@SanSiz@ Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди. Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди: — Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин. Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди. Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик берибди в
@ SanSiz@ Ҳарар гал ота-онамни кўришга борганимда, бир олам таассурот билан қайтаман.... Уларнинг тобора кексайиб боришаётгани, юзларига из солаётган ажинлар, кичиклашиб бораётган жуссаларига қараб, ушбу ўзгаришларда менинг ҳам ҳиссам борлигини ўйлаб эзилиб кетаман.... Лекин, нурли чеҳралари ила ёришиб кетган болалик ҳовлим, кўнглимга ҳаловат бахш этган самимий дуоларидан қалбим ҳузурланади. Ҳар гал юзларига тикилиб: - Дадажон, сизни яхши кўраман! Аяжон, сизни яхши кўраман! Меҳрибонларим! - дегим келади, аммо шу пайт бўғзимга нимадир тиқилиб, тўхтайман ва айта олмай қолавераман.... Ота-онасига муҳаббатини тилида изҳор қила оладиган фарзандларга ҳавасим келади....
@SanSiz@ Йиғламанг синовлар ёғилса ҳар кун. Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай. Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг тухматлар бошга ёғилса. Номард отган пайкон нишонга тегса. Йиғланг НАФС дея сотилса виждон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг севган ёр айласа жафо. Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг дунёни сув босса буткул. Йиғламанг шаҳарлар ёниб бўлса кул. Йиғланг қабрни чўғ айласа макон. Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни. Йиғламанг, эй дўстим, асранг асабни. Йиғланг залолатга юз тутса замон. Йиғланг
@SanSiz@ Хар доимгидек навбатчилик учун ишга келдим. Касбдошларим менга омад тилашиб хайрлашиб кетдилар. Навбатчилигим тинч осуда ўтар эди. Бироқ қўл телефоним жиринглади. Бекам.- "Ассалому алейкум, яхши етиб олдингизми? ". Мен, алик олдимда гапни қисқа қилдим. Вақт алламахал бўлгач, бекам яна қўнғироқ қилди. Бу сафар мен таажубланиб, жавоб бердим. "Нима гап? Уйда тинчликми? Болалар яхшими?". Бекам:- "Аллохга шукр тинч ўзим шундек сиз билан гаплашмоқчи эдим."- деди. Мен: " Уйда бафуржа гаплашамиз"- дедимда телефон тугмасини босиб ўчирдим. Мен мутлақо бекорчи эдим хисоб. Гаплашсам бўларди аммо нега? билмадим. Вақт алламахал бўлди. Яна қўнғироқ яна бекам эди. Бу сафар мен ғазабга эрк бе
@SanSiz@ Қўлларимдан ўйманг АММА оғритиб.. Олсам бурда нон чой учун ўғри деб... Россиядан аям келсалар кириб.. Қайтарамиз нон чойингиз аммажон... Сочларимдан тортиб ювманг оғрийди... Сув ташитманг этакларим ивийди... Кириб келса аяжоним қанийди.. Қайтарамиз чой нонингиз аммажон... Ширин эди уйқуларим ўшанда.. Аям билан тўла эди гўшанга. Боғлаб қўйманг қўлларимни кишанда.. Қайтарамиз хизматингиз аммажон... Дадам тутди қўлингизда жонларин.. Худо қилсин жаннат аро жойларин.. Керакмиди дадам қурган уйларин.. Майли сизга қайтарамиз аммажон... Дарсларининг мазмунини билмайман.. Азобингиз жондан ўтди ўлмайман.. Аяжоним келса хеч арз қилмайман.. Қайтарамиз нон чойингиз аммажон...
@SanSiz@ Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади: Харажатлар учун 400 000 сўм; Турли квитанцияларга 100 000 сўм; Онасига 200 000 сўм; Отасига 200 000 сўм... Мен ажабландим: - Отанг вафот этгандиларку?! У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди: - Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар! Шунинг учун мен доим отам номларидан эхсон килиб тураман. (бу пулларни у кишининг номларидан садақа қилар экан) Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди. "Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!"
​@SanSiz@ Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди. Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди. Ота... Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг.. Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг.. Кийимини кийиб воқор сезардинг.. Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё теле
@SanSiz@ Муаллим ўқувчидан сўради: -Отанг нима касб билан шуғулланади? -Бола жим қолди, жавоб бермади. -Яна сўради: Эй фалончи! Отанг нима иш қилади? -Бола яна жим тураверди, жавоб бермади. -Муаллим ғазаб ила, ўқувчиларнинг олдида боланинг юзига бақириб: Эй аҳмоқ! Отанг нима иш қилишини ҳам билмайсанми? сўради. -Бола, бошини аста кўтариб: "Биламан, у ернинг остида―қабрида ухлаб ётибди" деб жавоб берди. Баъзан шошилиб, бошқаларнинг жим, сукут сақлаб туришининг сабабини билмасдан туриб, уларни ранжитамиз ва қалбларига озор бериб қўямиз. Одамларнинг ичидаги ҳолатларини билмасдан туриб, уларга ҳукм беришга шошилманг...
Показать ещё