ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 23:46
Бир саҳролик арабдан: «Бундай иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан?!» деб сўрашди. У: «Бундан ҳам иссиқ кун (яъни Қиёмат куни омонда қолиш) учун рўза тутяпман», деб жавоб берди.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 18:47
😔▪Ойимни урманг, дадажон. Сардор мактаб эшигидан чиқар экан, бирдан тўхтаб қолди. Унинг уйга боргиси йўқ эди. Лекин… ноилож, бормаса бўлмайдиям-да. У чуқур “уҳ” тортиб ол- ди-ю, истагига қарши қадам ташлади.Сардор 4-синфни тамомлаяпти. Мактаб тугашига ҳам саноқли кунлар қолган, ҳамма болалар каникулга чиқиб дам олишни бесабрлик билан кутишса-да, Сардорнинг кўнгли хижил. Чунки уйида ҳаловат йўқ унинг. Овунадиган жойи – мактаб бўлиб қолган.Болакай минг бир хаёллар билан уйига етиб келди. Кўча д
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 15:56
Абдуллоҳ ибн Масъуддан: «Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўрашди. У киши: «Бизнинг кишилар янги ойни мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эди», дедилар.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 13:09
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди: Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди. Иккинчиси: Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади. Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун истиғфор айтадилар. Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалл
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 10:07
МОСКВА БЎЙИЧА РАМАЗОН ТАҚВИМИ.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 07:05
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 03:55
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 01:35
⚜РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 13-АПРЕЛЬ САНАСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ, АЛЛОҲУ АЪЛАМ.
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added yesterday at 00:11
ИЙМОН САЛТАНАТИ
added April 11 at 22:48
Show more
21 Apr 2019
100 883 participants in the group
Join
Давлат раҳбари шунақа бўлади... Талҳа ибн Убайдуллоҳ кечқурун уйига қайтаётган эди... Маҳаллалардан бирида ЭШИК очилиб, ичкаридан новча одам чиқиб келди. Уй Ҳазрати Умарники эмаслиги кундек равшан эди. Ундай бўлса, Ҳалифа тунда бировни уйида нима қилиб юрибди? Талҳа ўзини кўрмаганга олиб, тез-тез юриб кетди. Унинг фикру зикри ўша уйда бўлди. Ҳатто эрталаб ўрнидан турганда ҳам ўша манзара кўз ўнгидан кетмасди... - «Бунинг тагига етмасам бўлмайди» Шундай қилинса, номаъкул хаёлдан қутулган бўларди. Кейин кўчага чиқиб, тўғри ўша уй томон йўл олди. Етиб келиб, эшик қоқди. Лекин Ҳеч кимса очмади. Талҳа яна эшикни тақиллатди. Ичкаридан аёл кишининг: - Киравер, деган овози эшитилди... Овоз ниҳоятда титрок бўлиб, кампир экани маълум эди. Талҳа ичкарига кириб, бир бурчакда ўтирган кўзи ожиз кампирга кўзи тушди ва шу заҳоти бўшашди: - Ассалому алайкум, холажон..! - Ваалайкум ассалом, ўғлим..! - Ҳеч кимингиз йўқми..? - Аллоҳдан бошқа ҳеч кимим йўқ... Аёклари кампирнинг юришга ҳам имкони йўқ эди. Талҳа ичидан зил кетди. Бу зил кетиш бемаъни хаёлларга берилганидан эди. - Кеча бир киши шу ердан чиқиб кетаётган экан... - У Умар ибн Ҳаттоб эди... Аллоҳ рози бўлсин, анчадан бери кечалари келиб, уйимни супуриб-сидиради, ётоғимни тозалайди, яна бошқа ишларимни ҳам қилиб кетади. Жавобдан Талҳанинг калби ларзага келиб, йиғлаб юборди. Аёл билан хўшлашиб уйдан чиқди. - «Онанг сендан айрилиб қолсин, Талҳа.! Умарнинг айбларини қидириб нимага эришдинг? Сен уйингда мазза қилиб дам олаётганингда, Умар қўлидаги асо билан кўча кезади. Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, тўшакка михланган касалларнинг тагини тозалайди. Сен бўлсанг, Қуръон ҳукмларини сариқ чақага олмай, бировлар нима қилаётганини кузатиб юравер. Бошқалар такво зинапоясидан кўтарилаверсин», дерди Талҳа ўзига ўзи. #bilmasvoy ۩•┈┈┈┈❁✿❁┈┈┈┈•۩
Нилуфархон Алиева
22 Apr 2019
Ма ша Аллах ...Аллохим таквомизи баркарор кил
  • 3
Шербек Абдусатторов
22 Apr 2019
  • 0
Шербек Абдусатторов
22 Apr 2019
Алхамдулиллох
  • 0
Бобур Саиджалолов
22 Apr 2019
Аллох хазрати Умар розиаллоху анхудан рози булсин. Бизларга бу ибрат булсин
  • 1
Я боюсь только Аллаха
22 Apr 2019
Mana shu ayolni uyini izlab Umar r.a yurib boradilar va zurga topadilar eshitishicha u ayolni kui kur boladi ushani ishlarini qilib savobga ega bolay degan maqsadda ammo xar gal borganda uy toza turganini koradi va u onaxondan kim uylaringizni yigishtrb ketadi deydi shunda onaxon bilmayman faloncha paytdan beri bir kishi yigishtrb ketadi deydi shunda Umar r.a buni tagiga yetmasam bolmaydi deb tuni bn usha yerda qoladi va bomdoddan avval bir kishi kelayotganini koradi yaxshilab qaraganda u kisbi Abu Bakir r.a boladilar va usha paytda u kishi Xalifatur Rosul edi Rosulillox  s.a.v Xalifasi edilar shunda Umar r.a xar gal qaysi ishda Abu Bakir r.a bn musobaqa qilmoqchi bolsam mandan utib ketgan bolad dedilar
  • 1
Ан-Нур Хасан Нуриддинов
22 Apr 2019
Ин Ша Аллах Алхамдулиллахи Роббил Аламин Субухан Аллах
  • 0
Log in or sign up to add a comment