Предыдущая публикация
Мен биламан, у ҳам билади,
Кўкка боқиб сураман хаёл:
Жуда бахтли бўлар эдим мен,
Бўлмаганда агар у аёл!
Чарақламас эди юлдузлар,
Ёнмас эди қуёш эҳтимол,
Бўлмас эди кеча, кундузлар,
Бўлмаганда агар у аёл!
Бунча ширин бўлмасди ҳаёт,
Келмас эди шунчалик малол,
Дунё гўзал бўларди, ҳайхот,
Бўлмаганда агар у аёл!
Қайтмас эди ҳеч қачон баҳор,
Учмас эди кўнгилда шамол,
Бўлмас эдим дунёда абгор,
Бўлмаганда агар у аёл!
Биламану лекин барибир,
Термуламан аёлга беҳол:
Жуда бахтсиз бўлар эдим мен,
Бўлмаганда агар у аёл!
БЎЛМАГАНДА АГАР У АЁЛ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26