Янги ўқув йилида биринчи синфга қабул қилинадиган ўқувчилар учун 12 номдаги Президент совғалари тайёрланиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилди.
Совғалар “Билимлар куни”да тантанали топширилади.
Бугунда халқ таълими тизимида жами 15 минг 708 та таълим муассасалари, жумладан, 9 минг 739 та мактаб, 4 минг 950 та мактабгача таълим муассасалари, 211 та “Баркамол авлод” болалар марказлари, 278 та мусиқа ва санъат мактаблари, 483 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 23 та меҳрибонлик уйлари, 16 та педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, 4 та педагогика институтлари фаолият кўрсатмоқда.
2014 йилда инвестиция дастури доирасида республика бўйича 381 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шундан 220 таси реконструкция қилинди, 161 таси капитал таъмирланди. Ушбу мақсадларга жами 282 миллиард сўм маблағлар ажратилди.
Янги ўқув йили учун 605 номдаги 34,5 миллион нусха дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп эттирилиб жойларга етказилди.
Мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларнинг ота-оналари учун “Болажон” таянч дастури асосида 5 номдаги (“Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёрлаш”, “Математик тасаввурларни шакллантириш”, 2 қисмли “Бадиий асарлар тўплами”, “Соғлом танда – соғ ақл”) қўлланмалар яратилди”, дея хабар қилди Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 1