Дунёда энг кучли нарса нима деб савол берсангиз “меҳр” деб жавоб берардим. Чунки қуёш қанчалик катта бўлмасин ердаги тошни фақат қиздириши мумкин, лекин эрита олмайди.
Меҳр эса ҳар кандай қалбдаги тошни эритишга қодир…!!!
Дунёдаги ҳамма қулфларни, кўнгил қулфини ҳам, дўстик қулфни ҳам, оқибат қулфини ҳам хамма - ҳаммасини калити бу - меҳр!!!
Дунёда энг қиммат ва энг арзон нарса бу - меҳр!!!
Дунёда энг кам учрайдиган ва аслида жуда кўп булган нарса - меҳр!!!
Дунёдаги ҳаммага беришинг мумкин бўлган аммо саноқлигина инсонларга хоҳлаб – хоҳламай улашадиган нарса бу меҳр!!!
Дунёдаги ҳамма инсон кимдир беришини хоҳлаган, аммо ўзи ҳатто энг яқинларидан ҳам
дариғ тутадиган нарса - бу меҳр!!!
"Men hamisha özimni baxtiyor sezaman. Bilasanmi nega? Chunki men hech qachon hech kimdan hech narsa kutmayman. Kutish bu - azob. Hayot qisqa... Shunday ekan, öz hayotingni sev... Hamisha kulib boq... Gapirishdan oldin tingla... Yozishdan oldin öyla... Pulni sarflashdan oldin ishlab top... Arazlashdan oldin kechirishni bil... Og'ritishdan oldin his qil... Nafratlanishdan oldin sev... Ölishdan oldin yasha!