Trending topics
last comment today at 11:00
Қазо намози ҳақида савол жавоблар... ❌– Бир киши бир намозни узр сабабли ўз вақтида ўқимаса, нима қилади? ❎– Сўнгра қазо қилиб ўқийди. ❌– Бир кишининг бир намози қазо бўлиб, иккинчи намознинг вақти кириб қолса, у киши қайси намозни ўқийди, яъни аввал қазо намозни ўқийдими ёки вақти кирган намозни ўқийдими? Масалан, пешин намози қазо бўлиб, ҳануз қазосини ўқимай, аср намозининг вақти кириб қолса, аввал пешин намозининг қазосини ўқийдими ёки асрни ўқийдими? ✅– Умрида намозларни беш мартадан ортиқ қазо қилмаган киши бўлса, аввал қазо бўлган намозни ўқиб, ундан сўнг вақти кирган намозни ўқиши фарздир. Қазо бўлган намозни ўқимасдан вақти кирган намозни ўқиши дуруст эмас. Аммо умри давомида беш намоздан ортиқ қазо қилган кишидан бу тартиб соқитдир. Яъни, унга тартиб фарз эмас, у тартиб эгаси эмас. Демак, у киши хоҳласа, қазо бўлган намозни аввал ўқийди. ❌– Тартиб соқит бўлмаган киши қазо намозни эсдан чиқариб, вақти кирган намозни ўқиса, намози тамом бўлмасдан қазо бўлган намози эсига тушса, ўқиб турган намози бузиладими? ✅– Бузилади. ❌– Вақти кирган намозни ўқиб тамом қилгандан сўнгра қазо қилган намози эсига тушса, ўқилган намози дуруст бўладими? ✅ – Дуруст бўлади, бошқатдан ўқиш лозим эмас. ❌– Қазо бўлган намозга машғул бўлса, кейинги намознинг вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса, аввал қайси намозни ўқийди? ✅– Аввал вақти кирган намозни ўқийди, қазо намозни ундан кейин ўқийди. ❌– Узрсиз бирор намозни ўз вақтида ўқимасдан қазога қолдириш дуруст бўладими? ✅– Дуруст бўлмайди, ниҳоятда улуғ гуноҳлардандир. ❌– Бир куннинг беш вақт намози қазо бўлса, аввал қайсини қазо қилади? ✅– Бомдод намозидан бошлаб то хуфтон намозигача ўз тартибида қазо қилади. ❌– Қазо бўлган намознинг фақат фарзини ўқийдими ёки суннатни ҳам ўқийдими? ✅– Фақат фарзини ўқийди, суннатини ўқимайди, лекин бомдод намози қазо бўлган бўлса, пешин вақти кирмасдан қазосини ўқиса, у вақтда бомдоднинг суннатини ҳам қазо қилади. ❌– Витр намози вақтида ўқилмаса қазо қилинадими? ✅– Қазо қилинади. ❌– Жума ва ҳайит намозлари-чи? ✅– Қазо қилинмайди. Жумани ўқимай қолган киши ўрнига пешин намозини ўқийди. Аммо ҳайит намозини қазо ҳам қилмайди ва ўрнига ўқиладиган намоз ҳам йўқ. ❌– Бомдод намози, шом намози ва хуфтон намози қазо қилинганда аввалги икки ракатлар овоз чиқариб ўқиладими ёки ичида ўқиладими? ✅– Ушбу намозлар жамоат билан қазо қилинса, овоз чиқариб ўқиш имомга вожибдир. Ёлғиз қазо қилувчига ичда ўқиш вожибдир. #bilmasvoy
last comment today at 10:51
2007 йилги воқеа... Хайрулло Хамидов аёллари бошда румол билан бозорга борса, Сотувчи ўшликмисиз дебди. Йўқ, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан эмасман Ўзбекистонликман деса... ҳаа , ўшда ҳамма шунақа ҳижоб ўрайдида деб ҳайратланганмуш... шундан таъсирланиб ёзган шеърлари : Бир шеър ёзай чиқиб кетсин ичимдаги аламим, Ёзмай десам дод солмоқда қўлда туриб қаламим. Англамадим бу нималар, Шайтон куйин чалганми. Исломга хос муслималар фақат Ўшда қолганми? Ё, Хадича онамиздан мерос қолган у, одат, Бошда рўмол хиджобини ор деб билади фақат, Хамза ёққан хижоблари бир умрга ёнганми, Ислом суйган мусълималар ёлғиз Ўшда қолганми, Ҳавас қилинг бориб синглим Ўшни боққан қизини, Кўрса фақат танмаҳрами кўрар бўйин юзини, Айтинг ёки қолган аёл ўз динидан тонганми, Жаннатларни Ҳур меваси ёлғиз Ўшда қолганми. Аёл номга арзийди-у тушурмас номига доғ. Кўтаради Эр орини Ўш тоғидан баландроқ. Аравон-у, Навқотига Аллоҳ назар солганми, Ўзбек деса арзугулик аёл фақат Ўшда қолганми. Яратганга айтар ёлғиз агар бўлса арзини, Қиёматга қолдирмайди тирик бўлса қарзини, бажаради бешвақт намоз суннатини фарзини, Хавас қилинг бориб синглим унинг турмиш таързини. Устозим деб Исломини таълимини олганми, Ойишалар-у , Хадичалар фақат Ўшда қолганми. Нима дейсиз ёздим тўғри Ўш қизига атаб шеър, Ор кўрмаган ойимчалар ортимдан не-деса дер, Хавас қилдим мусофирда юриб Ойнинг юзига, Таъзимдаман рахмат дейман Ўшни боққан қизига ... #bilmasvoy
last comment today at 10:39
#Билишимиз_зарур_бўлган_илм... Ассалому алайкум гуруҳимизнинг азиз иштирокчилари... Бугундан бошлаб, ҳар куни Узб вақти билан соат 19:00- да пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислардан ёзиб борамиз, илтимос эринмасдан ҳадисни ва унинг шарҳларини ўқиб боринг, дўстларингизга улашинг, ўзингизга сақлаб олинг, класс босинг. Сиз класс боссангиз бу мавзу бошқаларга ҳам осон тарқайди ва бу учун сизга ҳам савоб бор... 1-ҳадис. Амаллар ниятларга қараб эътибор қилинади 2-ҳадис. Ислом, иймон ва эҳсон 3-ҳадис. Ислом рукнлари ва буюк асослари 4-ҳадис. Инсоннинг яралиш босқичлари ва унинг хотимаси 5-ҳадис. Ёмонлик ва бидъатларни рад этиш 6-ҳадис. Ҳалол ва ҳаром 7-ҳадис. Дин насиҳатдир 8-ҳадис. Мусулмоннинг ҳурмати 9-ҳадис. Енгиллаштирингиз, оғирлаштирмангиз! Итоат ва ҳалимлик нажотга бошлайди 10-ҳадис. Ҳалол-покиза юрган кишининг амали мақбулдир! 11-ҳадис. Шубҳали нарсаларни тарк этмоқ 12-ҳадис. Фойдали нарсалар билан машғул бўлиш 13-ҳадис. Иймон ва Ислом биродарлиги 14-ҳадис. Мусулмон кишининг қони тўкилмайди 15-ҳадис. Фақат яхши сўзларни сўзламоқ, меҳмон ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатлардандир 16-ҳадис. Ғазаб қилма - жаннатий бўласан! 17-ҳадис. Ҳар бир ишни пухта қилмоқ лозим 18-ҳадис. Аллоҳ таолодан қўрқиш ва ҳусни хулқ 19-ҳадис. Аллоҳ таоло ҳифзу ҳимояси, мадади ва нусрати 20-ҳадис. Ҳаё иймондандир 21-ҳадис. Ҳақ устида собитқадамлик ва иймон 22-ҳадис. Жаннат йўли 23-ҳадис. Ҳар бир яхшилик садақадир 24-ҳадис. Аллоҳ зулмни ҳаром қилди 25-ҳадис. Аллоҳ таоло фазлу марҳамати 26-ҳадис. Ислоҳ ва адолат 27-ҳадис. Яхшилик ва ёмонлик 28-ҳадис. Суннатларни маҳкам тутинг! Бидъатлардан йироқ бўлинг! 29-ҳадис. Яхшилик эшиклари ва ҳидоят йўллари 30-ҳадис. Аллоҳ таоло белгилаб қўйган ҳадлар ва ҳаром ишлар 31-ҳадис. Зоҳидлик моҳияти ва унинг самараси 32-ҳадис. Исломда зарар етказиш йўқ 33-ҳадис. Исломда қозилик асослари 34-ҳадис. Ёмонликнинг олдини олмоқ - исломий бурч! 35-ҳадис. Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари 36-ҳадис. Эзгулик мажмуаси 37-ҳадис. Аллоҳ таоло адолати, фазли ва қудрати. 38-ҳадис. Аллоҳ таоло муҳаббатини қозонмоқ. 39-ҳадис. Исломда танглик йўқ 40-ҳадис. Фурсатни ғанимат билинг 41-ҳадис. Иймон асоси шариатга эргашишдир. 42-ҳадис. Аллоҳ азза ва жалланинг мағфирати кенгдир. #bilmasvoy
last comment today at 08:33
🏡 Оилангиздан гуноҳлар кетказилиб бутунлай пок бўлишини хохлайсизми? ▪️Аллоҳ таоло айтади: ➖(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди холос. Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар! Албатта Аллоҳ меҳрибон ва огоҳ бўлган зотдир» (📖 Аҳзоб: 33-34-оят) ▪️Шарҳ: Уйингизда Қуръон ва ҳадис зикрини кўпайтирсангиз шайтонлар уйингиздан қочади, хайр-барака фаришталари келиб уйингиз баракотли хонадонга айланади. (▪️Аммо қайси уйда мусиқа қўшиқ бўлса, у ердан хайр-барака фаришталар қочади, шайтонлар билан тўлади. Уйингиз файзсиз хонадонга айланади, қанча уринманг уйингизда яшаб лаззат топмайсиз...) #bilmasvoy
last comment today at 08:16
last comment today at 08:00
☘️...Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) ☘️...Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд) ☘️...Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа) ☘️...Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий) ☘️...Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит) ☘️...Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.) ☘️...Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий) ☘️...Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад) ☘️...Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад) ☘️...Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий) ☘️...Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.) ☘️...Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий) ☘️...Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) ☘️...Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний) ☘️...Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа) ☘️...Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ☘️...Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий) ☘️...Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ☘️...Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа) ☘️...Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак.) ☘️...Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний) ☘️...Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим)
last comment today at 07:53
📿ИСТИҒФОРНИНГ 35 ХОСИЯТИ 1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади; 2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради; 3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади; 4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди; 5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади; 6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ; 7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради; 8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади; 9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади; 10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади; 11. Мол-дунёга барака киритади; 12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади; 13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ; 14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади; 15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади; 16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради; 17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади; 18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ; 19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади; 20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади; 21. Бошга тушган балоларни даф этади; 22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради; 23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ; 24. Истиғфор мажлис каффоратидир; 25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ; 26. Шайтон васвасасини қайтаради; 27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ; 28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади; 29. Ғам-ташвишларни кетказади; 30. Хурсандчилик олиб келади; 31. Юзни нурли қилади; 32. Ризқ келишини осонлаштиради; 33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ; 34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади; 35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;📿ИСТИҒФОРНИНГ 35 ХОСИЯТИ 1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади; 2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради; 3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади; 4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди; 5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади; 6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ; 7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради; 8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади; 9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади; 10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади; 11. Мол-дунёга барака киритади; 12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади; 13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ; 14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади; 15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади; 16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради; 17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади; 18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ; 19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади; 20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади; 21. Бошга тушган балоларни даф этади; 22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради; 23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ; 24. Истиғфор мажлис каффоратидир; 25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ; 26. Шайтон васвасасини қайтаради; 27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ; 28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади; 29. Ғам-ташвишларни кетказади; 30. Хурсандчилик олиб келади; 31. Юзни нурли қилади; 32. Ризқ келишини осонлаштиради; 33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ; 34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади; 35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
last comment today at 07:53
#Ўрганишимиз_зарур_бўлган_илм... Исломни ўзаги бўлган ҳадислар... #БИРИНЧИ_ҲАДИС. Амаллар ниятларга қараб эътибор қилинади... Амирулмўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят : Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинаж ак. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир". (Бухорий ва Муслим ривоятлари). #Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида Дарҳақиқат, бу ҳадис Исломнинг моҳиятини ифодаловчи муҳим ҳадислардан бири бўлиб, динимизнинг аксар ҳукмлари учун пойдевор- асос ҳамдир. Уламоларнинг ушбу ҳадис ҳақида айтган сўзлари бунга ёрқин далил бўла олади. Имом Абу Довуд айтадилар: "Амаллар ниятлар биландир" ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё бот инда. Зоҳирда кўринадигани амал, бот индагиси эса ният бўлади". Имом Аҳмад ва Шофеий айтадилар: "Амаллар ният лар биландир" ҳадисига илмнинг учдан бири дохил бўлади. Негаки банданинг амаллари қалби, т или ва қолган аъзолари билан касб қилинади. Қалб билан ният қилиш айни шу уч қисмдан биридир". Шунинг учун олимлар ўз китобларини ана шу ҳадис билан бошлашни афзал кўрганлар. Чунончи, имом Бухорий шу ҳадисни "Ал-Жоме-ус- Саҳиҳ" китобининг бошида келтирганлар. Имом Нававий ҳам ўзларининг учта китоблари - "Риёзус- солиҳийн", "Ал-азкор" ва “Арбаийн"ни худди шу ҳадис билан бошлаганлар. Бундан мурод ушбу китобларни ўрганувчи инсон илм олишда ҳам, бошқа солиҳ амалларида ҳам аввалданоқ ниятни Аллоҳ таоло учун холис қилмоғи лозимлигига ишорадир. Бундан ташқари, Имом Бухорий ривоятларида келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисни хутбада айтганлари, кейин Умар разияллоҳу анҳу ҳам уни хутбада айтиб ўтганликлари ушбу ҳадиснинг аҳамиятини янада таъкидлайди. Абу Убайд айтадилар: "Ҳадислар орасида бундан-да сермазмуни ва муҳимроғи йўқдир". #Ҳадиснинг ворид бўлиши Имом Табаронийнинг "Ал-мўъжамул-кабийр" китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича: "Орамизда Умму Қайс деган аёлга совчи қўйган бир киши бор эди. У аёл: "То ҳижрат қилмагунингча, сенга турмушга чиқмайман", - деб т уриб олди. Шунда ҳалиги одам ҳижрат қилиб, ўша аёлга уйланиб олди. Шу боис биз уни Умму Қайснингмуҳож ири деб атардик". Саид ибн Мансур ўзларининг "Сунан" китобларида имом Бухорий ва Муслим шартларига кўра олинган иснод билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Бирон (дунёвий) нарса т амасида ҳиж рат қилган киши учун "Умму Қайснинг муҳож ири" деб ном олган кишининг аж ридан бошқа ҳеч нарса йўқдир". #Ҳадисдан олинадиган сабоқлар 1. Барча амаллар учун ният шартдир Мукаллаф бандалардан содир этиладиган амаллар фақат ният билан амалга оширилсагина шаръан эътибор қилиниши ва эвазига ажр-савоб ёзилишига уламолар иттифоқ қилишган. Намоз, рўза, ҳаж каби мустақил ибодатларда ният қилиш ибодат рукнларидан бири ҳисобланади. Алоҳида ибодат саналмайдиган, балки таҳорат, ғусл каби васила (восита) бўлган амалларда эса ният қилишнинг ҳукми ихтилофлидир. Ҳанафий мазҳабига кўра бундай василалардаги ният савоб ҳосил бўлиши учун мукаммаллик шарти ҳисобланади (яъни, ният қилинмаса ҳам таҳорат, ғусл дуруст саналаверади, лекин ният қилинса, янада мукаммал бўлади). Шофеий ва бошқа имомлар мазҳабларида эса ҳамма ибодатлардаги сингари василаларда ҳам ният амалнинг дуруст бўлиш шартларидан биридир, шу боис ниятсиз бажарилган василалар дуруст ҳисобланмайди. 2. Ниятнинг вақти ва ўрни Ниятнинг вақти намоздаги такбиратул эҳром сингари ва ҳажда эҳромга кириш сингари ибодатнинг бошидадир. Бироқ рўза ибодатида тонг киришини аниқ билиш қийинлиги туфайли, ниятнинг вақти рўза бошланиш вақтидан бироз илгарироқдир. Ниятнинг ўрни эса қалбдир. Уни тилга чиқариб талаффуз қилиш шарт эмас. Ният қилишда ният қилинаётган ибодатни тайин қилиб, бошқасидан ажратиш шарт. Масалан: "Намоз ўқишни ният қилдим" дейиш кифоя эмас. Албатта: "Пешин ёки аср намозини" деб тайин қилиш шарт. 3. Ҳижратнинг вожиблиги Яшаётган жойида ўз динини изҳор қилиш, яъни Исломнинг асосий фарз амалларини бажариш қўлидан келмаётган мусулмонга бундай куфр ўлкасидан ҳижрат қилиши вожибдир. Ушбу ҳукм барча замонларга тегишли. Аммо "(Макка) фат ҳидан сўнг ҳиж рат йўқдир" ҳадисига келсак, унинг маъноси қуйидагича: "Маккаи Мукаррамадан бошқа ерга ҳижрат қилинмайди, чунки у ер ҳам эндиликда Ислом еридир". Ҳижрат деб қуйидаги нарсаларга ҳам айтилиши мумкин: • Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийиш ("Муҳож ир Аллоҳ қайт арган нарсадан қайт а олган кишидир"); • Мусулмон киши ўз биродарини уч кунгача ҳажр қилиши, яъни алоқасини узиши. Бироқ гоҳида мусулмон киши маъсият қилишдан қайтмаётган биродарини уч кундан ортиқ ҳажр қилиши зарур бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, итоатсиз хотинни одобга чақириш учун ҳам ҳажр қилиш жоиз. 4. Ким бир солиҳ амални ният қилган бўлса, бироқ хасталик, ўлим ёки шунга ўхшаш сабаблар туфайли уни бажаролмай қолса, унинг учун ажр олаверади Қози Байзовий айтадилар: “Амаллар ниятсиз дуруст бўлмайди. Чунки узрли сабаб туфайли қила олмаса, киши амалсиз ниятга савоб олади. Аммо ниятсиз амал чанг-тўзон каби тўзғиб кетади. Амал билан ниятнинг мисоли танадаги руҳнинг мисоли кабидир. Тана руҳсиз яшай олмайди, худди шунингдек руҳ ҳам бу оламда жасадсиз кўрина олмайди”. 5. Амал ва ибодатларни ихлос билан бажармоқ Охиратда ажру савобга эга бўлиш ҳамда дунёда тавфиқ ва нажот топиш учун амал ва ибодатларимизда Аллоҳга ихлос қилмоғимиз лозим. 6. Ҳар қандай фойдали ва яхши амал ният, ихлос ва Аллоҳ таолонинг розилигини исташ билан ибодатга айланади.
last comment today at 06:45
Такрорий, аммо #жуда_муҳим мавзу... Юз тубан (орқасини тепага қилган) ҳолда уҳлаган одамга Аллоҳ ғазаб қилади... Ибн Тихфа ал-Ғифорийдан ривоят қилинади: «Унга отаси хабар беришича, у суффа асҳобларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган: «Кеча охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб: «Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», – деди. Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар». Ҳадисдан маълум бўладики, юзтубан ётиш мўмин-мусулмонлик одобига зид экан. Бундай ётишнинг уйқуга ҳам, саломатликка ҳам жуда ҳам катта зарари борлиги маълум. Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган бундай ётишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайтарган эканлар. Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда юзтубан ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтаётиб, уни оёқлари билан туртиб: «Тур, бу – жаҳаннамий ётиш», – дедилар». Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг маъносини такрорлаб келган. Бу тарзда ётиш шариатимизда дуруст эмас экан, бунга ўрганиб, одат қилиб қолганлар уни дарҳол тарк қилишлари лозим ва лобуддир. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта бу дўзах аҳлининг ётишидир” деганлар. Валлоҳу аълам! #bilmasvoy
last comment today at 06:25
Show more