589330826019

Dil so‘z

* * Бугун ҳам келмадинг... Бугун ҳам ўтди, Бугун ҳам топмади сабрим сўнгини. Тунларим умидла ёришиб кетди, Бир лаҳза кўргандек тушлар ўнгини. . Бугун ҳам келмадинг... Бугун ҳам шу ҳол, Бир тутам юракнинг буюк оғриғи. Мен жавоб излаган ўша бир савол, Дунёга таратиб кетар довруғин. . Бугун ҳам келмадинг, Бугун ҳам сенинг, Юрак музларингда эриш бўлмади. Яна зулмларинг, яна қасдларинг, Мени қийнайвериб кўнгли тўлмади. . Бугун ҳам келмадинг, Бугун ҳам якун, Шунча олисмиди сен қурган ватан. Мен ҳам ҳудди сендек тош ютиб бугун, Кутмай қўйсаммикин сени эртадан. . Бугун ҳам тугади, Унинг сўнгида, Оромлар баландлаб олар нархини. Умидим соғинчнинг совуқ қўйнида, Сабрдан қар
589330826019

Dil so‘z

8 май — Халқаро Oналар куни! ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН Бозорга чиқибди қулупнай, Етказди, Худодан айланай, Илиниб, илиниб олволай, Онамни кўргани бораман. Ишларим йўлимни тўсса ҳам, Пойимда тиканлар ўсса ҳам, Бир даста гул олиб бўлса ҳам, Онамни кўргани бораман. Кирсам ҳам иккита нон билан, Бағрига босади жон билан, Айтади: "кедингми, жон болам?" Онамни кўргани бораман. Айтмайин боламнинг ғамини, Билдирмай рўзгорим камини, Ўчирмай юрагин шаъмини, Онамни кўргани бораман. Акамнинг яхшисин оширай, Укамнинг айбини яширай, Қувнатиб меҳрини тоширай, Онамни кўргани бораман. Эркалай: «Оймомам, ўзимни, Қувнатиб турасиз кўзим
589330826019

Dil so‘z

* * * Менга хат ёзсангчи, икки энли хат, Икки оғиз сўзга дунёни сиғдир. Уятга қолса бас, мулзам бўлса бас, Бизларни ажратиб юборган тақдир. ... Менга хат ёзсангчи, нимадир деб ёз, Бўм-бўш қоғозга ҳам кўнаман хозир. Соғинмаган бўлсанг ишим йуқ, аммо, Мен сени соғиниб кетдимку ахир. ... Менга хат ёзсангчи, қийинми шунча, Кичик илтифотга арзит, азизим. Митти юрагиму, митти жон билан, Бахайбат шахарда қолдим бир ўзим. ... Менга хат ёзсангчи, сиёҳинг сизиб, Қонимга қўшилиб кетсин, майлига. Келмас мактубинга кўнглимни чизиб, Кел дегин бир бора ишқнинг сайлига. ... Менга хат ёзақол, ёзмасанг бўлмас, Кутишдан бошқага ярамай қолдим. Ахир мен юз эмас, мингдан ошиқроқ, Хижронинг
  • Класс
589330826019

Dil so‘z

Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени, Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим Гарчи йўқотмаган эдингиз мени, Мени интернетдан топган дўстларим . Меҳр кўзда дерлар ростми бу сўзлар Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар? Унда нега бунча самимийсизлар Мени интернетдан топган дўстларим. . Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим, Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим. Сиз меними ёки мен сизни топдим, Мени интернетдан топган дўстларим. . Асли биз хизматсиз дўстга айландик, Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик. Муҳими – миннатсиз дўстга айландик, Мени интернетдан топган дўстларим. . Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз, Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз. Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз... Мени интерн
589330826019

Dil so‘z

📝Тавба (ҳикоя) — Келдингизми? — аёлнинг ҳар куни бир хил такрорлайдиган бу сўровида кўп йиллар бирга яшаган эр-хотинлар ўртасидагина бўладиган бир яқинлик, меҳр-садоқат оҳанги зуҳур эди. — Келдим, ўзинг тузукмисан? — Ҳмм... Аёл сассиз юриб айвонга чиқди. Газга чой қўйди. Хонтахтага дастурхон ёзди. Елим халтага ўралган нонни олиб ушатди. Сочиққа ўралган, ҳали совимаган косадаги мантини эри томонга суриб қўйди. Чойни дамлаб келиб, қайтарди. Акбарали кийимларини алмаштирди, ювиниб келиб хотини қаршисига чўкди. — Овқатингиз совимасин, олинг, — деди хотини косага ишора қилиб. — Ҳалима манти қилган экан, ҳали ташлаб кетувди. Ҳалима уларнинг тўнғич фарзанди, қўшни уйда эри, бир қизи билан я
589330826019

Dil so‘z

Сиз томонда отмоқдами тонг? Бизга нурлар илининг озроқ. Ишқни истаб юрак урар бонг, Қуёш эса тун каби мудроқ! . Сиз томонда сархушми гуллар, Қушлар ғазал ўқирларми ё? Биз томонда ошиқ кўнгиллар, Сиз бор учун тириклар гўё! . Сиз томонда бўсалар бода, Кўзлар уммон ҳислар чўмилган. Биз томонда сўзлар бир шода, Ипларини узиб тўкилган! . Сиз томонда соғинчлар шамдек, Тугаб борар ёнгани сайин. Биз томонда яралиб ғамдек, Ҳижрон дилни эзар атайин! . Сиз томонда йўқ раҳм-шавқат, Суйганларга туҳфа жафолар. Биз томонда кун ўтар фақат, Бўғзимиздан чиқмай нидолар! . Сиз томонда отмоқдами тонг? Бизга нурлар илининг озроқ... . Малика Тавфиқ @Malika_Salimova_sheriyati
589330826019

Dil so‘z

Ғаройиб тўй. (ҳикоя) — Келин йўқ! Эшитаяпсизларми, келин ҳеч қаерда йўқ! — Адолатнинг қизи қочиб кетибди! Оналарининг қирқи чиққан кун эди. Тўрт-беш чинни лагани, косалари, ўнтача чойнаги, йигирматача пиёласини бир тугунга тугиб кўтарди. — Энам “Мен ўлсам чинниларим сенга қолади”, деб васият қилган эди, — деди Адолат унинг ҳаракатига ҳайрон қараб турган укасига. — «Энам васият қилган», деб энам тупроққа қўйилмай туриб ҳамма кийимларини олиб кетдингиз. Учи ўтиб тахмондаги гиламларни ҳам ташиб олдингиз. Энди эса, чинниларга ёпишдингиз, уялмайсизми, опа? Шу билан васият қилган нарсалари тугайдими ишқилиб? Энам “Укангнинг оиласига ҳам уч-тўртта чойнак-пиёла қолдир, унинг ҳам бола-чақаси
589330826019

Dil so‘z

Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Кечмоқ бўлса шунчалар осон. Жим тураман юрак дод солса Сизни жондан севар у нодон. Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Тилка-пора қилиб жонимни Лолаларга улашиб бергум, Сиз ўт қўйиб кетган қонимни. Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Айланишдан тўхтамас гардун. Мен биламан, бордир бир инсон, Жон беришга тайёр мен учун. Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Ажралишга қилибсиз ҳавас, Фақат ишқнинг уволи учун Худоимдан қўрқмасангиз бас! Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Тош бўлади кейин бу юрак. Ўйнаб-кулиб юрарсиз менсиз, Мен ҳам ўлиб қолмасам керак! Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, М
Показать ещё