Ozodlik Radiosi
added today at 13:15
Ўзбекистонда “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда 1 июнидан ички туризмга рухсат берилди. Бу борада президент Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилди. Ҳужжатга кўра, ички туризм белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилиши шарт. Бундан ташқари, фармонда Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган м
Ozodlik Radiosi
added today at 12:30
Ички ишлар вазирлиги Фарғонда Хизб ут- Таҳрир ташкилотини бир гуруҳ аъзолари қўлга олингганини билдирди. Вазирликнинг 28 май куни хабар беришича, қўлга олинганлар муқаддам Хизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққанлардир. “Уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида Хизб ут-Таҳрир ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:46
Избоскан ва Балиқчи туманида коронавирусда гумонланган юк автомашинаси ҳайдовчиси билан мулоқотда бўлган юзга яқин одам 14 кунлик карантинга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 май куни хабар берди. Маълумотда айтилишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р., Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ., билан биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовч
Ozodlik Radiosi
added today at 11:00
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси 28 май куни Қозоғистон орқали уйларига қайтаётган мухожирларни пул эвазига чегарадан ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганлар хизматидан фойдаланмаликка чақирди. “Бош консулхона “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда. Расмий хаб
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Адлия вазирлиги 28 май куни аҳоли орасида Тошкент шаҳри ва вилоятида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” қабилидаги миш-мишлар ассосиз эканини маълум қилди. “Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди. Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас м
Ozodlik Radiosi
added today at 09:31
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани “қизил” ҳудуд тоифасига киритилди. Шу муносабат билан туманга кириш ва чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 май куни Шофиркон туманидаги битта оиланинг 7 аъзосида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар берганди. Шу муносабат билан туманга кириб-чиқиш 28 майидан бошлаб тўхтатилган ва коронавирусга қарши кураш тезкор штаби тузилган. Одамларнинг бемақсад кўчада юриши ва тўпланишининг олдини олиш, жамоат жойларида тиб
Ozodlik Radiosi
added today at 08:45
Ozodlik Radiosi
added today at 08:00
Ozodlik Radiosi
added today at 07:00
Ozodlik Radiosi
added today at 06:01
Ўзбекистонда монополиядан чиқариш, рақобатни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича якдил йўналиш бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланиб 28 май куни ўтказилган йиғилишда билдирди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёев Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга
Show more
22 May
574 851 participants in the group
Бухоро вилояти Бухоро тумани “Хонобод” МФЙ ҳудудида 1717 йил масжид ва хонақо учун қурилган бино жорий ҳафта новвойхонага айлантирилди. Хонобод” МФЙ вакилининг Озодликка айтишича¸ бино шу пайтгача маҳаллий аҳоли тарафидан “Файзобод” масжиди дея аталиб¸ у ерда асосан жума нaмозлари ўқиб келинган. Ўзбекистонда қадимий обидалар билан Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти шуғулланади. Маданий мерос департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси раҳбари Шерзод Маҳмудов бинонинг 1717 йил қурилганини тасдиқлади. Мулозимга кўра¸ бу бино¸ унга боғлиқ бўлмаган сабаб билан Маданий мерос обидалари рўйхатига кирмай қолган: - Бино маданий мерос рўйхатига кирмаган. Бизнинг рўйхатда бўлмагани боис бино эксплутациясига аралаша олмаймиз. Энди бориб рўйхатга оламан. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакили эса Бухоро туманида “Файзобод” деган номдаги масжиднинг қайддан ўтмаганини айтди. - Бухоро туманида тўртта масжид фаолият кўрсатади. “Имом Бухорий” жоме масжиди¸”Чор Бакр” “жоме масжиди¸”Хитоён” жоме масжиди¸ “Имом Аъзам” жоме масжиди. Аммо “Файзобод” деган масжид расман қайддан ўтмаган. Маданий мерос департаментининг қадимий обидалар рўйхатига кирмаган¸ Мусулмонлар идорасида эса масжид сифатида рўйхатга олинмаган бу бино Хонобод МФЙ балансидаги кўчмас мулк сифатида қайд қилинган. - Халқни нон маҳсулотлари билан таъминлаш ва туманда ишчи ўринлари очиш учун МФЙ ўзига қарашли бинода новвойхона очди. Барибир карантин пайтида масжид сифатида ҳеч ким фойдаланмай ëтувди¸ деди Озодлик гаплашган МФЙ вакили. Озодлик тасарруфида 300 йил олдин масжид ва хонақо учун қурилган мазкур бинонинг жорий ҳафтада олинган суратлари бор.
Бухородаги масжид Суратлардан бирида¸ бино пештоқига “Хонобод МФЙ новвойхонаси” деб ëзилган кўк рангдаги лавҳа осилган. Яна бир расмда эса “Файзобод” масжиди ва “Хонақо” деб ëзилган икки мармар лавҳанинг деворга маҳкамлангани акс этган. Мармар лавҳаларда бинонинг маҳалла аҳли кўмаги билан таъмирлангани тожик тилида ëзилган. Мармар лавҳада бинонинг ҳижрий 1138 (мелодий 1717) йилида қурилгани ва ҳижрий 1345 йили (мелодий 1924) йилда таъмир қилингани кирилл ëзувида ëзилган. Рўйхатларда йўқ.. Маданий мерос департаменти Бухоро вилоят бошқармаси вакилига кўра¸ бу мармар лавҳани давлат ўрнатмаган: - Маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб ўзлари ўрнатган. Давлат ўрнатса¸ лотин ëзуви ва давлат тилида ëзилган бўлар эди. Аммо биз бу қадимий бинони ўрганиб¸ унга белгиланган шаклда белги ўрнатамиз. Масжид жойлашган маҳалла посбонининг Озодликка айтишича¸ ўтган йили маҳаллий аҳоли тарафидан таъмирланган бинода жума намозлари¸ йилда икки марта ҳайит номозлари диний идора изни бўлмаса ҳам ўқиб келинган. Телеграмдаги маданий обидаларни асраш гуруҳи фаоллари ва Troll.uz саҳифасида “масжид биносининг новвойларга сотилгани” ҳақида ëзилди. Озодлик билан суҳбатлашган мулозим бу маълумотни тасдиқламади. Уларга кўра¸ МФЙ мулки бўлган бинода МФЙ новвойхонаси ишламоқда. Маданий мерос департаментиниг яна бир мулозими Сундар Қорабоевнинг Озодликка айтишича¸ бино ҳақиқатдан ҳам 300 йил олдин қурилган. Қорабоев Озодликка тақдим қилган суратларда масжид ичида устига арабий хат нақш қилиб ўйилган қадимий ëғоч устунлар акс этган.
Бухородаги масжид Қорабоевга кўра¸ бино тарихи шу устунлардаги ëзувларга қараб аниқланган ва яқин кунларда бу обида департамент назоратига олинади. Ўзбекистон Маданият вазири матбуот хизмати раҳбари Озодлик билан суҳбатда¸ қадимий бинонинг новвойхонага айлантирилганидан хабардорлиги ва нон пишириш билан боғлиқ жараëн обидага зарар берадими ë йўқми¸ деган саволга жавоб топиш учун мутахассисларга топшириқ берилганлигини таъкидлади. Ибодатхоналарнинг иккинчи умри Дунëда бўшаб қолган ибодатхоналар биноларидан самарали фойдаланиш тажрибаси мавжуд. АҚШнинг Питтсбург шаҳридаги бўшаб қолган авлиë Жон черкови 1993 йили ëпилиб¸ пиво пиширадиган корхонага айлантирилган эди. Францияда йилига 20 дан зиëд католик черковлари сотувга қўйилади. Франция қонунларига кўра¸ маҳаллий ҳокимият ўз ҳудудидаги қавмсиз қолган ибодатхоналарни сотиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистонда ҳам бўшаб қолган масжидлардан мақсадли фойдаланиш йўлга қўйилган. Озодлик 2017 йилда Фарғона вилояти Данғара туманидаги "Кичик бойбуча" қишлоғида жойлашган икки асрлик масжиднинг мебель ишлаб чиқариш цехига айлантирилгани ҳақида ëзган эди.
МАТЧАНОВ ОТАБЕК МУХАММЕДЖАНОВИЧ 🖋
22 May
:-D ХАЙЙТТ Т


НОН ЁПАМАААН УХШАТИП
РАПИДАНИ  КАХШАТИП..

ОБИДА БЕКОР ЁТГАНДАН КУРА, УНДАН ФОЙДАЛАНИП, ПУЛ ИШЛАГАН ЯХШИ.., ПУЛ БУМАСА   МАДАНИЙ МЕРОС
БУЛАДИМИ АХИ??,,
  • 1
- -
22 May
Масжидлар узи етишмай турган даврда..буниси кизик
  • 0
МЕХРИБОНИМ ОНАЖОН
22 May
Акшнинг черкови билан Узбдаги масжидларни кайси аклинг билан солиштиряпсан озодлик сан пива ичгани черковинга боравер масжидлар танкис пайтда новвойхонага нима бор туртта гишт териб новвойхона курволса буладигон даврда
  • 1
22 May
Пивохонага айланмабди, шунисига шукр, факт билан, прадедим курган бир масжид, Иноятов ва И. Каримов даврида чойхонага айлантирилди, арок сотилди. Чойхонани очган а... а кириб кетди бизнеси билан
  • 1
22 May
))))) ((((( replied to МЕХРИБОНИМ
Бор гап, бу, уйлаб ёзинг
  • 0
МЕХРИБОНИМ ОНАЖОН
22 May
Ассалому алейкум нимани уйлаб ёзе?
  • 0
Найду Тебя
22 May
1717 йда масжид орадан салкам 3 аср утиб 2020 йда новвойхона. Сонлар тукнашуви галатимасми
  • 3
22 May
))))) ((((( replied to МЕХРИБОНИМ
Ва алайкум ассалом,
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to МЕХРИБОНИМ
Масжидни нонвойхонага айлантиришгани рост
  • 0
ⓂХУРШИД ✔™
22 May
Яқинда махалла аёллари янги боғча қурилищини сураб хокимга бориб сураса масжидни айтибди.
Ана буш бино турибди.
  • 3
МЕХРИБОНИМ ОНАЖОН
22 May
Шунга этироз билдирдим нимага уйлаб ёзай сизни тушинмадим ?
  • 0
Найду Тебя
22 May
Яхшиликка булсин. Балки 1919 йда совет боскинчиларининг мажлислар зали булгандир.
  • 0
💢VOLKYU💢 💢TURAEV💢
22 May
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to Найду
Ванга башорат килганди, 5 та сон бир хил келган йили, катаклизма будет, деб. 2020.02.22, зак экан
  • 2
22 May
))))) ((((( replied to МЕХРИБОНИМ
Узр, омон булинг!
  • 1
Найду Тебя
22 May
Чунки Сургун фильмида масжидлар совет оккулокларини мажлис зали булади. Айнан имом маъруз укийдиган жойда Сталинни портрети илиб куйилган экан.
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to ⓂХУРШИД
Хоким худодан бехабар экан, авлоди кирилишни бошлаганда тушунади, факат кеч булади
  • 1
خالد بن منصور
22 May
خالد بن منصور replied to )))))
Ванга холезга ишаниб юроринг
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to خالد
Холидбей, это факты
  • 0
ⓂХУРШИД ✔™
22 May
ⓂХУРШИД ✔™ replied to )))))
Хозир хокимлар бутун яхлит механизмни ажралмас бир детали.
Бу мезанизм дробилкага ухшаб ишлаяпти.
Рупара кеб қосез майдалаб ташиди.
  • 3
Log in or sign up to add a comment