- Like192
added yesterday at 21:23
- Like29
added yesterday at 20:00
- Like37
added yesterday at 19:22
Ўзбекистонда Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг оила-аъзолари таъсисчи ва асосий ҳиссадорларидан бўлган ширкат Ўзбекистонда юзлаб миллион долларлик давлат буюртмаларини бажариб келган. Улардан энг сўнггиси - ярим триллион сўмга тенг давлат буюртмасининг ҳеч қандай тендерсиз берилгани манзарасида маҳаллий матбуот илк бор ҳукумат доираларидаги манфаатлар тўқнашувига эътибор қаратди.
Жорий йил январида Жиззахда қурилиш тугалланмаган 6 қаватли бинонинг қулаб тушишини "тўғридан-тўғри коррупцион схема"
- Like8
added yesterday at 18:40
58 ёшли этник қозоқ Рақижан Зейнолла 17 йил деганда Хитой қамоғи ва “қайта тарбиялаш” лагеридан қутулиб, Қозоғистонга – оиласи бағрига қайтди.
9 апрель куни Олмаота халқаро аэропортида Зейноллани оила аъзолари, шу жумладан, рафиқаси ва умрида кўрмаган набиралари кутиб олишди.
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон минтақасида миллионлаб мусулмон Пекиннинг оммавий қамаш ва мажбурий ассимиляция кампанияси қурбонига айланган.
Қатағон даҳшатини ёдга солиш учун бир гуруҳ шинжонликлар аэроп
- Like13
added yesterday at 17:55
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси - МСК 14 апрелдан президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ишларини бошлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати маълум қилди.
Расман билдирилишича, МСКнинг 14 апрель куни ўтган йиғилишида президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури ва Марказий сайлов комиссиясининг президент сайловига оид қатор низомлари лойиҳалари муҳокама қилинди.
“Йиғилишда мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекист
- Like12
added yesterday at 17:09
Наманган вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган "Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга расмий муносабат билдирди. Мазкур хабарга илова қилинган фотосуратда ҳижобдаги ўқувчи қизларнинг ҳуқуқ-тартибот идораси ходими қаршисида тик тургани акс этган эди.
ИИБнинг билдиришича, бу хабар асоссиздир. Ҳижобли қизларга ҳеч қандай босим кўрсатилмаган ва улар билан мактабга белгиланган формада келиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.
Расман
- Like6
added yesterday at 16:15
Рамзан Қодиров 2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навальнийни Қуръон китоби воситасида иғвогарлик қилишда айблаб, “Россия мусулмонлари номидан” қамоқхона маъмуриятини муқаддас китобни унинг қўлига бермасликка чақирди.
Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўз Telegram-каналида хабар қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Навальний қамоқхонада мутолаа қилиш мақсадида четдан буюртма билан олдирган Қуръонни қамоқхона маъмурияти, экстремизмга алоқадорлик юзасидан текшириш б
- Like17
added yesterday at 14:45
Ижтимоий тармоқларда улашилган бир неча видеода Россиянинг оғир ҳарбий техника ортилган колонналари Сибирдан Украина билан чегарадош ҳудудларга кетаётгани акс этгани айтилмоқда.
Россияни ишғол этилган Қрим ярим ороли билан боғловчи Керчь бўғози устидаги кўприк қисқа вақтга ёпилди.
Хабарларга кўра, бундан кўзланган мақсад – кўприк орқали қурол-аслаҳа ташиб ўтишдир.
Бу орада Украина шарқида Киев кучларини Россия дастаклаб келаётган айирмачилардан ажратиб тутувчи назорат чизиғида отишмалар кўпайди
- Like15
added yesterday at 14:01
Тошкент вилоят, Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ёнида қурилаётган автотураргоҳ қурувчилари март ойи учун иш ҳақи тўланишини талаб қилиб, 9 апрелдан буён ишга чиқмаяпти.
Бу ҳақда Озодликка хабар қилган қурувчиларнинг айтишича, 40 дан ортиқ ишчининг бир қисми ишни ташлаб, ўз вилоятларига кетиб қолган, қолганлар иш ҳақи берилмагунча ишга чиқмоқчи эмас.
Ишчиларнинг бевосита раҳбари 13 апрель куни Озодликка “иш ҳақи бугун берилади” деди. Бироқ 14 апрель, эрталаб ишчиларнинг айтишича,
- Like12
added yesterday at 13:15
Ўзбекистон президенти Маданият вазирлиги раҳбарияти зиммасига бир ой ичида вазирликни “Туркистон” санъат саройига кўчириш вазифасини юклади.
Бунга оид топшириқни Шавкат Мирзиёев, Газета.уз нашри хабарига кўра, ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 13 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши чоғида берган.
Йиғилиш чоғида президент Ш. Мирзиёев маданият вазири О. Назарбековга маданият муассасаси ҳозирда қарийб фойдаланил
- Like8
loading...
Show more
Аллох рахмат килсин!!!!
Алҳамдулиллааҳи Роббил аламин, вас-солату вас-саламу аъла ашрафил анбияи вал-мурсалин, ва баъд:
1. Илм. Илмнинг акси нима? Инсон илмга эга бўлмаса демак у жоҳил инсон ҳисобланади. Демак инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг, яъни Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ эканлиги ҳақида илмга эга бўлиши шарт экан. Бунга далил:
“Бас, (эй, Муҳаммад) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин ва мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезадиган жойларингизни ҳам, (охиратда) борадиган жойларингизни ҳам билур” (Муҳаммад сураси, 19-оят).
2. Яқийн. Шак-шубҳага эга бўлмаган қатъий ишонч. Инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ” эканлигига шак-шубҳа қилмаслиги шарт. Бунга далил:
“Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ва моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшаларгина (иймонларида) содиқдирлар” (Ҳужурот сураси, 15-оят).
3. Ихлос. Холис ниятда бўлишлик. Инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ” эканлигига ихлос билан иймон келтиради. Бунга далил:
“Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни мукаммал адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир” (Баййина сураси, 5-оят).
4. Сидқ. Содиқ бўлиш, яъни бу мунофиқликнинг аксидир. Бунга далил:
“Одамлар орасида шундайлар ҳам борки, улар: “Биз Аллоҳга ва охиратга иймон келтирдик”, - дейдилар. Ваҳоланки, ўзлари мўмин эмаслар. Улар (бу билан) Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин, ўзлари сезмаган ҳолда ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида хасталик (шубҳа ва кибр касали) бор. Аллоҳ уларга (шу) хасталикни зиёда қилди. (Мўминмиз, деб) ёлғон гапирганлари учун уларга (охиратда) аламли азоб бордир” (Бақара сураси, 8-10-оятлар).
5. Муҳаббат. Акси ёмон кўришликдир. Инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини ёмон кўрмайди, балки яхши кўради. Бунга далил:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар Аллоҳдан ўзга (сохта маъбуда)ларни Унга тенг билиб, Аллоҳни севгандек уларни севадилар. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари эса (уларникидан)кучлироқдир. Золимлар (қиёматда) азобни кўрганларида бутун куч-қудрат Аллоҳга хос эканини ва Аллоҳнинг азоби (ўта) қаттиқлигини билсалар эди!” (Бақара сураси, 165-оят).
Ва яна Аллоҳ таоло айтадики:
“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз, сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан (Мадинага ҳижрат қилишдан), Унинг (тоати) йўлидаги жидду жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса,(унда) то Аллоҳ ўз амри (азоби)ни келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ(эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай”(Тавба сураси, 24-оят).
6. Инқияд. Таслим бўлишлик. Аллоҳ таоло айтадики:
“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар” (Нисо сураси, 65-оят).
7. Қабул. Яъни қабул қилишлик (аксини инкор этишлик). Аллоҳ таоло айтадики:
“Ёки китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунидан эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир” (Бақара сураси, 85-оят).
Охирги нафасигача шу калимага амал қилишлик. Аллоҳ таоло айтадики:
“Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!”(Оли Имрон сураси, 102-оят).
Бундан ташқари бу калима шикрни ва ширкка олиб борувчи барча нарсаларни инкор қилади. Шунинг учун ҳам инсон ширкдан, ширкка олиб борувчи барча нарсалардан, ҳамда ширк аҳлидан йироқ бўлиши даркор. Аллоҳ таоло айтадики:
“Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!” (Нисо сураси, 36-оят).
“Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг шартлари