ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 19:13
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 11:31
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 08:40
ИНСОН НИМАДАН ЯРАТИЛГАН?
Results after voting
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 05:17
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added today at 00:06
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 19:39
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 14:02
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 11:11
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 09:35
00:59
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 06:23
Show more
23 Apr 2019
101 614 participants in the group
Join
​​КИМ ТАНИСА РОСУЛУЛЛОҲНИ! Фарқлаш зарур ҳар бир кишига Савоб ила зарар, гуноҳни. Пухта эрур, билинг, ишига Ким таниса Росулуллоҳни! Ҳар ким йўлда ҳориб толади, Охир келиб қулаб қолади. Ислом йўлин билиб олади Ким таниса Росулуллоҳни! Ибодати бир истироҳат, Кўрмас асло руҳий талофат. Кўксин силар ҳақиқий роҳат Ким таниса Росулуллоҳни! Мусибатни ким қарши олар Деган савол янграса агар, Мусибатни жим қарши олар Ким таниса Росулуллоҳни! Нажас ҳоким этмас дидини, Қўрқитолмас кўкнинг тутуни! Тўймас ҳидлаб замин ҳидини Ким таниса Росулуллоҳни! Тушида ҳам айтар зикрни, Тарк айламас асло шукрни. Тушунади Абу Бакрни Ким таниса Росулуллоҳни! Ўлимга тик юра олади, Жаннатни ҳам кўра олади. Таҳажжудга тура олади Ким таниса Росулуллоҳни! Кўз ёшидан ташкил бўлар кўл, Чалғитолмас бирон битта йўл. Хотинига кўтаролмас қўл Ким таниса Росулуллоҳни! Яна дўстлар, неларни дейин?! Қизиқтирмас уни сўм, тийин! Овқат ейди қўшнидан кейин Ким таниса Росулуллоҳни! Онасига тик қаролмайди, Отасига тик боролмайди, Аҳлига ҳам ўшқиролмайди, Ким таниса Росулуллоҳни! Умид қилмай асло бировдан, Дўзах қаттиқ дегай оловдан, Билмас недир қочишлик ёвдан Ким таниса Росулуллоҳни! Билишлик-чун хилқат ҳилмини Ва эитшга кашф тилсимини Ўрганади дунё илмини Ким таниса Росулуллоҳни! Обрў ила мансаб талашмас, Дўсти билан маркаб талашмас. Мўмин билан мазҳаб талашмас Ким таниса Росулуллоҳни! Ҳар гиз илм томон отлатар, Баъзан мажбур кулиб додлатар Боласига Ёсин ёдлатар Ким таниса Росулуллоҳни! Тилларини тийиб юради, Диним Дея куйиб юради. Тоза кийим кийиб юради Ким таниса Росулуллоҳни! Саҳоватдан хулла, тўн бичар, Фақирларга кийимин ечар. Шахсиятдан дин деб воз кечар Ким таниса Росулуллоҳни! Дин ишига ходим бўлади, У ўлса гар мотам бўлади, Энг чиройли одам бўлади Ким таниса Росулуллоҳни! Ризқларини ҳалолдан терар, Ва уйига жилмайиб кирар. Саломини биринчи берар Ким таниса Росулуллоҳни! Сийрат ила дил топар малҳам, Ул зот уйи маънавий маҳрам! Озор бермас чумолига ҳам Ким таниса Росулуллоҳни! Пешонасин шамол ҳам силар Балиқлар ҳам саодат тилар, Қалбида ҳам таҳорат қилар Ким таниса Росулуллоҳни! Биродар дер ҳар бир кишини, Кулса ойдек кўринг тишини! Ўнгда қилмас чап қўл ишини Ким таниса Росулуллоҳни! Фақирлиги жуда ҳам чирой, Ўртаҳоли қурмайди сарой! Бой бўлса ҳам энг чиройли бой Ким таниса Росулуллоҳни! Ёш ҳолати ипакдан ҳарир, Йигитлиги вазмин ва оғир! Қариса ҳам чиройли қарир Ким таниса Росулуллоҳни! Ҳалол йўлда ҳориб, толмайди, Ҳақиқатга индаёлмайди! Савдо қилса алдаёлмайди Ким таниса Росулуллоҳни! Қалби ғамгин турар кулса ҳам, Иродаси метин сўлса ҳам. Донишманддир фаррош бўлса ҳам Ким таниса Росулуллоҳни! Ёлғондакам гул тутолмайди, Мусибатда бол ютолмайди. Қиёматни унутолмайди Ким таниса Росулуллоҳни! Тинглаб дам оласиз сўзини, Шод бўласиз кўриб юзини. Танигайдир хуллас ўзини Ким таниса Росулуллоҳни! #bilmasvoy
Шухрат Бозоров
23 Apr 2019
Маша Аллах
  • 1
24 Apr 2019
Аллох рози булсин
  • 0
Рохиш Рохиш
  • 0
Log in or sign up to add a comment