Ozodlik Radiosi
added today at 14:15
Ozodlik Radiosi
added today at 13:45
Ozodlik Radiosi
added today at 13:15
ПРЕЗИДЕНТ ВА ХАЛҚҚА ОНАНИНГ МУРОЖААТИ: "Халқимдан, президентимдан илтимос қиламан, вилоятликларни Тошкентдан чиқариб юбориш учун карантинни бир кунга қолдиринг! Мен болаларимнинг олдида бўлишим шарт!"
Ozodlik Radiosi
added today at 12:45
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ўн миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилади. Бу борадаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни имзолади. Фармон “фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида” қабул қилинган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари 9 май–Хотира ва қадрлаш куни арафасида Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қув
Ozodlik Radiosi
added today at 12:15
Ўзбекистон президенти коронавирус пандемиясига оид яна бир фармонни имзолаши режалаштирилмоқда. Ҳужжат пандемиянинг иқтисодиётга ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади. Президент матбуот хизматининг 30 мартда билдиришича, айни пайтда “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:45
Ўзбекистон Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситалари ва экспресс-тестлардан иборат ёрдам жўнатди. Turmush.kg нашрининг ёзишича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғига асосан кўрсатилган ёрдам 29 март куни Ўшга етказиб берилди. Хабарда айтилишича, 10 мингта тиббиёт маскаси ва 900та ҳимоя костюми Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан, 4800та экспресс-тестлар ва регаентлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жўнатилган. Ушбу воситалар назорат остидаги ҳудудларга коронавир
Ozodlik Radiosi
added today at 11:15
Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинган 23 минг туппдан кўпроқ зарарли олма кўчати ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» ахборот хизмати 30 март куни хабар берди. Хабарда айтилишича, Бухоро вилоятининг «Бухоро 2 ТИФ» Ўсимликлар карантини чегара масканида Туркиядан импорт қилинган 23 200 дона олма кўчатида «Бўртма нематода» зарарли организми мавжудлиги аниқланган. “Таъкидланишича, ушбу илдиз бўртма нематода помидор, бодринг, сабзи, пиёз, ғўза экинлари, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мевали дарахтла
Ozodlik Radiosi
added today at 10:45
КУН ШЕЪРИ: "Дунёни қутқаринг, сиз уйда қолинг!"
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Ўзбекистонлик ёшлар жамияти Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи
Туркиянинг турли олийгоҳларида таҳсил оладиган ўзбекистонлик ёшлар жамияти ташаббус билан чиқиб, айни пайт Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи. Маҳаллий ҳомийлар уларни қўллаб-қувватлаяпти. (Видео: VOA Uzbek)
Ozodlik Radiosi
added today at 10:04
Show more
571 829 participants in the group
Коронавирусдан ўлганлар сонини камайтиришда айбланаётган Кремль “ёлғон хабарчилар”ни сиқувга олмоқда Россияда илк марта коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилган ва расмийлар ваҳимага тушмасликдан огоҳлантирган 16 мартда сиёсий таҳлилчи ва Кремль танқидчиси Валерий Соловей “Эхо Москви” радиостанцияси меҳмони бўлган эди. Ўша кунги эшиттиришда у тингловчиларга ҳуқумат таҳдидга қарши кураша олмаётгани ва эпидемия миқёси ҳақида ёлғон гапираётганини айтган эди. Соловей ўша суҳбатда 93 та вирус юқтирганлик ҳолати қайд этилгани, аммо ўлим ҳолати йўқлиги, шунингдек, пандемия Россияга жиддий зарар етказмаслиги ҳақидаги ҳар қандай тахминларни рад этган эди. Соловей бошловчи Алексей Соломинни ҳайрон қолдирар экан, аслида камида 1600 кишининг ўлгани “тасдиқлангани”ни иддао қилиб, тез орада 2 миллион нафар россиялик вирус юқтиришини башорат қилган, аммо гапларига исбот келтирмаган эди. Соломин бундай маълумотни қаердан олганини сўраганда, Соловей “барча амалдорлар ҳам виждонини йўқотгани йўқ”, деб жавоб берган эди. (Озодлик мухбири Солвейдан ахборотни қаердан олгани сўраганида, аниқроқ гапириб, беморларнинг ўлими билан боғлиқ рақамни ҳукумат амалдоридан олганини айтди, бироқ унинг исмини очиқлашдан бош тортди. Яна ҳеч қандай исбот келтирмади.) Соловейнинг давлат вирус тарқалишига оид ҳақиқий рақамаларни яшираётгани ҳақидаги иддаоси ҳокимият идоралари бераëтган расмий талқинга шубҳа уйғота бошлади. Ҳокимият идоралари 20 мартда “Эхо Москви” раҳбариятига Соловей билан интервьюни вебсайтдан “коронавирусга тегишли сохта ахборот тарқатишга йўл қўймаслик тадбирлари” доирасида олиб ташлашни буюрди ва радиостанция шунга рози бўлди. Соловейга эса 100 минг рубль (1300 доллар) жарима солиш билан таҳдид қилинди. Россияда ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши жавоб чораларига шубҳа билан қараётганлар кўп. Мамлакатда 24 март ҳолатига кўра¸ расман 495 та вирус юқтирганлик ҳолати қайд этилган. Бу бошқа мамлакатлар билан солиштирганда анча паст кўрсаткичдир. Шу кунгача 200 мингга яқин киши тиббий текширувдан ўтказилгани ҳақидаги расмий баëнотларга ҳам кўпчилик ишонмаяпти. Дастлаб янги вирус юқтиргани сабаб ўлгани айтилган икки москваликни амалдорлар кейинчалик бошқа касалликдан вафот этди, деб эълон қилди. Коронавиус юқтирганлик ва ўлим ҳолатларини қайд этиб борувчи марказлар шу кунгача Россияда коронавирусдан фақат бир киши ўлганини айтмоқда. Совет ҳукуматининг Чернобилда 1986 йил апрелида рўй берган ядро реактори портлаши билан боғлиқ фожиа оқибатларини сир тутгани сабабли кўпчилик ҳукумат бераётган маълумотларга ишончсизлик билан қарайди. Россия ҳукумати ахборот маконини назорат қилиш кампаниясини бошлади, бунинг учун ўзи “сохта хабар” деб атаётган маълумотларни тарқатишни тақиқлаш учун янги қонун қабул қилди. 400 минг рублгача жарима солиш белгиланган қонун ёрдамида ҳукумат ёлғон ахборот тарқатилишини назорат қилишга уринаётган бўлса, танқидчилар буни эркин фикр билдиришни тийиб туришга интилиш¸ деб баҳоламоқда. − Бу фойдасиз амалиёт, бироқ Россиянинг бошқарув услубига мос тушади, – деди Соловей Озодлик радиосига. 19 мартда Санкт-Петербург шаҳри полицияси COVID-19 пандемияси тўғрисида “ҳақиқатни акс эттирмайдиган” овозли хабар жўнатган кишини сўроқ қилиш учун чақирганини билдирди. Бошқа яна икки ҳолатда нотўғри хабар тарқатгани иддао қилинганларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Улар жамоатчилик олдида кечирим сўрашга мажбурланди. Танқидчилар улар бунга мажбурланганини айтмоқда. Татаристонлик Оксана Гарипова вирус таҳдиди сабаб республика ёпилиши айтилган хабаридан сўнг 30 минг рубллик жаримага тортилди ва маҳаллий радио орқали кечирим сўради, бу ҳам етмагандай, Москвага олиб келиниб, “Пусть говорят” дастурига чиқиб, ўзига берилган жазо адолатни бўлганини айтди. 23 мартда ҳукумат коронавирус ҳақида “сохта хабар” тарқатганлик учун жазони оғирлаштириб, бундай қилганлар жиноий жавобгарликка тортилиши эълон қилди. Энди қонунни бузганлар кўпроқ жарима тўлаши, ҳатто қамалиши мумкин. Россия ҳокимияти коронавирус ҳақида чет элларда нотўғри ахборот тарқатишда айбланмоқда. Европа Иттифоқининг 16 мартда матбуотга сиздирилган ҳужжатида Кремль етовидаги ахборот воситалари Ғарб мамлакатларига бўлган “жамоатчилик ишончига путур етказиш” учун ёлғон хабарлар тарқатаётгани айтилади. Путин матбуот котиби Дмитрий Песков ўша ҳужжатни “таги пуч айбловлар”га асосланган деб атади. Бироқ ундан икки ҳафта олдин Кремлнинг ўзи "бадният актёр"ларни Россияда чалкашликлар келтириб чиқаришга уринаётганликда айблаган эди. Россия ватандошларини COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида хабардор қилиб бораётган ҳукумат маркази бошлиғи Алексей Гореславский ҳокимият идоралари эпидемия ҳақида нотўғри хабар тарқатаётган ўнлаб кампанияни фош қилганини иддао қилди. Ўша ҳолатларнинг кўпчилиги ҳамон тергов қилинмоқда. Соловей давлат идораларидан ҳозирча Россияда коронавирусдан ўлганлар сони ҳақидаги баёноти учун жарима ундирилишига оид билдирув олмаганини айтди. Унинг фикрича, “Россияда одамни фақат унинг машҳурлигигина ҳимоя қилиши мумкин”.
ну погоди
26 March
  • 0
НЕ ДЕРЖИ НИКОГО,     ПУСТЬ УХОДЯТ.     ЫХ ВИБОР.
26 March
яσѕѕιуα∂α ναχιмα qℓѕнgαиι уσкυ
  • 0
☠️ ☠️
26 March
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
Urisdayam vaxima bowlanibdida
  • 0
ну погоди
26 March
бу ҳам етмагандай, Москвага олиб келиниб, “Пусть говорят” дастурига чиқиб, ўзига берилган жазо адолатни бўлганини айтди.


бу курсатувга мажбурий олиб келинар эканда тагида ёзарди курсатувда иштирок этмокчи истаги булганлар деб
  • 1
26 March
Afsuski aniq faktlar va xaqiqat xamma davlatda oddiy odamlardan sır saqlanyapti, odamlar xozir shunchalik panikaga tushyapti agar xaqiqatni bilsa nima bo'lishini tasavvur qilolmayapman
  • 1
-Расмус- -Кадирович-
26 March
Бунақа пайт аниқ фактлар яширилади, ..бу табиий, ..паника келиб чиқмасин деб, ..қайси бир голл.д фильмида паника сабаб одамлар дўконларни бомбить қила бошлашадими.!?
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
RAXMONOV 007 replied to -Расмус-
Тугри гапиз
  • 1
ᅠ ᅠ
26 March
ᅠ ᅠ replied to -Расмус-
Mexikada uje boshlandi shu, odamlar dõkonlarni bombit qilishyapti
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
RAXMONOV 007 replied to
Мексика узи беспантовий довлат уларда шамол келса хам бамбит килоради
  • 1
26 March
Товба қилдим бу одамларга нега вахима қилишади.
МУСАФФО  ОСМОН остида  вирус нима қилади?
  • 2
-Расмус- -Кадирович-
26 March
Хай уларга сал бахона хисоб, чекиб олиб билганини қилишади.!?
  • 2
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
  • 0
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
Шукрилломи
  • 2
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
Эргаш бобо адашипман...
Узр
  • 1
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
Айниб кобсиз
  • 2
Fazliddin 92
26 March
Fazliddin 92 replied to Malika
Bizi rayondi balnitsasi milliy gvardiya tomonidan o'rap olinipti kirdi chiqdi yoq balnitsaga bu nima deganinikin😨
  • 0
Log in or sign up to add a comment