added yesterday at 20:33
- Like91
added yesterday at 19:30
Миллиардер тадбиркор Илон Маск асос солган Neuralink ширкати миясига чип ўрнатилган маймун содда видеоўйин ўйнаётгани акс этган видеолавҳани эълон қилди.
3 дақиқалик видеода миясининг ҳар икки яримшарига чип ўрнатилган “Пейжер” исмли макака маймуни “Онг понг” ўйнаётганини кўриш мумкин.
Дастлаб жойстик – махсус мослама билан ўйнаган маймун у узиб қўйилгач, мустақил равишда, онгини ишга солиб ўйнашда давом этади.
“Пейжер”нинг миясига 6 ҳафта олдин N1 Link чипи ўрнатилган. Бунинг ортидан унга жой
- Like8
added yesterday at 18:46
Президент Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни ўтказилган видеоселекторда республикадаги 120 та IT-марказни тамомлаган 4 минг йигит ва қизни компьютерлар билан таъминлашга кўрсатма берди.
Унга кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” ёшларга фоизсиз кредит беради. Банкларнинг фоиз ҳаражатлари эса бюджет ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилганларга, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойли
- Like9
added yesterday at 18:00
Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштираётгани тўғрисида АОКА директори Асаджон Хўжаев матбуот анжуманида маълум қилган.
“Газета уз”нинг ёзишича, Асаджон Хўжаев Ўзбекистон ҳукумати номидан Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилишда иштирок этган.
Йиғилишда Тоғли Қорабоғда амалга ошириладиган қурилишларда Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг иштироки муҳокама этилган. Ўзбекистон ҳам ушбу ҳудудни ва инфратузилмани тиклашда ўз
- Like25
added yesterday at 17:21
Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасининг номи Ўктам Барноев, Ғиждувон кўчаси Карим Камолов номига ўзгартирилди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар кенгаши сессиясида қарор қабул қилинди.
Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 2020 йилнинг сентябрида 56 ёшида вафот этган эди.
Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани айтилган. У 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган, 2020 йил февралида бош вазир ўринбосари лавозим
- Like13
added yesterday at 16:39
Ўзбекистонда 12 апрель ҳолатига қараганда, тиббиёт муассасаларида коронавирусдан 1568 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир сутка ичида коронавирус яна 177 кишида аниқлангани ва бу билан касалланганлар сони 85 291 кишига етганини билдирди. Улардан 83089 нафари соғайган.
Коронавирусга чалинганлар бўйича кунлик кўрсаткич бўйича республика ҳудудлари орасида Тошкент ҳам етакчилик қилмоқда. 12 апрель куни аниқланган 1
- Like8
added yesterday at 14:15
Таниқли олим Андрей Кубатинга нисбатан жиноят иши қонун доирасида ўтказилган ва унга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган. Бу ҳақда 13 апрель куни Бош прокуратура расмий баёнот тарқатди.
Баёнотда билдирилишича, айни пайтда марҳум Кубатиннинг опаси Клара Сахарова президентга мурожаат йўллаб, унда 2017 йил 25 мартда укаси Андрей Кубатинга нисбатан ДХХ Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатгани ва да
- Like5
added yesterday at 13:30
Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент вақти билан 09:28 да Ўзбекистонга қўшни бўлган Афғонистонда зилзила содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, зилзила маркази жанубий-ғарбий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 587 километр олисликда бўлган.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ҳам сезилган ва унинг кучи 2 баллга тенг бўлган.
- Like7
added yesterday at 12:46
Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олег Мальгинов Тошкентга етиб келиб, ишга киришди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, шу йилнинг 12 апрель куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов элчи Олег Малгиновдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилган
“Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилд
- Like7
added yesterday at 12:00
Ўзбекистон ҳукумати хорижий давлатда яшаш учун маблағсиз қолган фуқароларга вақтинча молиявий ёрдам кўрсатиб туришга қарор қилди. Бунга оид низом Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 12 апрелидаги қарори билан тасдиқланган.
“Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, хориждаги консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағсиз қолганда дипломатик идорага молиявий ёрдам сўраб, му
- Like14
loading...
Show more
А нам - некогда.
(Хукумат)
Насрать хотели мы на тебя.
(Хукумат)