Ozodlik Radiosi
added today at 12:15
Ўзбекистон президенти коронавирус пандемиясига оид яна бир фармонни имзолаши режалаштирилмоқда. Ҳужжат пандемиянинг иқтисодиётга ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади. Президент матбуот хизматининг 30 мартда билдиришича, айни пайтда “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:45
Ўзбекистон Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситалари ва экспресс-тестлардан иборат ёрдам жўнатди. Turmush.kg нашрининг ёзишича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғига асосан кўрсатилган ёрдам 29 март куни Ўшга етказиб берилди. Хабарда айтилишича, 10 мингта тиббиёт маскаси ва 900та ҳимоя костюми Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан, 4800та экспресс-тестлар ва регаентлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жўнатилган. Ушбу воситалар назорат остидаги ҳудудларга коронавир
Ozodlik Radiosi
added today at 11:15
Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинган 23 минг туппдан кўпроқ зарарли олма кўчати ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» ахборот хизмати 30 март куни хабар берди. Хабарда айтилишича, Бухоро вилоятининг «Бухоро 2 ТИФ» Ўсимликлар карантини чегара масканида Туркиядан импорт қилинган 23 200 дона олма кўчатида «Бўртма нематода» зарарли организми мавжудлиги аниқланган. “Таъкидланишича, ушбу илдиз бўртма нематода помидор, бодринг, сабзи, пиёз, ғўза экинлари, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мевали дарахтла
Ozodlik Radiosi
added today at 10:45
КУН ШЕЪРИ: "Дунёни қутқаринг, сиз уйда қолинг!"
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Ўзбекистонлик ёшлар жамияти Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи
Туркиянинг турли олийгоҳларида таҳсил оладиган ўзбекистонлик ёшлар жамияти ташаббус билан чиқиб, айни пайт Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи. Маҳаллий ҳомийлар уларни қўллаб-қувватлаяпти. (Видео: VOA Uzbek)
Ozodlik Radiosi
added today at 10:04
Ozodlik Radiosi
added today at 09:45
ЁШ ОНА МУРОЖААТИ: "Карантин пайтида шаҳарга кириб-чиқиш тақиқлангани сабабли 9 ойлик чақалоғимга каша ололмаяпман. Илтимос, мени тўғри тушунинг, болам фақат каша ичади, қишлоғимизда ва яқин орада эса каша сотилмаяпти. Мен энди нима қиламан? Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, "Янги саноат" маҳалласи". @sizdantelegram
Ozodlik Radiosi
added today at 09:15
Ozodlik Radiosi
added today at 09:03
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди. ---------------------------------------------------
Ozodlik Radiosi
added today at 08:45
"Коронавирусни даволаётган азиз шифокорлар учун. Миннатдорлигимиз шу қўшиғимиз орқали етиб борсин. Нега вақтида қадрингизга етмадик, Бироз кеч қолди деб, уриб қийнадик, Энди юзсизларча ёрдам сўрадик Сизга Жаннат бўлсин, эй ШИФОКОРЛАР!"
Show more
571 821 participants in the group
Талабаларга стипендия бериш кечикмоқда; контракт пулини тўламаганлар ўқишдан ҳайдалишдан қўрқмоқда Коронавирус эпидемияси тарқашини тўхтатиш учун таътилга чиқарилган талабаларга¸ таълим мутасаддилари баëнотларига қарамай¸ стипендия бериш кечикмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган талабалар¸ стипендия берилмаганидан карантин пайтида қийин аҳволда қолганини айтди. Бошқа гуруҳ талабалар эса¸ аввал белгиланган муҳлат - 20 мартга қадар контракт пулини тўлай олмаганлари учун ўқишдан ҳайдалиш хавфи остида қолганини билдирди. 17 март куни Тошкентда ўтказилган матбуот брифингида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийлари талабаларга стипендия тўлаш карантин даврида ўзгаришсиз давом этишини таъкидлаган эди. Вазирлик расмийлари айни брифингда жорий вазиятда контракт пулини ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилишини ҳам ваъда қилган эди. Мажбурий таътилда пулсиз қолган талабалар Жиззах Политехника институтининг исмини очиқламасликни сўраган 1-босқич талабаси Озодликка ҳар ойнинг 6-7 кунида бериб келинган стипендиянинг ҳозирга қадар (25 март) берилмаганини билдирди. - Карантин даврида шу 428 минг сўмлик стипендиянинг йўқлиги билиниб қоляпти. Чунки, онам уй бекаси, менинг ўзим ҳам ишлаб¸ ҳам бюджетда ўқиётгандим. Ҳозир ишлаб бўлмайди. Биргина мен эмас¸ бошқа талабалар ҳам стипендия олмаган. Ректоратга айтсак, "ана берамиз, мана берамиз". Биз учун айнан карантин пайти шу стипендия ҳаётмамот масаласи бўлиб турипти. Озодликка келаëтган хабарлардан¸ мажбурий таътил пайтида стипдендиясиз қолганлар фақат жиззахлик талабалар эмаслиги тушунилади. Андижон Давлат университетининг Озодликка боғланган талабалари ҳам 25 март кунга келиб ҳам стипендия берилмаганини маълум қилди: - Ўтган ҳафта расмийлар телевизордан чиқиб¸ карантин таътили пайти ҳам стипендиялар берилади, деб айтишди. Лекин мана шу бугунгача стипендия олганимиз йўқ. Жиззах ва Андижон университетлари ректоратининг Озодлик боғланган ходимлари талабаларга уйда ўтириш буюрилган жорий вазиятда стипендиялар кечикаëтганини эътироф қилди: - Ҳеч бир студент стипендиясиз қолмайди. Ҳозир тўлов тури ўзгаряпти. Кимлардир ярмини нақд ярмини карточкага олиб келган бўлса, ҳозир тўлалигича карточкаларига тушириб берилади. Шунинг учун озгина кечикиш бўляпти, бу муаммо ҳал бўлади, - деди Жиззах Политехника институтининг Озодлик гаплашган мутасаддиларидан бири. Карантин даврида контракт пулини тўламаганлар ўқишдан ҳайдаладими? Коронавирус ëйилишини тўхтатиш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб кескин чекловлар жорий этилган айни кунларда Озодликка боғланган бошқа бир гуруҳ талабалар¸ контракт пулини тўламаганнинг ўқишдан ҳайдалиш хавфи остида қолганини айтмоқда: - Стипендиялар кечикяпти, лекин контракт пулига келганда 20 мартгача тўламаганлар отчисления бўлади, дейишяпти. Ўқиш 17 мартдан тақа-тақ тўхтади. Қачон бошланиши номаълум. Ҳозир карантин сабаб оилавий шароитимиз ҳам оғирлашиб қолди. Деканимиз тўламаганлар ҳайдалади, деяпти. Тўлов муддатини узайтиришса яхши бўлар эди, - деди Озодликка боғланган Урганч Давлат университетининг исми очиқланмаслигини истаган 1-босқич талабаси. Озодлик талабанинг бу иддаоси юзасидан Урганч Давлат университети раҳбариятидан изоҳ ололмади. Telegramдаги "Фарғоналиклар" гуруҳида 20 мартгача контракт пулини тўлай олмаган айрим талабалар тўлов учун яна бир муддат берилишини сўраб чиқишган. 2019 йил декабрига қадар тўланиши лозим бўлган контракт пулини 20 мартгача ҳам тўлай олмаганлар¸ Озодлик гаплашган Фарғона Политехника институти 1-курс талабасининг айтишича¸ коронавирус эпидемияси даврида янада оғир аҳволга тушган: - Декабргача тўлашга имконимиз йўқ эди. Шунга 20 мартгача муҳлат беришганди. Қарз олиб тўлаймиз¸ деб турувдик, коронавирус чиқиб қолиб¸ аҳволимиз баттар ёмонлашди. Биргина мен эмас¸ бошқа курсдошларим ҳам тўлов муддати узайтирилишига умидвор бўлиб туришипти ҳозир. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов 17 март куни Тошкентда ўтказилган брифингда "коронавирус пандемияси боис контракт тўловларини тўлашга қурбим етмайди"¸ деган мурожаат бўлмаганини билдирган эди. "Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курс талабаларидан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади", - деган эди Бегимқулов. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланмаслигини истаган расмийси 25 март куни Озодлик билан суҳбатда¸ жорий вазиятда контракт пулини тўлай олмаганларга яна бир марта муҳлат берилишини айтди: - Контракт пулини тўлашга яна бир имконият берилади. Ҳозир ҳамма қийин вазиятда қолган, тушунамиз. Таътил тугаганидан сўнг маълум қиламиз, - деди вазирлик расмийси. Айни пайтда икки ҳафтага деб айтилган мажбурий таътилнинг қачонгача чўзилиши мавҳумлигича қолмоқда. - Ҳозир ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Агар карантин таътили чўзиладиган бўлса ўрни ёзги таътил ҳисобидан тўлдирилиши мумкин, - деди Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлиги расмийси. Ўзбекистонда Интернет тезлигининг пастлиги¸ туман ва қишлоқларда эса¸ Интернетга мунтазам уланиш имкони йўқлиги сабаб ўрта ва олий таълимни пандемия даврида¸ ривожланган давлатлардаги каби¸ онлайн режимига ўтказиш режаси йўқ. Бутун дунë¸ хусусан¸ Ўзбекистонда ëйилиб бораëтган коронавирус пандемияси сизнинг ҳаëтингизга қандай таъсир қилмоқда? Бу ҳақдаги хабар ва маълумотларни¸ сурат ва видеоларни Озодликнинг @ozodnews Telegram каналига юборинг.
RAXMONOV 007
26 March
  • 0
Malika ♡
26 March
Muommo ustiga muommoooo
  • 1
Хавасхон Каримовна
26 March
Кантракт пулини уйлаб утирибди давлатимиз имтиёзлар килиб берадилар нимунча уялмасдан стипендя сурайди булар ишлаб куйгандек хозирги вазиятда бирорта илмий иш килишсин доно ёшлар дори кашф килсин укиб излансин пул пул демасдан
  • 1
Malika ♡
26 March
Ded qora qochqorni gostidan osh qozon kabob yeyapman deb yana nolimang yoqchilik yiqitar deb
Yigitni yoqchilik emas nafs balosi oldiradi bilsaiz(ch)
  • 4
Холид Умаров
26 March
Сенга ухшаган кутларга бахана йуқчилик йиқитар йигит зурини
  • 0
Malika ♡
26 March
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
  • 1
Холид Умаров
26 March
Селлар шиор қилишвогансан
  • 0
Malika ♡
26 March
Ay yayya budit🙈
  • 1
26 March
🍘BIR QIIZ GALDI KRASIVA🔊 replied to Холид
Mammasi botis xoliqiz:-D
  • 2
Malika ♡
26 March
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
Oshxam yuq endi polniy peryod makaron palov
  • 1
RAXMONOV 007
26 March
Albatta nasib
  • 0
26 March
🍘BIR QIIZ GALDI KRASIVA🔊 replied to Холид
Makke aminga tepib skey semiz^o)
  • 1
Log in or sign up to add a comment