«Қўқон-1912» клуби президенти ўзгарди
Суперлига иштирокчиси «Қўқон-1912» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берган.
«Қўқон-1912» футбол клуби ягона таъсисчисининг 2022 йил 30 майдаги қарорига мувофиқ Айрапетов Григорий Викторович футбол клуби президенти этиб тайинланди. Мутахассис бунгача Ўзбекистон футбол ассоциациясида ишлаб келаётганди.
2012 йилдан буён «Қўқон-1912» футбол клубининг раҳбарлик лавозимида, шу жумладан, клуб президенти лавозимида ишлаган Бахтиёр Толипов аввалроқ нафақага чиққан бўлиб, унинг ўрнида кейинчалик бир муддат Асқар Усманов футбол клуби президенти лавозимида фаолият юритганди.
Маълумот учун, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги ж
#КунФотоси
Юқорида: Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва унинг мухлиси, ёш Нодирбек Абдусатторов (бир неча йил олдин)
Пастда: Жаҳон чемпионатидан кейинги тақдирлаш маросими. Нодирбек Абдусатторов шоҳсупа юқорисида. Иккинчи ўринда россиялик Ян Непомняший, учинчи ўринда эса ўша машҳур Магнус Карлсен