Сен қарисан деярмиш.
85 ёшли чолга,
Ёш қиз тўғри келармиш.
Майли дебди кампир хам,
Жонга тегиб чол эри.
Сўз бошлади жахлидан,
Юзини босди тери.
Хавас қипсиз ёшларга,
Майли боринг-е хуш хол.
Сизга ёқар қизларни,
Интернетдан топинг чол.
Хурсанд бўлиб чол энди,
Интернетда турармиш.
Кеч соат 12 дан,
Личкада гаплашармиз.
Интернетда йигитнинг,
Расмин қўйиб олибди.
Интернетдан бир қизни,
Яхши кўриб қолибди.
Қизни расмини кўриб,
Айрилибди хушидан.
Унинг кўзу қошлари,
Аримасмиш тушидан.
Чол хаёли ул қизда,
Кампирин кўзга илмас.
Чойхонадан хам кўра,
Клубдан нари келмас.
Бир куни чол у қизга,
Учрашувдан гап очди.
"Хўп" деб жавоб ёзганда,
Қизга дардини сочди.
Сиз хаётимда танхо,
Баланд тутай бошимдан.
Учрашувга чиққанда,
Айб қидирманг ёшимдан.
Қиз ёзибди мен рози,
Кутасизми сиз мени.
Ёш ўтиб, қарисам хам,
Севасизми сиз мени?
Чол дебдики "Албатта"
Ўзгани ёр этмайман.
Не бўлса хам барибир,
Сизни ташлаб кетмайман.
Белгиланиб учрашув,
Иккиси хам келдилар.
Бир-бирини шу тобда,
Чолу кампир билдилар.
Чолнинг кўзлари хайрон,
Қараса "сен кампирим"?
Нахот айланиб сенга,
Учратдирса такдирим.
"Эххе чолгинам" деди,
Ёш қизларга не гап бор.
Сиздай кексайган чолга,
Мендек кампир вафодор.
Кексайса хам одамлар,
Қаримас экан юрак.
Чол дебди "Эй кампирим,
Кимим бор сендан бўлак?
Шундай экан бобойлар,
Чиданг дунё торига.
Шукур қилиб яшaнгда,
Кампирингиз борига!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8