нурафшон кун муборак,
Азиз билгин ҳар бир онин,
бу умр бир зиёрат.
Қуёш кулар кунда қара,
Сочиб беминнат нурин,
Эл корига сен ҳам яра,
бахш этиб қалбинг қўрин.
Момоларим угитлари
йўлдош бўлсин йўлингда,
Эзгўликнинг нурли қўли,
етакласин қўлингдан.
Амалларинг тонгдек азиз,
тонгдек бўлсин покдомон,
Қўл савобда, очиқдир юз,
омон бўл , азиз Инсон!
.....
Дўстлардан самимий тонги тилаклар...
Хайрли тонг, Қадрдоним!
Ҳар отаётган тонгимиз ўзгача таровати ва мафтункорлиги билан ажралиб туради.
Негаки, ҳар тонгнинг дилларимизга ҳадя этадиган завқи, чиройи беқиёсдир.
Тонгнинг беғуборлигини болаликка ўхшатгим келади : тоза, самимий ва беғараз.
Оппоқ жозибали тонг болаликнинг ҳарир либоси гўё, бирам нозик, бирам майин ва ўта шаффофки таралаётган қуёш нури равшан ва тиниқ намоёндир.
Тонгларни болаликни қумсагандай соғиниб яшайлик, Замондошим.
Тонг барчангизга эзгулик тароватини баҳшида айласин!
🔥🔥 @Gulxanatrofi 🔥🔥


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев