Россиядаги ўзбекистонликлардан келаётган кўплаб саволларни ҳисобга олиб, махсус жонли эфир ўтказишга қарор қилдик.
Бугун 17 март куни кеч соат 20.00 да Би-би-си ўзбек хизматининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жонли дастуримиз бўлиб ўтади.
Россиядаги муҳожирлар, Россияга келмоқчи бўлиб турган ўзбекистонликлар, умуман Россия ва Ўзбекистонда чегараларнинг ёпилиши ва бу вазиятда хужжатларнинг тартиби кандай бўлиши ҳақидаги саволларингизга юрист Ботиржон Шермухаммад жавоб беради.