Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?
Мусулмон биродарим, муслима синглим;
Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
— Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.
— Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.
— Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб Шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.
— Бу кун Раҳмат куни ва гуноҳлар кечириладиган кун.
— Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.
— Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.
— Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон,