Shamollarda qolgan hislarim♥
added April 11 2017 at 18:40
“ЭРКАКНИНГ ҚАРЗДОРЛИГИ” деган гап кимларгадир ёқмас балки... (Эркаклар илтимос охиригача ўқинг.) Аёлга БЕПИСАНД қараб, гуноҳга ботмангиз... Энг кичик БИР МИСОЛ, ҳар гал аёлингиз қўлингизга сув қуйиб, эгилиб сочиқ тутган пайтлар бўйингиз бир газ ўсмайдими..?!... Сизни юқорига ўтказиб, ўзи пойгакка чўккалаганда ўзингизни ПОДШОҲ сезмайсизми..?!... Гуллаб турган бодом новдасидай бир аёлнинг эшигингиздан БОШ ЭГИБ кириб, кўзингизга жавдираб, ҳаёт-мамотини сизга бағишлаб, қаттиқ ОСТОНАНГИЗГА бош қўйи
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 04:22
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! АЛЛОҲИМ, 🌺 Қалбимизни кенг қилгин, 🌺 Ишларимизни осон қилгин, 🌺 Айбларимизни беркитиб, сатр қилгин, 🌺 Гуноҳларимизни мағфират қилгин, 🌺 Ғамларимизга кушойиш бергин, 🌺 Маҳзунлигимизни кетказгин, 🌺 Беморларимизга шифо бер, Ҳамда азобсиз ва ҳисоб-китобсиз бизни жаннатга киритишингни дуо қилиб сўраймиз, ўтинамиз. 💐💐🌞ХАЙРЛИ КУН!😊💐💐
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 04:16
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 04:00
💪👍👍👍👍👍👍👍
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 03:30
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 03:00
Бир шифокор хикоя қилади: Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан узоқ шахарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан йўқ деёлмай, самолётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда йўлга чиқибти. Aвтоҳалокат туфайл
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 02:30
Йигит яхмалак қоплаган йулакдан илдам юриб бораркан олдинроқда, йулакга ўтириб қолган қизга кўзи тушди. Гўзаллиги шунча масофадан ҳам нур таратиб турган қиз ўрнидан турмоққа уринар, лекин шикастланган шекилли, иложини тополмасди. - Кандай гўзал қиз! Канийди, у билан севишиб-севилсам... - ўйлади йигит ва бунга имкон яратиб турган кўмакга шошилди. Етиб бориб қизнинг тирсагидан тутди. Оқсоқланиб қолган қиз атрофга аланглаб ниманидир қидирди: - Қўлтиқтаёқ, анави ерга тушибди-ку! Унинг гапин
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 02:00
ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР. ➖ Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг! ➖ Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин. ➖ Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир. ➖ Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар. ➖ Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг. ➖ Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир. ➖ Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг. ➖ Ҳошиялик билан қилинган узун сажд
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 01:30
ХИЁНАТ (қайтар дунё) Бир заргар аёли билан кичик ҳовлида яшар эди. Уларни торгина томорқаси бўлиб, эри заргарлик дўконига кетганида, аёли шу томорқадаги гулларни суғорарди, уларни парвариш қиларди. Ҳар куни унинг уйига сувчи икки меш сув олиб келарди. Кунларнинг бирида, заргар ҳар доимгидек эрта тонгдан ишга отланди ва заргарлик дўконига йўл олди. Ўша куни туш вақтида унинг ҳузурига қомати келишган, ўзига қараган бир аёл келди ва бармоғига мос узук олмоқчилигини билдирди. Заргар уни бармоғига у
Shamollarda qolgan hislarim♥
added today at 01:00
Shamollarda qolgan hislarim♥
added yesterday at 23:15
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман🌺 Аёлингизни бахтиёр этадиган бир неча усуллар. 😊 Уйга кираётганингизда табассум билан киринг. Уни кўрганингиздан жудаям ҳурсанд эканлигингизни билдиринг. 😉 Унга: Сени жуда ҳам соғиндим. Бунчалар ҳам гўзал бўлмасанг, деб айтинг. 😇 Айниқса агар у ишламаса..."Эҳтиёжларинг учун сарф этарсан" деб, атаганингиздан бериб туринг. 😴 Уйқудан турганида ҳудди ота-онаси унга илиқ меҳр кўрсатганидек, сиз ҳам унга илиқ муносабатда бўлинг. Уй ишларидан хол
Show more
188 516 participants in the group
#ВАҚТ_ҚАДРИ Баҳорнинг илк ойлари эди, Чилонзор томонга йўлимиз тушиб, жума намозини “Олтинхон тўра” масжидида ўқийдиган бўлиб қолдик. Ихчамгина, шинамгина масжид экан. Маъруза қилаётган имом-хатиб бир ибратли воқеани ҳикоя қилиб бердики, каминага ғоят жиддий таъсир қилиб кўзимга уч қатрагина ёш ҳам келди. Таъсирчанлик табиатимда борлиги учун шундай бўлдимикан деган ҳаёлда ёнимдагиларга қарасам, атрофдагилар ҳам жуда мутаассир бўлиб ўтирибди. Ҳамманинг кўнглигини юмшатган, ҳаёлимга маҳкам ўрнашиб қолган ушбу воқеани сиз азизларга ҳам илинишни ният қилиб, қоралашга журъат қилдим. Кунларнинг бирида икки курсдош учрашиб қолди. Улар талабалик йиллари қалин дўст эди, ётоқхонада ҳам бир хонада яшаганди, талабаликнинг ғариб қозонини бирга осган, ушбу фараҳбахш даврнинг аччиқ-чучугини бирга тотган эди. Улардан бирининг талабалик йиллари ўзига хос кийиниш услуби, ҳозирги ифодада айтганда, имижи бор эди: ҳар доим оқ куйлак, кўк шим кияр эди. Ҳозир ҳам ўша имижи ўзгармасдан оқ куйлак, қора шимда юрган эди. Иккаласи ҳол-аҳвол сўрашгач, ҳашаматли ресторанга кирди. еб-ичиб чақчақлашиб ўтирди. Бир маҳал улардан бири: – Энди бундай қиламиз, дўстим, пешин вақти ҳам яқинлашиб қолди, ҳозир масжидга кириб пешинни ўқиб оламиз-да, кейин бизнинг уйга бориб гурунгни давом эттирамиз, – деди. Буни эшитган дўстининг мийиғида истеҳзоли кулгу пайдо бўлди, қимматбаҳо соатининг устига кўрсаткич бармоғини уриб-уриб: – Дўстим, менинг ҳар бир дақиқам пул. Масжидларга юришга вақтим йўқ менинг. Бу ерда азбаройи сенинг ҳурматинг учун шунча вақтимни бой бериб ўтирдим. Менга телефон рақамингни бер, ора-сира вақтим бўлиб қолса, хабарлашамиз, – деди. Ундан бундай муомалани кутмаган дўсти довдираб қолгандек бўлди. Лекин телефон рақамини айтди. Рақамни ёзиб олган дўсти унга: – Телефонимда сенинг адашларинг жуда ҳам кўп. Шунинг учун сени “қиёматли дўстим” деб қайд этиб қўяман. Шунда сен қўнғироқ қилсанг, дарров таниб оламан, – деди. Шу билан улар ресторандан чиқиб хайрлашиб ўз йўлларида кетишди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, улардан бирига қўнғироқ бўлди. Қараса, дўстининг рақами. Телефонни очиб: – Дўстим!.. – деган эди ҳамки, у ёқдан: – Дўстингиз сизни пешинда фалон масжидда кутади, – деган овоз бўлди. – Хўп, – деди-ю, нега бировга телефон қилдиради, ғалати одатлари бор-да унинг деб ўйланиб қўйди. Кейин пешиндан чиқиб уйга келармиз балки, деган ҳаёлда болаларига озгина тайёргарлик кўриб, ихчамгина дастурхон тузаб қўйишни тайинлаб масжидга жўнади. Масжидга яқинлашганда жаноза ўқишга олиб келинган бир тобутга кўзи тушди. Негадир тобутга кўк тасма боғлаб қўйилган эди. Юраги шув этиб кетди, “Аллоҳ асрасин!” дея кўксига туфлаб қўйди. Ичкарига кирди, кўз қири билан дўстини қидирди, топа олмади. Намоз ўқилгандан сўнг имом-хатиб “салоти жаноза” деди. Одамлар саф торта бошлади. У тобутнинг тўғрисида турган эди. Юраги ҳаприқиб, бесаранжом бўлди. Тобутга боғланган кўк тасма унга мусибатдан хабар бергандек бўлиб, даҳшатга солаётган эди. Масжид ичида одобсизлик бўлса ҳам дўстига қўнғироқ қилди. Телефонни биров олди. У: – Дўстим, қаердасан? – деб сўради. У ёқдан: – Дўстингиз қаршингизда, тобутда, – деган жавоб бўлди. Бу овоз унга ҳам телефондан, ҳам ташқаридан келаётгандек туйилди. Чап тарафига ўгирилиб қараса, ёнидаги одам жавоб бераётган экан. Ўша киши телефонни дарҳол ўчириб чўнтагига солди-да, – Марҳумнинг телефонига “қиёматли дўстим” деб ёзилган экан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга хабар қилдим, – деб шивирлади. Азиз юртдош! Вақтимиз борми, йўқми; истаймизми, истамаймизми, Аллоҳнинг уйига барибир келамиз. Аммо ушбу даргоҳга одамлар кўтариб келмасидан ўз оёғимиз билан келайлик. Вақтнинг Эгасидан уни баракали, фойдали, мазмунли қилиб беришини сўраб дуолар қилайлик, истиғфорлар айтайлик, гуноҳларимизни кечиришини сўраб илтижолар қилайлик! Шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни мағфират қилса... #ИБРАТ
Log in or sign up to add a comment