Опа сингиларим. Сизларни якинлашвотган
8-МАРТ Хотин кизлар байрами бн чин
калбимдан табриклайман. Бахтимизга
доимо сог саломат булиб юризлар.
Тун ярмига бориб қучганда оқшом,
Гоҳи фалакларда юради хаёл,
Бир қўлида бешик, боласи билан,
Тонгни қарши олиб туради Аёл.
Гоҳида азобга беради бардош,
Минг синов ҳам қаддин қилолмайди дол.
Қуёшдан ҳам иссиқ аёлнинг қалби
Фарзандин тафтида эркалар Аёл.
Бахтининг йўллари вайрона булса,
Тунлари тинмай зор йиғлайди аёл
Гоҳо ўзин қийнаб, айбдор дея,
Кўнглини бир мунча тиғлайди аёл.
Ярим тун қуйнида хаёллар сўриб,
Бешикни тебратиб туради аёл,
Боласининг жажжи қўлларин ўшлаб,
Ўзининг бахтини куради Аёл.
Тинмайди мехнатдан тинмайди сира,
Ҳаттоки қавариб кетган қўллари,
Қирқ жони бор деди, аёлни жура
Гулларга буркансин Аёл йўллари.
Тун ярмига бориб қучганда оқшом,
Гоҳи фалакларда юради хаёл,
Бир қўлида бешик, бирида ғурур,
Тонгни қарши олиб туради Аёл.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев