Ozodlik Radiosi
added today at 13:15
Ўзбекистонда “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда 1 июнидан ички туризмга рухсат берилди. Бу борада президент Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилди. Ҳужжатга кўра, ички туризм белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилиши шарт. Бундан ташқари, фармонда Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган м
Ozodlik Radiosi
added today at 12:30
Ички ишлар вазирлиги Фарғонда Хизб ут- Таҳрир ташкилотини бир гуруҳ аъзолари қўлга олингганини билдирди. Вазирликнинг 28 май куни хабар беришича, қўлга олинганлар муқаддам Хизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққанлардир. “Уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида Хизб ут-Таҳрир ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:46
Избоскан ва Балиқчи туманида коронавирусда гумонланган юк автомашинаси ҳайдовчиси билан мулоқотда бўлган юзга яқин одам 14 кунлик карантинга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 май куни хабар берди. Маълумотда айтилишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р., Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ., билан биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовч
Ozodlik Radiosi
added today at 11:00
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси 28 май куни Қозоғистон орқали уйларига қайтаётган мухожирларни пул эвазига чегарадан ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганлар хизматидан фойдаланмаликка чақирди. “Бош консулхона “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда. Расмий хаб
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Адлия вазирлиги 28 май куни аҳоли орасида Тошкент шаҳри ва вилоятида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” қабилидаги миш-мишлар ассосиз эканини маълум қилди. “Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди. Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас м
Ozodlik Radiosi
added today at 09:31
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани “қизил” ҳудуд тоифасига киритилди. Шу муносабат билан туманга кириш ва чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 май куни Шофиркон туманидаги битта оиланинг 7 аъзосида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар берганди. Шу муносабат билан туманга кириб-чиқиш 28 майидан бошлаб тўхтатилган ва коронавирусга қарши кураш тезкор штаби тузилган. Одамларнинг бемақсад кўчада юриши ва тўпланишининг олдини олиш, жамоат жойларида тиб
Ozodlik Radiosi
added today at 08:45
Ozodlik Radiosi
added today at 08:00
Ozodlik Radiosi
added today at 07:00
Ozodlik Radiosi
added today at 06:01
Ўзбекистонда монополиядан чиқариш, рақобатни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича якдил йўналиш бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланиб 28 май куни ўтказилган йиғилишда билдирди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёев Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга
Show more
22 May
574 849 participants in the group
COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати Тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратади. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, шу билан АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами 5,92 миллион долларга етади. бунинг тахминан 3,8 миллиони эса USAID ҳиссасига тўғри келади. Қайд этилишича, USAID ушбу қўшимча маблағни коронавирусга қарши кураш ва уни назорат қилишда лабораториялар ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари имкониятини кенгайтиришни давом эттиришга сарфлайди. USAIDнинг Ўзбекистондаги дастурлари кенг кўламли тест ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш ҳамда вирус юқтириб олган беморларга оид ҳолатни яхшилашга ҳам ёрдам беряпти. “Бундан ташқари, USAID дастурлари коронавирус тарқалишини тўхтатишга кўмаклашиш ва дезинформация ёйилишининг олдини олиш мақсадида аҳолининг заиф қатламларига аниқ ва тўғри маълумот етказиш орқали маҳаллий жамоалар билан муносабатларда ҳамкорлик қилмоқда”, дейилади элчихона хабарномасида.
☆ Bad Boys ☆👌😷
  • 0
БАБА ЯГА
22 May
Бизани огир кулларимизада йордам бергаллага оллохнинг рахмати йогилсин.
  • 1
Асрорбек Аззамов
22 May
Aytganiz kelsin
  • 0
БАБА ЯГА
22 May
БАБА ЯГА replied to Асрорбек
Омин
  • 0
Асрорбек Аззамов
22 May
Omin
  • 0
Найду Тебя
22 May
2 уртада Узб.н Россия бн Америка уртасида Янги Афганистон булса керак
  • 1
Ферузжон Асилбек
22 May
Узбекистон дунёга таниб булди шавкат миронович узиям пириздент булгандан бери тиним билмадида хамма мамлакатга бориб пириздентлари билан танишиб келдида узиям :-D
  • 1
Асрорбек Аззамов
22 May
Bu xam yaratgan olloxni bir sinovi
  • 1
БАБА ЯГА
22 May
БАБА ЯГА replied to Асрорбек
Хаа шунака
  • 0
Асрорбек Аззамов
22 May
Асрорбек Аззамов replied to Ферузжон
Elim deb yurtim deb yonib yashash kerak degani shu bulsa kerak
  • 0
Зеро Макс
22 May
Карздан бошимиз чикмасаканда
  • 2
А Эмираты
22 May
омалекин узбекистонам унча мунча пулни ютиб юборябди бору карзга ботябмиз чамамда (ch)
  • 1
22 May
Халк учун фойдаси борми? Виг вам
  • 0
22 May
))))) ((((( replied to А
Хитой карзи эвазига факат ер территория олармиш, кайси вилоят кетса экан?
  • 1
💢VOLKYU💢 💢TURAEV💢
22 May
Бекоргамасдир хойнахой
  • 0
- -
22 May
Карз кетидан карз
Хеч ким килмас арз
  • 1
خالد بن منصور
22 May
Американи 18 триллион доллир қарзи бор
Японядан 1 триллион 2 юз миллиард доллир
Китайдан 1 триллион 11 миллиард
Ирландиядан 302 миллиард
Бразилядан 270 миллиард
Каймонвыдан 254 миллиард
Швейцариядан 224 миллиард
  • 0
خالد بن منصور
22 May
Узбекистонди қарзи пффф садақа пули
  • 0
А Эмираты
22 May
А Эмираты replied to )))))
хеч кайси вилоятни бермаймиз кисик кузлар кутини киссин
  • 1
Log in or sign up to add a comment