
1. Икки киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Бири иккинчисига:
- Мени квартирамга кеча ўғри тушибди. У ҳеч нарса олиб кетмабди. Аксинча, стол устига ўн минг сўм қўйиб, қуйидаги мактубни қолдириб кетибди. “Бундай яшаш мумкин эмас!
2. Аравачада чақалоғи билан сайр қилиб юрган эр-хотин, фарзандларининг келажаги борасида суҳбатлашиб кетишмоқда.
Эр, - Фарзандимиз буюк мусиқачи бўлади.
Хотин, - Бекорларни айтибсиз, шу ҳам касб бўлдими? Бизнинг боламиз келажакда катта раҳбар бўлади.
Шу пайт аравача ичидаги гўдак тилга кирган-ча:
- Ҳой, ойи, нима, мени ҳозирданоқ порахўр қилиб тарбияламоқчи бўлаяпсизми?
3. Ҳоким фарзандли бўлди. Лекин эртасига марказдан КАТТА келадиган бўлиб қолиб, туғуруқхонага ёрдамчисини жўнатди. Ёрдамчи келиб ахборот берди.
- Фарзандингиз ҳудди сизнинг ўзингиз. Ҳеч нарсани тушинмайди. Бақиргани-бақирган. Йўргагига суюнчи пулини солиб қўйгандим, бирданига тинчиб қолди.
4. Хотинини бегона эркак билан ушлаб олган ҳокимни ёпиқ суд қилишмоқда. Судя ҳокимдан сўради:
- Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?
- Мен тўппончани пешонасига тираганимда, у мендан “бош вазир ўринбосари бўлишни хоҳлайсизми?- деб қолди. Ахир шундайин таклиф қилган одамни ўлдириб бўладими. Шунинг учун унинг оёғига отдим холос.
5. Мактабда синфга директор янги келган ўқувчи қизни олиб кириб, таништирди, Тешавойни ёнига ўтқазиб қўйиб чиқиб кетди.
Тешавой:
– Кечки пайт бизникига келгин, бирга дарс тайёрлаймиз деб таклиф қилди.
Қиз ҳам рози бўлди. Тешавой уйига бориб тайёргарлик қилибди, харажат қилиб келди, шампан вино олди..., қанақа қилиб спальнийга олиб кираман деб ўйланиб турса, эшик тақиллаб қобди, бориб эшикни очса синфдоши, устида мактаб форма. Тешавой:
– Нега мактаб формасини кийиб олдинг?
– Эртага мактабга бориш керакку!
6. Такси тўхтатган Эшмат орқа ўриндиққа ўтирди. Беш дақиқа ўтиб, ҳайдовчига нимадир демоқчи бўлиб, елкасига қўл теккизди.
- ВОЙ ДООООД! - қичқириб юборди таксичи, қўлини рулдан тортиб.
Машина йўлдан чиқиб кетиб, теракка урилганча, тўхтади.
Қўрққанидан омонатини топшириб қўйишга бир бахя қолган Эшмат ҳайдовчига бақрайиб қолибди.
- Маъзур санайсиз, - титроқ овоз-ла, узр сўради ҳайдовчи, - Таксига ўтганимга энди икки кун бўлди. Унгача мурда ташиш машинасини бошқариб тирикчилик қилган эдим.
7. Бахтли инсон – одамлар билан чин юракдан: «Хайрли тонг», - дея саломлашадиган инсондир, гарчи ўша тонг, душанба тонги бўлса-да


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5