Тентираб юрибди кўчада биров, Юпин кийингани ночорликмикан? Қўллари бирам доғ, бирам қобариқ, Дам-бадам одимлаш беҳолликмикан? Ҳеч кимса эътибор қилмайди унга, Жовдираб қарайди умидвор нигоҳ. Киртайган кўзлари намланган чоғи, Ичида минг алам йиғлайди оҳ-воҳ. Ортидан эргашдим, кузатдим узоқ, Кимлигин билмоқлик мақсад этгандим. Шу ўйдан чиқмади фикру хаёлим, Олислаб кетгандим, олис кетгандим. У кимса бир жойда тўхтади секин, Чўккалаб тупроқни ғижимлар мудом. Бирдан ғойиб бўлди, учдими кўкка? У
Musofirlar taqdiri
added today at 21:00
Musofirlar taqdiri
added today at 17:01
Турмуш ўртоғим билан уйда китоб ўқиб ўтиргандик. Бирдан менинг телефонимга бегона рақамдан қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтардим, нариги томондан нотаниш кекса аёл овози эшитилди: "Ёрдам беринг, устимдан қулфлаб кетишган, ейишга, ичишга ҳеч нарса йўқ, жон беряпман!" Ва алоқа узилиб қолди. Мен ўзимни йўқотиб қўйдим, эримга айтгандим, у мени тинчлантира бошлади:"Қўйсанг-чи, хавотир олма, кимдир ҳазиллашган бўлса керак..." Ўқишни давом эттирардигу, кўнглим нотинч эди. Қайта қўнғироқ қилишга қаро
Musofirlar taqdiri
added today at 13:01
НАЖОТ ҚАЙИҒИ... 1912 йил 10 апрель куни "Титаник" Саутгемптондан Нью Йоркка қараб, Атлантика океани бўйлаб сафарга чиққанида кема бортида 1317 нафар йўловчи ва 908 нафар экипаж аъзолари, жами 2225 нафар инсонлар бор эди. Титаникка чиққан инсонларнинг аксарияти ўзларини ҳаммадан кўра бахтиёр ҳисоблар, бундай улкан кема бортига чиқиш ҳаммага ҳам насиб қилмаганидан ғурурланар эдилар. Кема айсберг билан тўқнашгунига қадар инсонларда чексиз ҳурсандчилик, саёҳатга чиққан вақтда инсонларда кузатиладиг
Musofirlar taqdiri
added today at 09:00
Ж И Г А Р И М (ибратли ҳикоя) Бир катта саркарда фарзандларини ватан ҳимояси учун бўлган жангга жўнатибди. Икки ой ўтгандан кейин хабар келибди: -Тақсир, мусибат оғир бўлди. Жангга кетган катта фарзандингиздан айрилиб қолдингиз, - деганларида Яратганни даргоҳига қўлларини кўтариб дуо қилган экан: - Парвардигор, шу фарзандни ўзинг берувдинг, ўзинг олдинг, сабрни ҳам ўзингдан сўрайман, бошқа иложим йўқ - дедилар. Орадан уч ой вақт ўтиб яна хабар келибди: - Тақсир, иккинчи ўғлиздан ҳам жудо бўл
Musofirlar taqdiri
added today at 06:00
🍃🌹Қабристон олдидан ўтаётган пайтинг дуога қўл оч. 🍃🌹Эртага ўзинг ҳам шу дуога бўласан мухтож!
Musofirlar taqdiri
added yesterday at 21:01
Musofirlar taqdiri
added yesterday at 18:00
Самолётда оқ танли аёлнинг ёнидаги ўриндиққа ҳабаш киши келиб ўтирди. Аёлга бу ёқмади. Жирканиб кетди. Стюардессани чакириб: - Кўриниб турибдики, сиз менинг аҳволимни, ўтирган жойимни кўрмаяпсиз. Сизлар мени қора танли билан ёнма-ён ўтказиб қўйдинглар. Ва мен бундай хорликка розимасман. Бир дақиқа ҳам бу ёввойига чидолмайман. Ҳозироқ мени бошқа ўринга ўтказашингизни талаб қиламан. Стюардесса деди: - Кечирасиз хоним. Узр сўрайман. Тинчланинг, илтимос. Ҳамма ўриндиқлар банд. Бир нича дақиқа кути
Musofirlar taqdiri
added yesterday at 15:01
БИЗНИ ОРЗУ Уйқусиз кечалар, ажиб туйғулар, Бедорман кўнгилда ширин орзулар. Отанг бўлолмади рози бўл ўғлим, Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ! Ўқигин каломни қироат билан, Ҳаётга тадбиқ эт шижоат билан. Зулмат кунларимнинг нури бўл ўғлим, Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ! Буни ҳеч тушунмас қалби қотганлар, Афсус тушунганлар, динни сотганлар. Сўқир инсонларнинг кўзи бўл ўғлим, Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ! Овозинг тинглабон қалбим қувонсин, Хайр баракотни кўрган ишонсин. Бухорийлар юртин
Musofirlar taqdiri
added yesterday at 12:00
ОТА Ҳайдар ота қийналиб ўсди. Шароит сабабли кеч уйланди. Бу ҳам етмагандек, ўн беш йил деганда фарзанд кўрди. Бир дона ўғил кўрди. Хотини бошқа туғмади. Соғлиғи тўғри келмади. Фарзанди - Паҳлавонни ҳам ёшлари қирқдан ўтганда дунёга келтирганди... Ота ўғлини авайлаб ўстирди. Невара кўрмай ўтиб кетмай, деб ўғлини ёш уйлантирди. Бир йил ўтмасдан ўғил неварали бўлди. Ўғлига - қўлидан келадигани - деҳқончиликни ўргатди. Ёши ўтган эса-да ўғли билан бирга ишларди. Саратон. Экинларни чопиқ қилишяпти.
Musofirlar taqdiri
added yesterday at 08:24
Show more
410 256 participants in the group
Ҳафтанинг қоқ ўртасида – иш қайнаган палла бир сабаб билан ҳайу ҳуйт деб қишлоққа жўнавордим. Онамнинг анчадан бери мазаси бўлиб-бўлмай юрувди, баҳонада кўриб келаман дедим-да, чоршанбани оёқлатиб, йўлга тушдим. Беш юз чақиримнинг деярли ҳаммасини жала-ёмғирда, ярмини қоронғуда босиб ўтганим боис бир соатлар ортиқча юришимга тўғри келди. Муштипарим одатдагидай кўзлари тўрт бўлиб, омонлигимни Оллоҳдан тилаб, топганини дастурхонга тизиб ўтирибди экан... Дийдор нақадар ширин нарса-а?! Ҳар кун симда икки-уч марта гаплашган бошқа, кўз кўзга тушган бошқа! “Олтин бошгинанг омон бўлсин, болам!” деб пешонамдан, юзларимдан қайта-қайта ўпади... Мен ҳам эриииб кетаман, оёқлари остига оқиб тушгим келади... Ҳар кўришганимизда шундай бўлади... Кеч борганим учун бошқалар ётиб қолган эди. Яхши бўлди – онам иккимиз анча пайт гаплашиб ўтирдик. Онам: “Ётақол, болам, чарчагансан”, деса-да, ётгим келмас, онам ҳам ичида ётишимни истамас эди. Ниҳоят, бомдодга уч соатлар қолганида чарчоқ кучини кўрсатиб, уйқу босди. Онамга намозга уйғотишни тайинлаб, ўринга чўзилдим. Одатда, бунақа чарчоқдан кейин мен учун бомдодга уйғониш анча оғир. Ўзи уйқучи одамман. Кунига 7 соатдан кам ухласам, бошим гарангсиб юраман. Энди шунча йўл босиб келиб, чарчаб, яна уч соатгина ухлаб... бунақа пайтда фақат қулоғим остида замбарак отиб уйғотиш мумкин мени. Хуллас, ётдиму қотдим... Бир маҳал бошимни иссиққина қўл сийпаётганини сездим. Олдинига англамадим, чунки бошим ғувиллаб ётибди. Кимдир сочларимни бармоқлари билан тарар, бошимни, пешонамни силаб-силаб қўяр эди. Ким экан бу, дейман уйқу аралаш. Аммо қабоқларим очишга қўймайди. Ниҳоят, куч йиғиб, кўзимни очдим. Қарасам, тепамда онам турибди! “Тур, болам, бомдод бўлди”, деди. Бирдан уйқум қочди. Онам мени бунақа эркалаб уйғотмай қўйганига анча бўлган эди. Кўнглим чарақлаб кетди. Ётган куйимча қўлларидан ушладим, олдин юзимга босдим, кейин дудоқларимга қўйиб ўпдим. Бошимни гўё фаришталар силаётгандек эди. Анчадан бери чўллаб ётган қароғларимга ёш тошди. Кечаги чарчоқ, уйқусизлик, толиқишлардан асар қолмади... Қушдек енгил эдим, қийналмасдан туриб кетдим. Шавқ билан таҳорат олдим. Ўша шавқ билан жойнамозга турдим. Ўша шавқ билан намоз ўқидим. Тўғриси, анчадан бери намозда бундай тўлқинланмаган эдим... Дуода “Роббирҳам ҳума кама роббайаний соғиро”, дерканман, ичимдаги тўлқинлар қирғоғидан тоша кетди. Келма, йўл ёмон, бизда жала қуйяпти, сен етиб келгунингча мен хавотирда ўтираман, деганига қарамай, йўлга тушган, эс-ҳушини таҳликага қориштирган, кўзининг нурини изига тўккан мендек ёмон болага шунчалар меҳр, муҳаббат қайдан?! Қайси денгиздан булоқ бўлиб сизиб чиқаётир бу шафқат?! Нимага?! Ниманинг эвазига?! Етказган озорлари учунми?! Қўйган хавотирлари учунми?! Солган машаққатлари учунми?! Муштипаримнинг менга бўлган меҳрини ўйларканман, юрагим сел бўб кетди. Бунақа пайтда доим бир нарса ёдимга келади: Оллоҳимнинг раҳмати олдида онамнинг ана шундай денгизлар янглиғ шафқати ҳам ҳечдир! Оллоҳим, бизни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, жумла мўминни раҳматингга ғарқ қил! Зеро, Сен бизга ота-оналаримиздан ҳам раҳмлироқсан!
SABR INSHA ALLAH
21 Oct 2019
  • 4
Ангелочек А К
  • 7
√Золотая Орхидея√
22 Oct 2019
Онажонларимизнинг умрлари узун булсин.
  • 5
YASINA MUHAMMEDOVA
22 Oct 2019
Maniyam ota onam xayot bo lganlarida shart oldilariga borvolardim, jannatda ko‘rishishni nasib qilsin ilohim inshaallox
  • 6
YASINA MUHAMMEDOVA
22 Oct 2019
O‘qib yuragim zirqirab ketti
  • 1
Log in or sign up to add a comment