Ozodlik Radiosi
added today at 14:00
Самарқандда рўзадор ўқитувчилар ҳожатхона тозалашга мажбурланди. Ўзбекистонда ярим миллион гектар ерда чигиртка тарқалиш хавфи бор. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди. Туман ҳокими рўзадор ўқитувчиларга ҳожатхона тозалаттирди Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов тумандаги мактаб ўқитувчиларини рўза пайтида мактаб ҳожатхоналарини тозалашга жалб қилди (www.daryo.uz, 27 май). Ҳожатхоналар таъмири қандай кетаётганини аниқлаш мақсадида ҳоким ўринбосари Асқар Р
Ozodlik Radiosi
added today at 13:15
Ўзбекистонда “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда 1 июнидан ички туризмга рухсат берилди. Бу борада президент Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилди. Ҳужжатга кўра, ички туризм белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилиши шарт. Бундан ташқари, фармонда Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган м
Ozodlik Radiosi
added today at 12:30
Ички ишлар вазирлиги Фарғонда Хизб ут- Таҳрир ташкилотини бир гуруҳ аъзолари қўлга олингганини билдирди. Вазирликнинг 28 май куни хабар беришича, қўлга олинганлар муқаддам Хизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққанлардир. “Уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида Хизб ут-Таҳрир ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:46
Избоскан ва Балиқчи туманида коронавирусда гумонланган юк автомашинаси ҳайдовчиси билан мулоқотда бўлган юзга яқин одам 14 кунлик карантинга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 май куни хабар берди. Маълумотда айтилишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р., Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ., билан биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовч
Ozodlik Radiosi
added today at 11:00
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси 28 май куни Қозоғистон орқали уйларига қайтаётган мухожирларни пул эвазига чегарадан ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганлар хизматидан фойдаланмаликка чақирди. “Бош консулхона “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда. Расмий хаб
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Адлия вазирлиги 28 май куни аҳоли орасида Тошкент шаҳри ва вилоятида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” қабилидаги миш-мишлар ассосиз эканини маълум қилди. “Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди. Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас м
Ozodlik Radiosi
added today at 09:31
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани “қизил” ҳудуд тоифасига киритилди. Шу муносабат билан туманга кириш ва чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 май куни Шофиркон туманидаги битта оиланинг 7 аъзосида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар берганди. Шу муносабат билан туманга кириб-чиқиш 28 майидан бошлаб тўхтатилган ва коронавирусга қарши кураш тезкор штаби тузилган. Одамларнинг бемақсад кўчада юриши ва тўпланишининг олдини олиш, жамоат жойларида тиб
Ozodlik Radiosi
added today at 08:45
Ozodlik Radiosi
added today at 08:00
Ozodlik Radiosi
added today at 07:00
Show more
22 May
574 848 participants in the group
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида уйсиз қолган аҳолига кўпқаватли уйларни қуриш ҳуқуқини тендерсиз қўлга киритган уч ширкатдан камида биттаси, Gazeta.uz сайти 20 майда эълон қилган суриштирув-мақолада айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадордир. Озодлик сув тошқини оқибатида уйсиз қолган сирдарёликларга уй қуришга давлат буюртмаси тендер ўтказилмасдан уч пудратчи: Whitecity Construction, Ecopark ҳамда Gold Step Invest ширкатларига берилгани тўғрисида Озодлик 17 майда хабар қилган эди.
Gazeta.uz сайтида эълон қилинган мақола. Gazeta.uzнинг “Сирдарёда "пойтахтдагидек шароитли" янги уйлар қурувчилари кимлар?” деган сарлавҳа остидаги каттагина иллюстратив мақоласини мазмунан икки қисмга бўлиш мумкин. 2640 та хонадонга 66 та кўп қаватли уй Мақоланинг биринчи қисмида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2640 та хонадонга мўлжалланган 66 та кўп қаватли уй жойлашган учта аҳоли турар-жойлари қурилиши бошланаётгани, уйлар вилоятнинг қайси туманларида ва қанча қурилиши, уларга қанча оила жойлаштирилиши каби маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларга қурилажак уйларнинг режа-суратлари илова қилинган.
Сирдарё вилоят Ҳақиқат МФЙ учун 5 қаватли уйлар лойиҳавий таклифи. Нашр ўз ўқувчисига Президент Мирзиёевнинг 1 майдаги фармойишини эслатган. Вазир ўринбосари тендер ўтказилмагани сабабини айтмади Фармойишга биноан, Қурилиш вазирлиги Сирдарё ҳокимияти билан биргаликда икки ҳафта ичида малакали пудратчи такшилотлар орасида танлов ўтказиб, ғолиблар билан кўпқаватли уйлар қуриш бўйича шартнома имзолаши керак эди. Бироқ бундай бўлмади ва 16 май куни Гулистонда бўлиб ўтган брифингда Молия вазирининг ўринбосари Ёрқин Турсунов ҳукумат комиссияси томонидан вақтинчалик низом қабул қилинганини маълум қилди ва бу ҳақда Озодлик хабар қилган эди. Gazeta.uz ўз мақоласида тендер ўтказилмагани сабабини Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятовдан сўраганини, бироқ жавоб ололмагани хабар қилди: “Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари «Газета.uz» мухбирининг президент фармойишида пудратчи ташкилотлар орасида танлов ўтказиш белгиланган бўлса-да, нега вақтинча низом қабул қилингани ҳақидаги саволига жавоб бермади”. Қарийб 1 триллион сўмлик буюртма кимларга буюрди? Gazeta.uzнинг “Сирдарёда "пойтахтдагидек шароитли" янги уйлар қурувчилари кимлар?” деган сарлавҳа остидаги мақоласининг иккинчи қисмида 66 та кўпқаватли уй қуриш учун умумий қиймати 950 млрд сўмлик давлат буюртмасини ҳеч қандай тендерсиз қўлга киритган уч ширкат кимларга тегишли эканлиги ўрганилган. Нашр ўз суриштирувини ўтказар экан, ташкилотлар бўйича ягона давлат реестри маълумотларига таянган, реестр ҳужжатлари фотосуратларини мақолага илова қилган.
Сардоба тошқинида уйини йўқотганларга қуриладиган янги уй лойиҳаси, Қурилиш вазирлиги эълон қилган сурат. Gazeta маълумотларига кўра, Садобада қуриладиган 66 та кўпқаватли уйнинг 20 тасини қуриш учун буюртма Whitecity Construction ширкатига берилган. Нашр Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятовнинг сўзларига таяниб, бу компания Тошкент шаҳридаги Чилонзор ва Сергели туманларида монолит уйлар ҳамда талабалар шаҳарчасида ўқитувчилар уйларини қурганини хабар қилган. “Компания Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг июнь ойида рўйхатга олинган. У 2018−2019 йилларда 9000 та хонадон қуриш лойиҳасида ҳам бош пудратчи сифатида кўрсатилган”, деб ёзди Gazeta.
Whitecity Construction компаниясига оид Gazeta.uz эълон қилган расмий ҳужжат. Нашр ташкилотлар бўйича ягона давлат реестри маълумотларига таяниб, компания эгалари тўғрисида мана бу маълумотни келтирган: “Whitecity Construction таъсисчилари Мирсаид Мирвохитов (30%), Нодиржон Асатов (30%) ва Исмоил Исроилов (40%) ҳисобланишади. Н.Асатов ва И.Исроилов бетон қоришмаларини ишлаб чиқарадиган Durable Beton компаниясининг ҳам таъсисчиларидир. Исмоил Исроилов олдинроқ Akfa Engineering and Management директори сифатида ишлаган. Бундан ташқари, у (58,5%) Ортиқходжаев Зокирхўжа Абидович (41,53%) билан биргаликда қоғоз ва картон ишлаб чиқарадиган Master Pack компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади”. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов Whitecity Construction ҳақида бундай деган: “Компаниянинг нархлари ва мутахассислари талабларга жавоб беради. Компания янги технологиялардан фойдаланади, унинг мутахассислари асосан Туркиядан”. Таниш исм Шерзод Ҳидоятов мақтаган компания таъсисчиларидан бири - Akfa Engineering and Managementнинг собиқ директори Исмоил Исроиловнинг номи Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори¸ Марказий Осиë ва Европадаги коррупция ва клептократия бўйича китоблар муаллифи Кристиан Ласслетт (Kristian Lasslett) тадқиқотида тилга олинган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Шавкат Мирзиëев билан. Ласлеттнинг ўтган йил 30 майда эълон қилган янги тадқиқоти Ўзбекистондаги бугунги бизнес амалиëтининг Каримов давридан қанчалик узоқлашгани мавзуига бағишланган бўлиб, унда тадқиқотчи Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес-империясини ўрганган ва Ўзбекистонда ташкил этилган 67 та ширкат ҳужжатларини ўрганиш асосида уларнинг Ортиқхўжаевга қарашли Akfa-Artel гуруҳига боғланганини аниқлаганини эълон қилган. Озодлик саволларига жавоб берар экан, британиялик олим, жумладан, бундай деган эди: “Суриштирув давомида Akfa-Artelга алоқадор 67 ширкатдаги каттагина акцияларнинг сиз тилга олган Аброр Ғаниев ва Исмоил Исроилов номида экани кўринди. Аброр Ғаниев Akfa гуруҳ раиси¸ Исмоил Исроилов эса¸ унинг менежери. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ширкатлари бошқарувчилари бир пайтнинг ўзида ҳокимга алоқадор ўнлаб ширкатлар акцияларига ҳам эгалик қилади”. Яна икки ширкат Gazeta.uz Садобада қуриладиган 66 та кўпқаватли уйнинг 37 тасини қуриш учун буюртмани Gold Step Invest олганини, қолган 9 тани қуриш ҳуқуқи эса Silver Flex ширкатига берилганини хабар қилган. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов Gold Step Investни “Компания кўплаб уйлар қурган. Улардан бири Қорасув массивида (Тошкентда) Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари учун. Тошкентда қурилган Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги IT-мактаб сифатини ҳам биласизлар”, деб таърифлаган, Silver Flexнинг эса, Тошкент механика заводи (эски ТАПОич заводи) рўпарасидаги Маҳтумқули кўчаси бўйлаб Greenpark «экоуйлари»ни туркиялик ÖzGüven билан ҳамкорликда қурганини эслатган. Gazeta.uz ўз мақоласига бу икки ширкатга доир ҳужжатлар нусхасини ҳам эълон қилган, таъсисчилари ҳақида маълумот берган. Бироқ бу икки ширкатнинг Тошкент шаҳар ҳокимига алоқаси бор-йўқлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Gazetaнинг суриштирувидан пайдо бўлган саволлар Хўш, қарийб 1 триллион сўмлик (аниғи 950 млрд сўм), яъни тақрибан 100 миллион долларлик буюртма нима учун ҳеч қандай тендерсиз 3 ширкатга бўлиб берилди? Бу саволга жавобан тажрибали журналист Дадахон Ёқубов Сардоба фожиаси билан боғлиқ вазиятдан хабардорлигини билдираркан, ҳукумат одамларни тезроқ уй билан таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, бу соҳада тажрибаси бор ширкатларни ёллаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Бироқ Дадахон Ёқубовнинг фикрича, бу соҳада “коррупция ҳам бор”лигини айтиб, бундай деди: “Бундай ширкатларни олдинлари асосан амалдорлар, куч ишлатар тизим ходимларию уларнинг каттаконларига қарашли қариндош-уруғлари бошқарган. Бундай ширкатларга биров яқин келолмаган”. Айни пайтда Дадахон Ёқубов фожиадан жафо чеккан қишлоқ аҳолиси учун кўпқаватли уйлар қуриш ғояси номақбул ғоя эканлигини ҳам айтар экан, фикрини қувватлаш учун журналистик тажрибасида гувоҳи бўлгани бир воқеани айтиб берди: "1987 йили Қашқадарёда тоғлик аҳолини коттежлар қуриб, чўлга кўчиришган эди. Лекин одамлар у коттежларда яшай олмаган. Бизга ер берилсин, деб ТВга мурожаат қилишганда, мен бориб вазиятни ўрганган, раҳбарлар билан уларнинг масаласини ҳал қилган эдик. Шунга ўхшаб сирдаёликлар ҳам кўпқаватли уйларда яшай олмас. Лекин уларнинг ер участкалариям ихтиёрида қолади, деган гапни эшитдим". Gazeta.uzнинг суриштирувидан яна бир савол пайдо бўлди: нашрнинг бу суриштирув ўтказишга журъат қилганини маҳаллий матбуотнинг оёққа тураётгани белгиси, деб қабул қилиш мумкинми? Драматург ва публицист Санжарали Имомовдан саволимизга бундай жавоб олдик: "Газета уз сайти бу ҳақда очиқ айтгани матбуот эркинлиги борлигини билдирмайди. Масалан, биз давлатни, Президентни кескин танқид қилаётган бўлишимиз, маҳаллий матбуот маҳаллий маиший мавзуларни кескин танқид қилаётган бўлиши мумкин.Лекин бундан бирор наф йўқ. Бир сўз билан айтганда арз-фарёдга биров қулоқ солмайдиган бедодлик даврини халқ бошдан кечирмоқда.Тўғри, расмий матбуот ҳам бироз танқидий фикр айтаётгандек кўринар. Лекин бу давлат учун "ити аразлайди,эгаси сезмайди" қибилидаги гап..." Бу фикр ортидан Санжарали Имомов Фейсбук орқали Озодликка яна бундай деб ёзди: "Яна бир нарсани айтиш керак: ҳозир халқ аввалги президент давридаги кўр, кар, юраксиз эмас. "Уйғонишимиз керак" дегач, ғафлатдагилар уйғонди, уйғоқлар дадиллашди, дадиллар тўғри йўлдан қайтмайдиган нуқтага етди. Буям асли Мирзиёевнинг ютуғи. Уйғотишга уйғотиб қўйиб, бу ёғига сўзидан қайтиши,бу энди унинг Каримовдан баттар фожиа билан тугашини англаши керак..."
А Эмираты
  • 0
А Эмираты
22 May
отикхужаевни даври келибтида (ch)
  • 2
Санжар Ибрагимов
22 May
Отнинг  улими  -  итнинг  байрами !!!
  • 4
МЕХРИБОНИМ ОНАЖОН
22 May
Шахсан ман учун ким куриши мухиммас мухими сардоба халки учун бепул кулай замонавий талабга жавоб берадиган уйлар курилиб берилса булди
  • 3
Зеро Макс
22 May
Tunda mazza qilib telefon ishlatayotgan vaqting, ekraningga pashsha qo'nib oladigan kunlar ham boshlandi🤦‍♂
  • 2
22 May
Ортикхужаев бизнесни эгаллаб олибдида, ну, ну, емокни кусмоги бор, оддий халк мусофир ишчи, ватандагилари тишини кирини суриб утирсинми? Адолат йук, бой бойга бокар, камбагал тошини терар,
  • 5
А з и 3 b e k
22 May
Нима фарки бор Уй курилса бобдида шароити 100 фоиз буларкан ..Сардоба халки уйли болса булди
  • 1
А з и 3 b e k
22 May
Узинга битта Уй куриб ололмисану минглаб одамларни уйли жойли килган одамни куролмисанлар.. Рахмат сизга Ортикхужаев👍
  • 1
- -
22 May
- - replied to Санжар
Ташланар улжага талаш тортишиб
Танишлар якинлар махкам ёпишиб
Кулдан кулга утар долясин олиб
Сардоба ,намуна уйдай куяр чичишиб
  • 4
Кози Бува
22 May
Лабиринт
  • 0
22 May
BU FIRMALAR BILDIRIB YESA YEYAYAPTI
LEKIN BILDIRMI DAHSHAT TARZDA YEGAN KALAMUSHLAR UZB.DA TO'LIB YOTIBDI....
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to А з и 3
👎
  • 0
ⓂХУРШИД ✔™
22 May
Хар холда Қуйлиқдан одам опкелиб ишлатмидику:-D ёки хашар қивореликми.
  • 3
ⓂХУРШИД ✔™
22 May
Бор булинг.
Соғлигиз яхшими 👍
Шукур омонмиз
  • 1
BEST BOY
22 May
Вилоятлада курилган намунавий уйларни ахволини курдик битта шамоллик холи бор экан. Ортикхужаев уларга нисбатан сифатлиро куради диган умиддамиз.
Тошкент ситини сифат килиб курди.
  • 4
ⓂХУРШИД ✔™
22 May
Ишни қойиллатиб қочдим 😂кун  утди пул утди.
  • 1
Найду Тебя
22 May
Всегда 1!
  • 0
Log in or sign up to add a comment