ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 01:15
Гунoҳ билaн тўлди oртимдa йўлим, Дуoгa кўтaрсaм титрaйди қўлим, Мeн тaйёр эмaсмaн кeлгaндa ўлим, Бoмдoд нaмoзигa уйғoтинг, oнa. Нoмус йўлдa сaрсoн, oрият aрзoн, Гул дeб билгaнлaрим aслидa xaзoн, Мeн ҳaм сaҳaрлaрдa тинглaйин aзoн, Бoмдoд нaмoзигa уйғoтинг, oнa. Ўтмишим ўйлaсaм, oғрийди қaлбим, Шу ҳaм бир иймoндaн xaбaрдир, бaлким, Рoббим рaҳмaтигa тўлгaйми қaбрим? Бoмдoд нaмoзигa уйғoтинг, oнa. Aйблaрим бeқиёс, сaвoблaрим oз, Иллo, фaқaт, сиздaн кутдим имтиёз, Яxши ният билaн бeринг жoйнaмoз,
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 22:19
Рамазонда пайдо бўлган ажойиб фикр: «Маҳаллангдаги дўконга бор-да, сотувчидан қарзлар дафтарини сўра. Ўша дафтарда бева-бечоралар ҳамда камбағаллар харид қилган, лекин пули тўланмаган маҳсулотлар рўйхати ёзилган. Сен ўша қарзларни ёки уларнинг бир қисмини ёпиб, дафтардан уларнинг исмини ўчиртириб юбор. Ўша маблағ сенинг назарингда арзимасдир, аммо улар учун оғирдир.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 16:25
Бир аёл олим зотга: «Фарзандларимнинг уйқуси жуда қаттиқ, уларни бомдодга уйғота олмаяпман, нима қилай?» деди. Олим зот: «Уйингизда дазмол ёниқ қолиб кетиб, уйга ўт кетса нима қиласиз?» деб сўради. Аёл: «Ҳаммани уйғотаман», деди. Олим: «Уйқуси қаттиқ деяпсизку?» деган эди, аёл: «Бўйнидан тортиб бўлса ҳам уйғотаман!» деди. Шунда олим: «Бу дунёнинг оловидан қутқарар экансиз, охиратнинг оловидан ҳам қутқаринг-да!» деди.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 09:14
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 06:55
РАМАЗОН ТАҚВО ҚИЛИШ ОЙИ... Рамазон ойи ойларнинг султони, муборакли, улуғ ой бўлиб, бу ой сабабидан бандаларга жуда кўплаб яхшиликлар берилади. Бу ой инсонлар савобларини кўпайтириб ва гуноҳларидан покланиб олишга катта имкониятдир. Рамазон ойи нафсни тарбиялаш ойи бўлиб, инсон бу ойда нафсини жиловлаб олиши ва тақво ҳосил қилиши бошқа ойларга нисбатан қулайроқ ва осонроқ бўлади. Чунки, бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Шунингдек, бу ойда инсоннинг энг катта душмани бўлми
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 03:55
Куни кеча қанча-қанча инсонлар вафот қилишди, биз эса ҳаётмиз. Қанча-қанча одамлар бугун тонгда ўрнидан турмади, биз эса турдик. Бироқ бу биздаги куч ёки рағбатнинг натижаси эмас, балки Аллоҳнинг бизга ато қилган неъматидир!
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added April 12 at 23:46
Бир саҳролик арабдан: «Бундай иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан?!» деб сўрашди. У: «Бундан ҳам иссиқ кун (яъни Қиёмат куни омонда қолиш) учун рўза тутяпман», деб жавоб берди.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added April 12 at 18:47
😔▪Ойимни урманг, дадажон. Сардор мактаб эшигидан чиқар экан, бирдан тўхтаб қолди. Унинг уйга боргиси йўқ эди. Лекин… ноилож, бормаса бўлмайдиям-да. У чуқур “уҳ” тортиб ол- ди-ю, истагига қарши қадам ташлади.Сардор 4-синфни тамомлаяпти. Мактаб тугашига ҳам саноқли кунлар қолган, ҳамма болалар каникулга чиқиб дам олишни бесабрлик билан кутишса-да, Сардорнинг кўнгли хижил. Чунки уйида ҳаловат йўқ унинг. Овунадиган жойи – мактаб бўлиб қолган.Болакай минг бир хаёллар билан уйига етиб келди. Кўча д
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added April 12 at 15:56
Абдуллоҳ ибн Масъуддан: «Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўрашди. У киши: «Бизнинг кишилар янги ойни мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эди», дедилар.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added April 12 at 13:09
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди: Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди. Иккинчиси: Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади. Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун истиғфор айтадилар. Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалл
Show more
12 May 2019
100 904 participants in the group
Join
Ҳадисни давом эттиринг : Кимки узоқ умр ва тўқчиликда яшамоқчи бўлса -
Results after voting
- Ҳ а м м а м
12 May 2019
Силаи раҳм яни қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш.
  • 6
👑  شاخروخ 👑 Shoxrux
12 May 2019
Оминь Эй Махфиратли ва Мехрибон роббим Биздан мархаматингни ва махфиратингни дарих тутма , биз бутун умур Хабибимиз Мухаммад Мустафо Соллолоху АЛЕЙХИ Ва Салламни куриш дидорлашиш умидида яшаяпмиз иллохим Жаннати Фирдавслалингда бизни Хабибимиз билан учратгин Оминь оминь 🤲😪😢:'(
Армонли Дунё
12 May 2019
Кариндошлик алокаларини мустахкамласин.
  • 5
Мухаммад Амиин Хуршиджон Мамашарипов
12 May 2019
Хар куни курондан укиб турсин ва садака берсин намозларни уз вактида укисин кечаси тахажжутда коим булсин яратган эгамизда буюк зот АЛЛОХДАН  сураса албатта беради. Аллох айтади ким мени эсласа мен хам уни эслийман ким менга шукур килса албатта зиёда килурман деб айтган АЛЛОХ ТАЬАЛО.
  • 9
Abdurahmon Mamasoliyev
12 May 2019
Кариндошлик алокаларини мустахкамласин
  • 1
👑  شاخروخ 👑 Shoxrux
14 May 2019
Я Росулуллох Соллолоху АЛЕЙХИ Ва Саллам Жоним Сизга курбон булсин, Ота онамнинг ва Келажакда буладиган жувти халолим ва Фарзандларимни жони Сизга курбон булсин Я Хабибим Хабиби Аллах:'(:'(:'(:'(🤲❤❤
  • 1
Шухрат Саидов
14 May 2019
  • 1
Log in or sign up to add a comment