🍃...НАС СУРАСИ ЎҚИЛГАНДА ҚАНЧА САВОБ БЕРИЛАДИ БИЛАСИЗМИ? (Таржимасини ҳам ўрганамиз) قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ ➖1. Қул аъувзу бироббин-наас. (Айтгин: Инсонлар Роббисидан) ▪140 та савоб مَلِكِ النَّاسِ ➖2. Маликин-наас. (инсонлар Подшоҳидан) ▪80 та савоб إِلَٰهِ النَّاسِ ➖3. Илааҳин-наас. (Инсонлар Илоҳидан) ▪80 та савоб مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ ➖4. Мин шаррил васваасил хоннаас. (беркиниб, кўриниб турувчи васвосчининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман) ▪170 та савоб الَّذِي ي
🍃....Абдуллоҳ (р.а) ривоятида: ➖Набий ﷺ: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур.. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф...», дедилар»... (📚 Термизий ривояти) 👉Яқинларингизга жўнатиб манфаатлантиринг. Сизни сабабингиздан улар ҳам шунча савобларга эришишсин.
🌱 КИМ ЁМОНЛИК ҚИЛСА ЎША ИЛА ЖАЗОЛАНАДИ 🌱 السُّنَّةُ الْأُولَى: مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ 🌱• КИМ ЁМОНЛИК ҚИЛСА ЎША ИЛА ЖАЗОЛАНАДИ Аллоҳнинг бу қонуни одамларни қўрқитувчи энг шиддатли қонундир. Аллоҳ Нисо сурасининг 123-оятида бундай марҳамат қилади: مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ وَلَا يَجِدْ لَهُ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا 🌱• «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас». 🌱• Ушбу оятнинг тафсирид
🌱• Шунинг учун Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ وَاللهِ إنِّي لَأَعْلَمُ ذَنْبِي فِي خُلُقِ زَوْجَتِي وَفِي خُلُقِ دَابَّتِي • «Аллоҳга қасамки, мен гуноҳ қилиб қўйганимни, аёлимнинг хулқи ўзгарганидан ва уловим менга бўйсунмаслигидан билиб оламан», деган. • Яъни, бирор сабабсиз, аёлим мени ёқтирмай қўяди. Уловим эса мен айтган томонга юрмай қўяди. • 11. Гоҳида эса бош ғам-қайғудан чиқмай қолиши. Уқубат ва жазоларнинг энг оғири – Аллоҳнинг бандадан узоқлашишидир. Бир киши гуноҳ қил
#таркатинг 🌱• Бу денгиз кўпиги экан. Тасаввур қилинг, шу қадар гуноҳларингиз бор. Аллоҳ таоло уларни бир зикр сабабли ўчириб юборади. 🌱• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, денгиз кўпикларича гуноҳи бўлса ҳам кечирилади”, деганлар.
🌱• Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)
🍃📖 ҚУРЪОН ВА ҲAДИС 📖 🍃
added February 28 2020 at 20:47
🌳• Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: 🌳• (Бисмиллааҳиллазий лаа ядурру маъасмиҳи шай’ун фил-арди ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм) деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”. " بِسْمِ اللهِ الَّذِي لا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ "
🌳• Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) билан еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”. Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.📚
🌳 • Хитойда тарқалиб, барчани хавотирга солаётган "КОРОНА" ВИРУСИДАН сақланиш учун сизларни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларига чорлаймиз, ушбу дуони оилавий ёдлаб, Аллоҳдан паноҳ сўранглар!
🌳• "Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузами ва мин саййи'ил асқоом". 🌳• Маъноси: "Эй Аллоҳ, мени пес, жиннилик, моҳов ва бе даво ёмон касалликлардан паноҳ бериб, сақлашингни сўрайман". (Абу Довуд ривояти саҳиҳ ҳадис.)📚
#дуо #ҳадис 🌱📖 ... Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ➖«Холам Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйида тунаб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлдим: ➖«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетаётиб, ушбу дуони ўқидилар:
«Аллоҳуммажъал фии қолбии нуурон, ва фии лисании нуурон, важъал фии самъии нуурон, важъал фии басории нуурон, важъал мин холфии нуурон ва мин амаамий нуурон, важъал мин фавқии нуурон ва мин таҳтии нуурон. Аллоҳуммаътинии нууро» 🌷Маьноси: 🌱... Аллоҳим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, ортимдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил! Аллоҳим, менга нур ато эт. 📚 Имом Муслим ривояти.
Show more
23 Apr 2019
88 645 participants in the group
Join
🌳🌱 РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ 🌱🌳   🌱🌙 Рамазон - мўъминлар учун суюнчидир 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга рамазон ойи – муборакли ой келди. Аллоҳ унинг рўзасини сизларга фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилиб, Шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яҳшироқдир. Ким у кечанинг ҳайрларидан маҳрум қолса, (кўп нарсадан) маҳрум бўлибди»» 📚 (Имом Аҳмад ва имом Насоий ривоятлари).  
🌱🌙 Рамазондаги умранинг савоби ҳажга баробардир 🌙🌱 🌱📖 Анас разияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондаги умра ҳажга баробардир» ёки «мен билан бирга ҳаж қилишга баробардир»- дедилар» 📚 (Имом Буҳорий ва имом Муслим ривоятлари). 🌱🌙 Рўза – Аллоҳ таъоло бевосита кабул киладиган нодир ибодатлардан биридир 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоҳу анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одам фарзанди килган рўзадан бошка барча амали ўзи учун. Рўза эса мен учун ва ўзим унга мукофот бераман»» 📚 (Хадис кудсий. Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).   🌱🌙 Рамазон рўзаси – гунохларга каффоротдир 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутган одамнинг ўтган гунохлари кечирилади» 📚(Имом Ахмад ва «Сунан» муаллифлари ривоят килдилар).
🌱🌙 Рамазондаги рўза сабабли Аллох таъоло рахматлар ёгдиради 🌙🌱 🌱📖 Убода разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Алллох рахматни ёгдириб, хатоларни кечиради ва дуоларни ижобат килади...» 📚(Имом Табароний ривояти).   🌱🌙 Рўзадор мудом ибодатдадир 🌙🌱 🌱📖 Абу Олия рахимахуллох деди: «Рўзадор, модомики, гийбат килмас экан, хатто ухласа хам, ибодатдадир» 📚(Абдурраззок ривояти).   🌱🌙 Рамазондаги ибодатларга бошка ойлардагидан кўра кўпрок савоб берилади🌙🌱 🌱📖 Иброхим Нахаий рахимахуллох деди: «Рамазоннинг бир кунидаги рўза, минг кунлик ибодатдан, унда айтилган бир тасбих, бошка ойларда айтилган минг тасбихдан, унда ўкилган бир ракаат намоз бошка ойларда ўкилган минг ракаат намоздан кўра афзалрокдир». Ибн Абу Маръям рахимахуллох ўзининг устозларидан куйидаги сўзларни накл этди: «Рамазон ойи келса оилангизга харажатни сероб килинглар! Чунки бу харажат Аллох йўлида килинган харажат каби мўл савоблидир. Бу ойдаги бир тасбих, бошка ойлардаги минг тасбихдан афзалрокдир». 📚 (Имом Термизий ривояти).   🌱🌙 Рамазондаги садака - энг афзал садакадир🌙🌱 🌱📖 Анас разияллоху анху дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга: «Садакаларнинг афзали кайси?»- деб савол берилганида: «Рамазондаги садака» - деб жавоб бердилар» 📚 (Имом Термизий ривояти).
🌱🌙 Рўза – гунохлар ва жаханнам оловидан химоя киладиган калкондир 🌙🌱 🌱📖 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:  «... Рўза калкондир...» 📚 (Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).   🌱🌙Рўза инсонни бардошли килади🌙🌱 🌱📖 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон ойи - сабр ойидир» 📚 (Имом Термизий ривояти).
  🌱🌙 Рўзадор огзидаги хид (бўй), Аллох учун мушку анбардан кўра хушбўйрокдир 🌙🌱 🌱📖 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Мухаммаднинг жони кўлида бўлган зотга касам ичиб айтаманки, рўзадор огзининг хиди киёмат кунида Аллох хузурида мушку-анбардан кўра хушбўйрок бўлади» 📚 (Имом Бухорий ва имом Абу Довуд ривоятлари). 🌱📖 Макхул рахимахуллох деди; «Жаннат ахли бир хидни хис этадилар-да: «Роббимиз жаннатга кирганимиздан буён бу хидни хис этамиз ва ундан ширинрогини кўрмадик» дейдилар. Уларга: «У – рўзадорлар огзининг бўйидир», дейилади». Хорис Ашъарий разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Закариё алайхиссалом  Бани Исроилга деди: «Мен сизларни рўза тутишга буюраман. Бунинг мисоли бир гурух ичидаги, ёнидаги халтачасида мушк бўлган кишининг мисолига ўхшайди. Хаммани унинг бўйи (хиди) хайратга солади. Рўзадорнинг хиди Аллохнинг хузурида мушкдан хам хушбўйрокдир»» 📚(Имом Термизий ва бошкалар ривояти).  
🌱🌙 Рўзадор Аллохнинг мухаббати ва яхшиликка эга бўлади 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло: «Бандаларимнинг менга севимлироги ифторни энг аввалги вактида килганларидир»- деди»» 📚 (Имом Термизий ривояти). 🌱📖 Абу Зар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Умматим модомики ифторни  энг аввалги вактида килса ва сахарни охирги вактига кечиктирсалар, яхшилик узра бўладилар»- дедилар» 📚(Имом Ахмад ривояти).   🌱🌙 Рўзадорнинг икки кувончи бор 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Рўзадорнинг икки кувончи бор: бириси ифтори олдида, иккинчиси Роббисига йўликканида...» 📚 (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).  
🌱🌙 Рўзадорнинг дуоси ижобатдир 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Учта дуо рад килинмас: рўзадорнинг огзини очишидан аввалги дуоси...» - дедилар» 📚 (Имом Ахмад ва имом Термизий ривоятлари). 🌱📖 Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хар бир рўзадор банданинг ифтори олдида ижобат килинадиган дуоси бордир. (У) ё шу дунёда берилади, ёки охиратга саклаб кўйилади»- дедилар» 📚 (Имом Ахмад ва имом Термизий ривоятлари).     🌱🌙 Кадр кечаси – кўп яхшиликлар олинадиган кечадир 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хузурингизга муборакли ой кириб келди унинг рўзаси сизларга фарз килинди. У (ой) да жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилади, Шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхширокдир. Ким у (кеча) нинг яхшиликларидан махрум бўлса, (кўп нарсадан) махрум бўлибди» 📚 (Имом Ахмад, имом Нисоий ва имом Байхакий ривоят килдилар).  
🌱🌙 Рўза – киёмат куни рўзадор учун шафоатгўйдир 🌙🌱 🌱📖 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза ва Куръон киёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликларидан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!» - дейди. Куръон: «Мен уни тунлари уйкудан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Шундан сўнг уларниг шафоатлари кабул килинади» 📚 (Имом Ахмад ривояти).   🌱🌙 Рўзадорнинг гунохлари рамазон ойининг охирги кечасида кечирилади 🌙🌱 🌱📖 Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон ойида умматимга бошка умматларга берилмаган беш хислат берилди: Рўзадор огзининг хиди Аллох хузурида мушкдан хам хушбўйрокдир; Фаришталар рўзадор учун ифтор пайтига кадар Аллохдан магфират сўрайдилар; Аллох таъоло жаннатини безайди ва унга: «Солих бандаларимнинг устларидаги кийинчилик ва азиятларни ташлаб, сенинг хузурингга келишларига оз колди»- дейди; Бу ойда жинлар занжирбанд килинади-да, бошка ойларда килган ишлари (васвасалари) ни кила олмайдилар; У (рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гунохлари кечирилади». Сахобалар: «Ё расулуллох, у кеча кадр кечасими?» - деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, лекин мардикор ишини адо этганидан сўнг савоби тўла килиб берилади» - дедилар» 📚 (Имом Ахмад ривояти).  
🌱🌙Рўза банданинг жаннатга киришига сабабдир🌙🌱 🌱📖 Бир киши расулуллох солаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Мени жаннатга олиб кирадиган амалга буюринг»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Рўза тут, чунки унинг тенги йўкдир»- дедилар. У одам иккинчи марта расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига бориб, аввалги саволларини кайтарди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга яна: «Рўза тут!»- деб жавоб бердилар 📚(Имом Ахмад, имом Насоий ва имом Хоким ривоятлари).   🌱🌙 Рўза – банданинг жаханнамдан узок бўлишига сабабдир🌙🌱 🌱📖 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох жаханнамни Аллох йўлида бир кун рўза тутган банданинг юзидан етмиш йил (лик масофага) узок килади» 📚 (Имом Абу Довуддан бошка барча ишончли мухаддислар ривоят килдилар).  
🌱🌙 Рўзадорлар жаннатга Райён давозасидан кирадилар🌙🌱 🌱📖 Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатнинг Райён номли дарвозаси бор. Киёмат куни: «Рўзадорлар каерда?» дейилади ва улар кирганларидан сўнг бу дарвоза ёпилади» 📚 (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).   🌱🌙Рўзадор сиддиклар ва шахидлар билан биргадир🌙🌱 🌱📖 Амр ибн Мурра разияллоху анху деди: «Бир одам расулуллох соллаллоху алайхи ва салламниннг хузурига келиб: «Менга айтсангиз, мен Аллохдан бошка илох йўк ва Сизнинг Аллохнинг элчиси эканингизга гувохлик берсам, беш вакт намозни ўкисам, рамазон рўзасини тутиб, кечалари ибодат билан бедор бўлсам, мен кимлар билан биргаман?»- деб савол берди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга: «Сиддиклар ва шахидлардан бирисан»- деб жавоб бердилар» 📚(Ибн Хузайма ва ибн Хиббон ривоятлари).   🌱🌙Рўзадорлар учун Аршнинг остида дастурхон ёзилади🌙🌱 🌱📖 Анас разияллоху анху деди: «Рўзадорларнинг огзидан мушк уфуради ва улар учун Аршнинг остига дастурхон ёзилади. Рўзадорлар, одамлар (киёматгохда) хисоб берар эканлар, зиёфатда бўладилар»; «Аллохнинг кўз кўрмаган, кулок эшитмаган ва инсоннинг хаёлига келмаган дастурхони бор. Унинг атрофига рўзадорларгина ўтирадилар» 📚 (Ибн Абид-Дунё ривояти).   🌱🌙 Рўзадорлар жаннат мевалари ва шаробларини ичадилар🌙🌱 🌱📖 Алий разияллоху анху дедилар: «Аллох еб-ичишларига рўза монеълик килган одамларга жаннат меваларидан едириб, шаробларидан ичиради» 📚 (Имом Байхакий ривояти). 🌱📖 Яъкуб ибн Юсуф деди: «Бизга етиб келган хабарларга кўра Аллох таъоло киёмат куни ўзининг дўстларига караб: «Хой дўстларим, мен сизларга дунё хаётида эканингизда бокар эдим. Сизларнинг лабларингиз чанкокдан какраган, кўзларингиз чукурлашган ва коринларингиз кичрайган эди. Бугун сизлар неъматларингиз ичрасиз! Бас ўртангизда косаларни айлантиринг ва ўтмишда колдирганингиз нарсаларни кувонч билан еб-ичингиз!»- дейди» 📚(Ибн Ражаб, «Вазоифу рамазон»).  
🌱🌙 Рўзадор хурга уйланади 🌙🌱 🌱📖 Хасан деди: «Аллохнинг дўсти (жаннатда) Асал дарёси лабида хур билан бирга ёнбошлаб, хур унга косани узатар экан шундай дейди: «Аллох сизга узун ва ўта иссик ёз кунида каради. Сиз ўта чанкаган эдингиз. Аллох сизни фаришталарга мактади ва: «Бандамга каранглар, у хотини, шахвати, таоми ва шаробини мен учун ва менинг хузуримдаги нарсаларга рагбат килиб тарк этди. Мен уни кечирганимга сизларни гувох киламан»- деди-да, сизни кечирди ва менга уйлаб кўйди» 📚(Ибн Ражаб, «Вазоифу рамазон»).   🌱🌙Рўзадорга жаннатда гаройиб уй берилади🌙🌱 🌱📖 Алий разияллоху анху деди; «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатда ташкари тарафидан ичи, ич тарафидан ташкариси кўринадиган хоналар бор» - дедилар. Сахобалар: «У хоналар кимлар учун?» - деб сўрадилар. Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам: «Сўзини ширин килган, таом едирган, давомий рўза тутган ва тунлари одамлар уйкуда бўлганларида, намоз ўкиган кимсалар учун»- дедилар».   📚 (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).  
​​🌱🌳🌙 РЎЗАДАГИ 13 ҲИКМАТ 🌙🌳🌱 🌱🌙📖• Рамазон ойи яқинлашиб келмоқда, барчаларимизга муборак бўлсин, рўзаларни мукаммал тутишга, таровиҳ, тиловат, таҳажжуд ва садақаларни бажо этишга Меҳрибон Раббимиз муваффақ қилсин ... 🌱1. Ягона Аллоҳдан тақво қилишга етаклайдиган ибодат – рўза; 🌱2. Аллоҳ Ўз ризосини ва чексиз ажру савобларини ато этади. 🌱3. Рўза нафсни ножўя ишлардан ва ортиқча мубоҳ нарсаларга шўнғишдан жиловлаб туради; 🌱4. Шаҳват оловини пасайтиради; 🌱5. Тоат-ибодатларга фориғ этади; 🌱6. Қалбни юмшатади; 🌱7. Виждонни поклайди; 🌱8. Ахлоқ-одоб ва руҳий гўзаллик зиёда бўлади; 🌱9. Тартиб-интизомли бўлишга одатланасиз; 🌱10. Вақт – умрни ғанимат билишга ёрдам беради; 🌱11. Аъзои баданни соғликка зиён етказадиган зарарли нарсалардан тозалайди; 🌱12. Мусулмонлар бир тану бир жон, Аллоҳнинг бандаларига меҳр-муҳаббатли бўладилар; 🌱13. Рўзадор мўмин Аллоҳнинг неъматлари нақадар чексиз эканлигини мушоҳада қилиб, бахт-саодат ичра саёҳат қилади. 🌱Аллоҳ таоло ҳаммадан яхшироқ билувчи Зотдир. ⛅🐝⛅🐝⛅🐝⛅🐝⛅🐝⛅🐝⛅ 🍃➖ Аллоҳ юзимизни ёруғ Қалбимизни кенг Қадримизни баланд Сўзимизни олий; Ҳаётда муваффақиятли Охиратда саодатли Ўғил - қизларимизни салоҳиятли Қарзларимизга нажот Ризқимизга кенглик; Кунларимизга барака Бандаларига суюмли қилиб Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб, Дунёда муборак Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин Омиин...! Кунларингиз хайрли, барокатли фойдали ўтсин!
Собир Абидов
24 Apr 2019
  • 0
Zamira Alimova
24 Apr 2019
Оллох рози булсин сиздан
  • 0
олимжон пазилов
24 Apr 2019
  • 0
Нилуфархон Алиева
25 Apr 2019
Омин.Аллох сиздан рози булсин илмингиз зиёда булсин
  • 0
Восиджон Сарибоев
26 Apr 2019
  • 0
Lyublyu Muhammeda
26 Apr 2019
Аллохумма Амин!
  • 0
И Л Х О М
27 Apr 2019
  • 0
Жасурбек Эргашович
  • 0
MusLim ☝️
29 Apr 2019
Амин иншаллох сизда аллох рози болсун шунда хадисларни бизларга улашганиз учун
  • 1
((( ))) ((((( )))))
30 Apr 2019
Амийн...
  • 1
MusLim ☝️
1 May 2019
MusLim ☝️ replied to ((( )))
ИНШААЛЛОХ
  • 1
Шухрат Саидов
1 May 2019
ALLOH sizlarni ham barokotlasin azizlar.
  • 0
Log in or sign up to add a comment