиноят иши маъмурий ҳуқуқбузарликка ўзгартирилди," деди дастлабки тергов ишида иштирок этган ички ишлар ходими. 23 апрель куни Озодлик билан суҳбатлашган Шаҳзода Ҳусанова терговолди суриштируви пайтида ўзини "самосуд" қилган шахсларнинг уйига бостириб киргани ва таҳқирлагани умуман ҳисобга олинмаганини айтди. - Ҳисобга олинмапти ҳеч қайси. Бўлмаса, ман ҳамма нарсани илова қилганман. Расмлари билан илова қилганман.Ҳеч қайсини инобатга олишмади. Ҳеч ким эшитмаяпти, - деди Шаҳзода Ҳусанова.
24 Apr
mard yigit
24 Apr
Ха ёзишган сени Телеграммда.
24 Apr
шум бола replied to -💘💝💖🌹🌹🌹-
Нимаси шарманда🤔😊
Мухаммед Яадгаров
24 Apr
Ушалар еб куйган пули бор сизни кулингиздан нима келади.сиз бир милтик олиб бориб отиб ташлайверинг ана шунда еб куйганлар уйлансин.
Парень простой Сердце золотой
24 Apr
Жудаям чиройли  булиб кетибдию
ИБРАГИМ
24 Apr
Шамол булмаса Дарахтни барги кимирламиди
- -
24 Apr
Узингизни эхтиёт килинг
- -
24 Apr
Узингизни эхтиёт килинг
))) (((
24 Apr
Нима булганда хам, нохаклик булибди прокуратура томондан... Жиноят бор, жазо йук! 👎
🌺🌺МАЙЯ🌺🌺 🌹🌹🌹🌹🌸🌸🌸🌸
24 Apr
Не кто не имеет  право
Сомасудствовать!!
Тем более Жен.
Su аt
24 Apr
Оиласи бор эркак билан юриб  яна  нимага эришасан товук мия!!!! деб бекор айтишмиди
ЖАНУБЛИК ЙИГИТ
24 Apr
Бировни эрига осилмаслик керак эди Узига мустахкам аел бировни эри билан ижтимоий тармокларда гаплашмайди Мана шунака гаплардан канча оилалар бузилиб кетяпти Гаплашиб юрганини билиб колган эркаклар бир иккита телеграм ишкибозини улдирганини хам эшитдик Умуман оилали аелларга нима кераги бор шу нарсаларни Шунча пайтгача хам шу телеграмсиз еки телефонсиз яшаб келдикку
Log in or sign up to add a comment