Предыдущая публикация
Ортимга боқаман умидвор, ҳайрон!
Наҳотки сен мени соғинмайсан ҳеч,
Наҳот соғинмайсан мени ҳеч қачон?! Сен томон чорлайди ҳар кун, ҳар нафас,
Сенга термуламан бемурод, сарсон!
Наҳотки мен сени соғинмайман ҳеч,
Наҳот соғинмайман сени ҳеч қачон?! Умрки ўтмоқда тўлиб, тўлғониб,
Осмонга талпинар бу жон, бу хижрон!
Наҳот соғинмайсан сен мени ёниб
Наҳот соғинмайман сени ҳеч қачон?! Худодан сўрадим ҳар кун бир чора:
“Ўзинг мадад бергин, Ё, Рабб, Художон!
Бу дунёда борми биздай бечора,
Наҳотки чора йўқ бизга ҳеч қачон?! Йиллар узолмади умидларимни,
Бирибир топмади бир-бирин армон!
Наҳотики У мени соғинмайди ҳеч,
Наҳот соғинмайман мен ҳам ҳеч қачон?!”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев