Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан: - Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради. - Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у. Суҳайл ҳайратланиб: - Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди. Шунда у: - Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди. Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга: - Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди. Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса... #Qalbim...🥀🥀🥀
    2 комментария
    10 likes
    🥀🥀🥀
    1 комментарий
    50 likes
    АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом: - Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл: - Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим. Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом: - Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар: - Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб: - Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб: - Буни болаларинга сарфлагин, - деди. “Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан. #Qalbim...🥀🥀🥀
    2 комментария
    15 likes
    Amalda xam shunday bo'ling🙏☝
    1 комментарий
    38 likes
    1 комментарий
    32 likes
    ~ Салом..! Илтимос, гўшакни қўйманг..! _ Сенга нима керак..? Мени вақтим йўқ тезроқ гапир..! ~ Мен бугун докторга бордим... _ Хўш.. Нима деди улар сенга..? ~ Тўрт ойлик ҳомилам борлиги тасдиқланди _ Мендан нима хоҳлайсан.. Менга бош оғриқ керак эмас, Олдириб ташла..! ~ Аборт учун кеч дейишди... _ Унут, мени рақамимни..! ~ Қандай унутаман..? Алло, алло..! _ Абонент находится вне...... Орадан уч ой ўтди... _ Салом чақалоқ..! ~ Салом, сиз кимсиз..? _ Мен сени ҳимоя қиладиган фариштангман ~ Мени кимдан ҳимоя қиласиз..? Мен бу ердаман, ҳеч қаёққа кетолмайман. _ Сен жуда кулгулисан. Бу ерда қийланмаяпсанми..? ~ Мен яхшиман..! Лекин онам нимагадир ҳар куни йиғлайдилар. _ Сен ҳавотир олма, катталарни хар доим нимадандир кўнгли тўлмайди. Сен ухла, куч йиғишинг керак, у сенга ҳали керак бўлади ~ Сиз онамни кўрдингизми..? У қанақа..? _ Албатта кўрдим, ахир мен доим сен биланман..! У жуда чиройли ва ёш..! Яна уч ой ўтди... ~ Фаришта шу ердамисиз...? _ Албатта ~ Негадир бугун онам қийланяпти, куни билан йиғлади, ўзи билан ўзи гаплашиб чиқди... _ Эътибор берма. Ёруғ оламни кўришга тайёрмисан..? ~ Тайёрман, аммо жуда қўрқяпман. Онам мени кўриб хафа бўлсачи...? _ У хурсанд бўлади.. Сендай чақалоқни ёмон кўриб бўларканми..? ~Фаришта у ер қанақа, қоронғуми..? _ Хозир бу ерда қиш. Атроф оппооок. Якинда ўзинг кўрасан. ~ Фаришта мен кўришга тайёрман... _ Бўлақол, миттивой.. Мен кутяпман… ... Чақалоқ дунёга келди... ... Орадан бир кун ўтиб, уни тунда шаҳар чеккасига олиб борди.. _ Ўғлим сен мендан ҳафа бўлма... Хозир замон оғир. Мен эса ёлғизман... Сен билан қаерга ҳам борардим..?! Мени бутун ҳаётим олдинда... Сенга эса барибир, ухлайсан бўлди.... ~ Фаришта онам қаерга кетди...? _ Билмиман, ҳавотир олма, у хозир келади... ~ Фаришта нимага овозинг бунақа..? Йиғлаяпсанми..? Фаришта онамни чақир, совқотиб кетяпман... _ Йўқ мен йиғламаяпман. Ҳозир уни чақириб келаман.. Сен эса уҳлаб қолма.. Овозинг борича йиғла.. Йиғлаа..! ~Йўқ мен йиғламайман, онам менга ухлашинг керак деди... ... Бу орада, яқинрокдаги бир уйда эр хотин тортишишарди.... _ Мен сени тушунмаяпман, қаёққа кетяпсан..? Кўча қоронғу бўлса.. Азизам тирноққа зор фақат биз эмасмиз, минглаб инсонлар шундай... Улар ҳам яшашяпти. ~ Мен сиздан ўтинаман, юринг ташқарига чиқайлик... _ Қаёққа..? ~ Билмадим, лекин қаергадир боришим кераклигини ҳис қиляпман... Илтимос юринг, борайлик _ Хўп..фақат охирги марта.. Эшитяпсанми, бошқа бунча кеч кўчага чиқмаймиз... ... Жуфтлик уйдан чиқишди.. Олдинда аёл тез тез юриб борарди... _ Азизам қаерга бунчалик шошяпсан..? ~ Сиз ишонмайсиз, мени кимдир чақиряпти, шу томонга қўлимдан тортгандай бўляпти... _ Сен мени қўрқитяпсан. Эртага сени докторинг билан гаплашаман... ~ Жим... Эшитяпсизми, кимдир йиғлаяпти..? _ Ха, бу томондан, бола овози эшитиляпти..! _ Болажон қаттиқрок йиғла..! Онанг адашиб қолди, лекин сени топади..! ~ Фаришта, қаерга кетиб қолдинг..? Мен сени чақирдим... Мен қаттиқ совқотяпман... _ Мен онангни ёнига бордим.. У яқинлашиб қолди... ~ Эй Худойим... Бу чақалоқку... У музлаб қолибди.. Азизим тезроқ уйга борайлик.. Аллоҳ бизга фарзанд берди... ~ Фариштам мени, онамни овози ўзгарибди.. ___ Болажон, кўниккин, бу ҲАҚИҚИЙ ОНАНГ. #Qalbim...🥀🥀🥀
    1 комментарий
    18 likes
    Сухбатларнинг энг яхшиси Онам билан.
    1 комментарий
    15 likes
    Onasi o‘lgan bir bolakay tuproq o‘ynayotgandi. Otasi unga o‘rningdan tur, kiyimingni kir qilasan dedi. Bola otasiga qarab, inson tuproqdan yasalgan degan edingiz, shu rostmi? Otasi hayratga tushib, og‘liga jovdirab qaradi-da, ha rost dedi. Shunda bola o‘rnidan turdi-da, otasini qo‘lidan tutib shunday dedi. Iltimos yordam bering, onamni qaytadan yasaymiz. #Qalbim...🥀🥀🥀
    1 комментарий
    28 likes
    Isroil tomonidan bombalangan masjidlardan birida, Qur’on sahifasiadan faqat quyidagi oyatning bir qismi qolgan: Va albatta bizning lashkarimizgina gʻolib boʻlish haqida. (Soffat surasi 173-oyat) #Qalbim...🥀🥀🥀
    1 комментарий
    13 likes
    Биргина сизнинг ёнингизда ожизлигимдан фахрланиб тура оламан Дада...❤️ #Qalbim...🥀🥀🥀
    1 комментарий
    18 likes