
Олтин феникс
Муаллиф... АНГЕЛ
-Вай, мени кòзимни даволатим энди òзингиз кòр бòлиб қолдингизми?
Қаршингизда òтирибманку!
Уни кулгуси хона бòйлаб янгради. Мириқиб кулганини кòриб мени
юзимга ҳам табассум югурди.
-Сен соддага сира òхшамайсан,- òзини кулгудан тийиб деди- Аслида
бу ҳислатингни олдиндан пайқаган эдим. Аммо бунчалик
мулоҳазали ва гапга устасан деб òйламагандим.
-Гапга усталигим рост. Аммо одамовилигимни ҳисобга олсак ҳар
доим ҳам гапиравермайман.
-Менимча сени характерингга фильмлар ва китоблар катта таъсир
кòрсатган.
-Улар дунёқарашимни кенгайтиргани рост. Аммо бу характеримга
таъсир кòрсатди деб òйламайман.
-Òзингга сезилмаган. Масалан китоб ва фильмларда қандай
образларни яхши кòрасан?
-Менга уй бекасидан кòра бизнесwоман аёл образи кòпроқ
ёқади. Уйда бекор òтиргандан оилага фойдаси тегадиган иш қилган
яхши эмасми?
-Яхши, аммо сени эринг бемалол оилани боқа олади.
-Бу билан ишламайсан демоқчимисиз?- юзим буришиб кетди.
-Буни ҳожати йòқ.
-Унда нега мени òқитаяпсиз?
-Шиҳистам,- қòлимдан ушлади- Сени орзуингга тòсқинлик қилиш
ниятим йòқ. Аммо мен рафиқасини ишлатиб қòядиган эрларданемасман. Жуда истасанг чизмалар чизиб, дизайнерларга сотишинг мумкин.
-Бу нима деганингиз? -Илтимос, ҳеч нарса дема. Йòқса ҳафалашиб қоламиз. У жаҳли чиқишини сезди шекилли òрнидан туриб кетди. Òзимни ёмон
ҳис қилиб кетдим. Тòģрида, сени қанчадан-қанча орзуинг бòла туриб ишламайсан дейишса одам ģалати бòлмайдими? Мен ёшлигимдан òз компаниямни очиб, машҳур дизайнер бòлишни орзу қиламан. Афсуски Алишер бунга кòнмас экан ҳеч қандай қаршилик билдира олмайман. Òқишни ҳам давом эттирганим маъқул. Келажакда нима бòлишини ҳам била олмайман. Нонушта қилиб бòлгач ҳизматчини кутмай, ошхонани йиģиштирдимда, қòлимга катта қип-қизил олма олиб тишладим. Қòшиқ ҳиргойи қилганча якшанба бòлгани учун ҳеч қаерга чиқмаган Алишер ёнига кòтарилдим. У ётоқда компютер титкилаб òтирарди.
-Нима қилаяпсиз?- òзимни уни ёнига ташладимда, компютерга кòз югуртирдим- Бу қандай чизма? -Янги қурилаётган бино!- Алишер қòлимдаги олмадан тишлар экан изоҳ берди- Лойиҳани тайёрлаяпман.
-Қандай бино? -Меҳмонхона.
-Жуда катта экан!- қаватларга кòз югуртирар эканман, олмадан яна тишладим- Бундай катта бинони қуришга қанча ҳаражат кетаркин-а? -Етарлича! Ҳатто ундан ортиқ. Бино эгаси яхшигина бой. Бу уни биринчи биноси эмас, аммо кутилажак энг катта меҳмонхона. -Буни қуришга қанча кетади?
-Ишчилар тезлигига боģлиқ. Менимча икки ёки уч йил. Ундан кòп эмас.
-Лойиҳани тайёрлаш сизни вазифангизми?- компютер учун маҳсус тақилган кòзойнак ортидаги кòзларга қарадим. -Шундай. -Нега байрамлар учун зал бунча кичкина?- чизмага кòз югуртирар эканман норози дедим- Менимча бу бòлмайди.
-Биринчи қаватда ҳам катта зал, ҳам овқатланиш учун кафе жойлашган. Қòшимча хоналарнику ҳисобга олмаяпман. Ҳаммасини қандай сиģдирай?
-Нима овқатланувчилар ҳам биринчи қаватда òтиришадими? -Бошқа қаерда òтиришсин?
-Алишер, кулгумни қистатманг. Ҳозир бундай дизайндан ҳеч ким фойдаланмайди. Байрам залини кенгайтириб, кафени томга кòчиринг. -Томга?
-Ҳа, нима? Меҳмонлар очиқ осмон остида овқатланишса яхшику!
Алишер бир муддат òйланиб қолди. Сòнг бир қарорга келган шекилли чизмани òзгартиришга киришди. -Ақлингга балли. Том учун қандай безак ишлатса бòлади? Ёрқин чироқларми? -Йòқ, сунъий дарахтлар!
Алишер менга савол назари билан тикилиб қолди.
-Табиат манзарасини яратган мақулроқ. Кечаси эса òша дарахтлар устига ташланган ёрқин чироқлар ёниб туради. Атрофга кичик фавворалар қòйсак ҳам зарар қилмайди. Менимча кечаси ажойиб манзара бòлса керак. -...
-Нима?- менга ҳайрат билан тикилиб қолган Алишерга тушунқирамай қарадим. -Ростан шундай қобилиятга эга рафиқам борми мени? Гапидан кулиб юбордим.
-Аввал чизмани òзгартиринг, кòриб чиқиб яна òзгартириш киритамиз.
ярим соат деганда янги чизма яратди. Òзим айтганимдек кафе бинони том қисмига жойлаштирилди. -Яна нима?- менга жилмайиб қаради. -Бино ташқи томондан қандай кòринишда бòлади?- савол бердим. -Бу нима деганинг? Оддий, бошқаларникидек. -Бини эгаси бойми?- òйланиб қолдим. -Ҳа, ҳатто ҳаддан ортиқ.
Ò-Пул топиб ақл топмаган экан. Òрнида бòлсам чизмани òзим
чиқиб, қурувчиларга "қур" дея берардим.
-Нима демоқчисан?- гапимдан кулди.
-Айтмоқчиманки уни òрнида бòлсам асло бошқаларникига
òхшатмаган бòлардим. Оддий эмас, деворлар ташқи томондан
шиша кòринишида бòлади.
-Шоҳиста, бу компания эмас, меҳмонхона! Унда ётоқхона
ҳам жойлашган. Ташқаридагилар... бемалол кòрар эканда?
-Сурбет!- кòксига аста уриб қòйдим- Наҳот касбингизга оид
нарсаларни билмасангиз? Ахир ташқи томондан қорайтирилган,
ичкарини кòрсатмайдиган ойналар бисёрку!
-Тòģрикуя, ундайлар кòп ишлатилмайди.
-Энди ишлатилади,- унга ишонч билан қараб олмадан тишладим.
кулганча яна чизмага òзгартириш киритишга тушди. Яна оз
вақтдан сòнг янги ва мукаммал чизма пайдо бòлди.
-Бу бошқа гап.
-Мен бино эгаси билан маслаҳатлашишим керак,- компютерни
ёпиб, пешонамдан òпиб қòйди- Менимча ģоянг унга ёқади.
-Ёқмаса чиндан пул топиб, ақл топмаганини исботлаган бòлади.
-Гапинг тòгри,- кулди- Қани кеттик!
-Қаёққа?- мен томон узатилган қòлга ҳайрон қарадим.
-Мен билан айланишга кетасанми ёки куни бòйи уйда òтирасанми?
-Қаерга борамиз?- яна эски гапимни такрорладим.
-Демак уйда òтирасан?!
-Йòқ бораман,- бирдан уни қòлини ушладим- Шундоģам уйда
зерикиб òламан, сабаби кимдир китоб òқишни ҳам, фильм кòришни
ҳам тақиқлаган.
Кулиб турган Алишерни қòлини истамайгина қòйиб юбордим.
-Кутиб туринг, кийимимни алмаштириб чиқаман...
Алишер билан куни-бòйи шаҳар айландик. Дòконга кирдик, истироҳат
боģига бордик, музқаймоқ едик... хуллас кунимни мароқли
òтказдим. Дòкондан олинган кийим-кечакларни истамайгина
шкафга жойладим. Гарчи ҳаммаси янги модадаги ва òзим
танлаган бòлсамда ҳозирги чарчоқ остида ҳечнарса ёқмас эди.
Кийиниш хонасидан чиқиб òзимни ётоқда компютер титкилашга
тушган Алишер ёнига ташладим.-Чарчадингми?- у компютердан кòз узмай сòради.
-Ҳмм,- ҳатто гапиришга ҳам эриндим.
-Сенга қувончли хабарим бор.
-...
-Эшитаяпсанми?
-Ҳмм.
-Хуллас бино эгасига фикринг ёқди. Òша чизмани қòллашимизни
айтди.
-Ростанми?- бирдан жонлангандек бошимни кòтардим.
-Ҳа, демак ақли бор экан,- Алишер айтган гапларимга ишора қилиб
гапирди- Бу Тошкентдаги илк òзгача меҳмонхона. Менимча
ҳаммага манзур бòлади.
-Европа услиби кимга ёқмайди дейсиз?- яна бошимни ёстиққа
қòйдим.
-Европа услубини билмадим-у, сени дидинг ҳаммага ёқиши турган
гап,- у компютерни ёпиб, мени кòтарганча баģрига тортди.
-Мақтов учун раҳмат!- уйқум жуда келаётгани боис кòксига бош
қòйганча кòзларимни юмдим.
-Сенда ҳақиқий истедод бор. Сени ишлатмаслик фикридан қайтиш
арафасидаман. Аммо иккиланаяпман. Балки чиндан уйда чизма
чизганинг яхшидир?
-Сиз нима десангиз шу,- гарчи ишлашни истасамда ҳозир орзуим
ҳақида тортишишга ҳолим йòқ эди. Уйқу мени тобора òз домига
тортиб борарди.
-Шоҳистам,- сочимда уни қòлини ҳис қилдим- Мен туш
кòраяпманми ёки сен олдингидек итоаткор бòлиб қолдингми?
-...
-Ухлаяпсанми?
-...
-Суҳбатлашгинг келмаяптими?
-Менга қаранг, нима бало сиз заряди тугамайдиган роботмисиз?-
бошимни кòтариб унга қарадим- Куни бòйи тик оёқда юриб ҳам
чарчамадингизми?
-Мен бунга кòникиб кетганман.-Мен бòлса йòқ. Илтимос, беш дақиқа ухлаб олай,- яна уни кòксига
бош қòйдим. У яна бармоқлари билан сочларимни тарашга
тушди.
-Биласанми мен ҳозирда нимани òйлаяпман?
-...
-Ота бòлишни! Аммо қиз ёки òģиллигида иккиланаяпман. Биринчи
фарзанд қиз бòлгани яхшини ёки òģил?... Йòқ, яхшиси бирданига
иккиси ҳам бòлсин.
-Албатта, мен бола чиқарадиган заводманку!- уйқу аралаш
ģулдурадим. У бор овозда кулиб юборди.
-Эгизакларни нимаси ёмон? Майли унда қиз бòлақолсин. Мен
кичкина қизчам бòлишини истайман.
-...
-Зеҳни сеникидек òткир бòлсин. Ҳудди сендек иболи, ақлли ва китобхон
бòлсин. Майли, тили бироз захар бòлса ҳам бòлаверади. Ахир
бошқалардан òзини ҳимоя қила олиши керакку!
-Ҳудди бирор овқатга буюртма бераётганга òхшайсиз!
-Нима бòлибди? Орзу қилаяпман. Мумкин эмасми?
-...
-Шоҳистам.
-...
-Ухлаяпсанми?
Жавоб берсам ҳали суҳбат узоқ чòзилишини билиб индамадим.
-Ҳайрли тун, ҳаётим. Яхши тушлар кòр!- у пешонамдан òпиб,
чироқни òчирди. Òз баģрига тортар экан, иссиққина ва меҳрли
қучоқда қандай ухлаб қолганимни ҳам сезмадим.
Эрталаб Алишер айтганидек вақтлироқ уйģондим. Ҳамон ухлаётган
Алишерни бòлса уйģотишга тушдим.
-Ҳей... туринг. Ахир бугун менга сурприз қилмоқчи эдингиз.
-Нима?- у кòзларини ярим очиб ģулдуради.
-Бугун бир ерга олиб бормоқчи эдингиз. Туринг.
-Ким? Менми?- атайин асабимга тега бошлади.
-Ҳали шунақами?- ёстиқни олиб юзига тушурдим. У қайта ва қайта
бераётган зарбаларимдан юзини тòсиб ҳимояланди.-Ҳòп, ҳазиллашдим. Бòлди қил,- у ёстиқни осонгина олиб қòйиб, мени
баģрига тортди. Қòллари ёрдамида кишанлаб қòяр экан,
пешонамга лабини босди.
-Кетамизми?
-Ҳа,- у соатга назар ташлаб қòйди- Беш бòлибди. Эрта
уйģонганингга қараганда жуда қизиқаяпсан.
-Албатта, чунки икки кундан буён ичимни қиздириб келаяпсиз.
Бир амаллаб баģридан чиқар эканман кийиниш хонасига òтиб,
кеча олган янги кòйлаклардан бирини кийиб олдим. Қизиқишдан
тезда тайёрланиб, Алишерни чиқишини ҳам ярим соат кутдим.
Ниҳоят машинага òтириб, қаёққадир йòл олдик...
-Қаердамиз?- атрофга назар ташлаб, Алишерга қарадим.
-Ҳозир кòрасан,- у машина маторини òчириб, пастга тушди. Ортидан
мен ҳам тушдим. Атрофга қараганимда оддий далани кòриб
Алишерга савол назари билан қарадим.
-Мен билан юр!- у қòлиндан ушлаб, катта тепалик томон олиб кетди.
Тепалик устида тòхтар эканмиз нариги томондаги манзарани кòриб
оģзим очилиб қолди. Пастда катта гулзор бòлиб, ҳар томонда ҳар хил
гуллар очилиб ётарди. Ҳатто ораларидаги баъзиларини номларини ҳам
билмасдим.
Ҳурсандчиликдан Алишерни қучиб олдим. Вақтимизни гулзорда
сайр қилиш билан òтказдик. Чиндан бу ерга кундузи келиб бòлмас,
қуёш бошингдан урса гуллар ҳам кòнглингга ёқмас эди. Бирга
вақтни қандай òтганини ҳам сезмай қолдик. Кетишга
шайланганимизда Алишер яна қòлимдан ушлаб, қаергадир олиб
кетди.
-Қаерга?- тушунмай сòрадим.
-Асосий сюрприз бу эмасди!
-Унда нима?
-Сабрли бòл, Шоҳиста. Атиги бир неча дақиқа.
Гулзор ёнгинасида катта трасса бòлиб, у ерда фақат битта қип-қизил
машина ястаниб турарди. Уни қаршисида тòхтаганимизни кòриб,
Алишерга савол назари билан қарадим.
-Бу машина энди сеники.
Алишер берилиб айтган гапдан ҳайрон бòлиб, унга қарадим. Қайта
чиройли машинага қарар эканман, ģалати бòлиб кетдим. Чуқур
нафас олиб, оģир ютундим.-Нима ёқмадими?- Алишер қувонмаганимдан ҳайрон деди.
-Йòқ... ёқди. Ҳатто жуда. Раҳмат.
-Ундайга òхшамаяпти,- у пичирлаб айтган гапини яхши илģадим.
-Унда хато òйлаяпсиз.
-Майли,- ишонмаган бòлсада деди- Унда рульга òтир. Òзим машина
ҳайдашни òргатаман.
-Аммо мен...
Машинани олд òриндигига òтирган Алишерга айтмоқчи бòлган
гапим чала қолди. Яна ютуниб қòйиб, машина рульига òтирдим.
-Нега рангинг бунчалар оқариб кетди?- Алишер менга тикилиб туриб
деди.
-Билмадим,- кòзгудан òзимга қараб қòйиб, ёлģон гапирдим-
Шунчаки... машина ҳайдашни билмайман...
-Òргатаман деяпманку!
-Барбирам... бирор жойга урсам ёки олдимдан машина чиқиб
қолсачи?
-Шу пайтда бу трассада ҳеч қандай машина бòлмайди, ҳавотир
олма.
Барибир кòнглим жойига тушмади. Қандай ҳайдашни тушунтира
бошлаган Алишерга айбдорона қарадим.
-Мен... истамайман...
-Унда сабабини айт!- асабийлашди.
-Қòрқаман...
-Нимадан?
Чуқур ҳòрсиниб, ёшлигимдаги ноҳуш воқеани ёдга олдим.
-Кичкиналигимда машина ҳайдашга жуда қизиқар эдим,-
истамайгина гап бошладим- Òшанда ҳали òн саккизга тòлмаган
қòшни йигит òзи òргатишини айтиб қолди. Мен рози бòлдим. Òшанда
машинани балоģатга етганлар ҳайдашини тушунмасдим. Йигит
ҳам буни ҳаёлига келтирмас, отасидан бесороқ машинасини олиб
чиққан эди. У аввал рульга òзи òтириб, машина кам жойга
боришимизни айтди. Катта шаҳарда òзи ҳайдаб кетар экан
бошқарувни йòқотди. Натижада машина автоҳалокатга учради.
Мен кòзларимни шифохонада очдим, йигит эса аллақачон òлган
эди... Балки бироз катта бòлганимда уни òша пайт мастлигинитушунган бòлармидим? Аммо саккиз ёшли қизалоқни ҳаёлига бу
нарса келмаган эди...
Алишер кòзимдан сизиб чиққан бир томчи ёшни артиб қòйди.
Юзимдан меҳр билан силар экан, яна òзи томонга тортиб баģрига
босди.
-Сени айбинг йòқ. Уни мастлигини билмагансан.
-Аммо фахмлашим керак эди. Шунда у тирик қоларди... Мен эса
машина ҳайдашдан қòрқиб қолмас эдим.
-Ҳеч қиси йòқ,- юпатишга тушди- Бир кун қòрқувингни енгиб
òтасан. Шунгача машинада сени ҳайдовчи олиб юради.
мени тинчлантириб бòлгач ҳам баģридан бòшатмади. Анча
вақт шу ҳолатда òтирдик, сòнг жой алмашдик. Алишер машинани òт
олдирди. У билан òтказган вақтимдан мамнун ҳолда уни бòш
қòлини ушлаб олдимда, бошимни ортга ташлаб, кòзларимни
юмдим...
-Нима чизаяпсан?- кечаси ишдан қайтган Алишер қòлимдаги
қоģозларга кòз югуртирди.
-Чизадиганимни чизиб бòлдим. Ҳозир зериккандан чизиб
òтирибман.
Алишер аёллар кòйлаги чизмаларига бир-бир кòз югуртириб чиқди.
Сòнг кòзи қòлимдаги суратга тушгач анча вақт тикилиб қолди.
-Бу қандай қуш?
-Феникс,- жавоб бердим.
-Феникс?- ҳайрон бòлди- Яъни қақнусми?
-Йòқ...- дедим- Яна билмадим. Баъзилар феникс ва қақнусни битта,
баъзилар эса бошқа-бошқа турга мансуб дейишади. Икки халқ
бошқа-бошқа ном билан аташган деган тахминлар ҳам бор.
Аммо мен феникс деб аташни лозим топдим. Чунки шу ном
жаранглироқ.
-Ҳòш,- суратни қòлига олди- Нега айнан уни чизаяпсан?
- энг ёқтирган қушим,- жавоб бердим- Гарчи òз козим билан
кòрмаган бòлсамда тавсифини коп эшитганман. Менга уни ташқи
кòриниши ҳам, бошқалар мақтаган ички дунёси ҳам ёқади.
-Ички дунёси қандай экан?-Айтишларича у энг чиройли ва қадимий қуш бòлган экан,- берилиб
таъриф бера бошладим- Атрофидан таралган олов ёрдамида ҳаммани
ҳимоя қилган. Яна қалби шунчалар пок бòлган эканки, ҳеч
кимга озор ҳам бермас экан. Юраги ёвузликка тòла шахсни ҳам
қалбини эрита оладиган даражада қудратли, ёмон йòлдан қайтара
оладиган даражада кучли ва матонатли бòлган экан. Аслида у ҳақида
афсоналар жуда кòп. Аммо барча афсонада ҳислатлари шундай
тарифланган. Меҳрибон, кучли, гòзал...
-Ҳудди сен кабими?- у қоģозни столустига қòйиб ортимдан қучди.
-Афсуски мен кучли ва гòзал эмасман.
-Қайси аҳмоқ сенга бу ёлģонни айтди?
-Бу òзим амин бòлган ҳақиқат.
-Сен жуда гòзалсан,- маҳкамроқ баģрига босди.
-Балки гòзалдирман, аммо тилларда достон бòладиган даражада
кучли эмасман.
-Сен бир тош қалбни эрита олган феникссан,- қулоқларим остида
пичирлади,- Бу ҳар кимни ҳам қòлидан келавермасди. Сен эса
уддаладинг. Ҳудди òзинг айтиб берган феникс қуши каби кучлисан.
Мени ҳимоячи фариштамсан...
-Кòнглимни кòтариш учун айтаяпсизми? Овора бòлманг. Ҳафа
бòлганимча йòқ.
-Сен ростан òзингни ожиз деб биласанми?
-Йòқ, аммо кучли деб ҳам билмайман.
-Фариштам,- стулимни òзи томон òгирди. Мен тенги òтирар экан,
юзимга қòлини қòйди- Сен қотил қòлидан қуролини олиб қòя оладиган
даражада кучлисан. Олдинлари камаримда доим тòппонча юрарди,
сенингча нега ҳозир йòқ?
-Мени қòрқмаслигим учунми?
-Сени ҳафа бòлмаслигинг учун,- юзимдан меҳр билан силади,- Сен
мени одам òлдирмасликка, кучли бòлишга ундадинг. Сен сабаб
ҳам мен òз меҳнатимни қадрлаб, òз ишимга òзим ҳòжайинлик
қилаяпман. Сен қай манода мени тиргаким бòлдинг. Оёққа
туришимга, мени қоп-қораликка бой бòлган балчиқдан
чиқишимга кòмаклашдинг. Ҳаётимга ҳудди феникс қуши олов
тартгани каби иссиқлик ва нур олиб келдинг. Қани айтчи, энди ҳам
òзингни кучлимасман деб ҳисоблайсанми?Уни айтган гапларидан кòзларим намланди. Аммо йиģламадим.
Ҳуддики йиģласам уни мен ҳақимдаги "кучли" деган фикри
òзгарадигандек туюлди. Уни бундай òйламаслиги учун ҳам қийин
бòласада кòз ёшларимни тутиб турдим. Ҳудди заржирбанд
қилингандек уларни ташқарига чиқармадим...
Алишер бòлса мени маҳкам баģрига босиб, қочларимни силашга
тушди. Уни баģрида анча тинчланиб олдим.
-Кеттик, овқатланамиз.
мени баģридан бòшатгач чизмаларимни йиģиб, чеккага олиб
қòйдим. Куним институтда òтиб, кеч келиб нонушта қилганим боис
унча очиқмаган эдим. Аммо Алишерни ёлģиз қолдиришни
истамай у билан пастга тушдим. Бирга овқатландик. Икки қошиқдан
ортиқ ея олмадим. Фақат десертдаги музқаймоқдан тòйиб едим.
Алишер гуқорига кòтарилгач ошхонани йиģишга тушдим. Аммо
бирдан кириб келган ҳизматчи бунга имкон бермай, мени
ташқарига чиқариб юборди. Мен ҳам елка қисганча юқорига
кòтарилар эканман, Ҳалима онани хонасига кòзим тушиб, тòхтаб
қолдим. Юрагим соģинчни ҳис қилиб, уни хонасига кирдим. Хона
сарамжон турибди, фақат ётоқ устида қолиб кетган қоģоз бу тартибни
бузиб турарди. Қоģозни қòлимга олдим.
Бошида Ҳалима она нега огоҳлантирмай кетганига ҳайрон
бòлгандим òзи. Бу хат менга аталган бòлиб, унда ҳавотир
олмаслигим, кайфиятим йòқлиги боис соģлиқи ҳақида айтмагани
ёзилганди. Хатни òқиб онам ёдимга тушди. Наҳот бегона аёл
ҳам ҳудди онамдек меҳрибон бòлса?..
-Нима бòлди?- хонага кириб келар эканман, Алишер кайфиятим
йòқлигини кòриб сòради.
-Ҳалима онани хатини òқиб кòзим ёшланди холос,- жавоб бердим.
-Қанақа хат?
-Ётоģида мен учун хат қолдирибди,- унга батафсил тушунтириб
бердим...- Шунчаки соģинч устун келиб...
Кòз ёшларимни артдим. У гапимни давомини тушуниб ёнимга
келди.
-Шунчалар ҳам кòнгли бòш одам бòладими?- яна мени òзи
томон тортиб, баģрига босди.
-Ҳа, бòлади!- йиģи сабаб овозим ģалати чиқди.
-Òта кетган йиģлоқи ва қайсар!- Алишер кулиб характеримни таҳлил
қилди- Сендакаси ҳаётда битта бòлса керак.-Ҳечда, мендакалар кòп.
-Аммо сен ягонасан,- у қулоģим остида эҳтирос ила пичирлаб, бир
уринишда мени қòлларида кòтариб олдида, ётоқ томон
ҳаракатланди...
Бир ойдан сòнг...
Ҳаётимда яна бир тубдан òзгариш дамлари бошланди. Алишер
билан орамизни қил ҳам буза олмас, ҳар куним янги совģалар ва
уни меҳрибончиликлари билан òтарди. Баъзан ишга ҳам қòйиб
юборгим келмас, баъзан эса иш пайти бòлса ҳам қòнģироқ қилиб
ҳоли-жонига қòймас эдим. Шундай кунларни бирида у қòнģироқ
қилаверганим учун уйга вақтли қайтди...
-Сен қиз бир кун мени адо қиласан,- яна доимий гапини бошлади,-
Ишдаман десам ҳам қайсарлик қилиб "келасиз" деганинг нимаси?
-Ишингиз биздан ҳам муҳимми?- унга ёв қараш қилиб, қорнимни
ушладим. Ҳа, мен ҳомиладор эдим. Буни билганимизга икки
ҳафтадан ошди. Òшандаги қувончимни тасвирлаб бера олмайман.
Ер-у кòкка сиģмас, нима қилиб бòлмасин буни ҳалиям ишда
бòлган Алишерга айтишни истардим. У òша куни атай қилгандек
кеч келди. Юзидан чарчагани шундоқ сезилиб турарди. Аммо
айтган янгилигимдан сòнг юзига қандай қон югурганини ҳам,
қувончдан боши осмонга етганини ҳам кòрдим. Ҳатто у менга
менданда ортиқ қувонгандек туюлди. Òша кундан сòнг
ҳозиргидек инжиқликларимни бошлаб юбордим. Куним òқишга
бориш, туģилажак фарзандим билан гаплашиш ва Алишерни ишдан
келишини кутиш билан òтарди. У келавермагач эса аламдан
қòнģироқ қилиб роса асабига тегардим.
-Йòқ, албатта. Сизлар мен учун муҳимсиз!- ёнимга òтириб, қòлини
меҳр билан қорнимга қòйди- Фақат муҳим масалани ҳал
қилаётгандим.
-Қандай масала?- қизиқдим
-Бир нарсага имзо қòйишинг керак,- у òзи билан олиб келган
портфельидан қандайдир ҳужжат ва ручка чиқарди.
-Бу нима?
-Фақат нима эканлигини сòрама,- ҳужжатдагиларни òқишимга йòл
қòймади- Шоҳистам, менга ишонасанми?-Ҳа,- ишонч билан дедим.
-Унда шунчаки имзо қòй ва ҳеч нарса дема. Вақти келса балки
нималигини биларсан, аммо ҳозир учун бу муҳим нарса эмас.
-...
-Ишон, бу ҳаётимизга ҳеч қандай тасир òтказмайди.
-Ҳòп, тушунтиришингиз шарт эмас. Сизга ишонаман,- иккиланмай
ҳужжатга имзо қòйдим,- Энди овқатланамизми?
-Албатта, хоним. Нима ейишни истайдилар?- ҳужжатни эҳтиётлаб яна
портфельга солди.
-Товуқ! Яна кабоб ҳам. Иссиққина тандир сòмса ҳам истаяпман.
-Оҳо, иштахалари карнайку.
-Албатта, ахир энди фақат òзим учун емайман.
-Тòģрикуя, аммо ҳали у кòп овқат талаб қиладиганчалик катта
эмас!- қорнимга ишора қилиб, кулиб қòйди.
-Ундан кòра олиб келмайман деб қòяқолинг,- юзимни буриб
олдим.
-Майли, олиб келаман,- юзимга лабини босди- Фақат бошқа иш пайти
безовта қилмасликка сòз бер.
-Ҳеч қачон.
-Қайсар!- кулганча òрнидан турди,- Тòққиз ой òтгунга қадар
худони òзи менга сабр берсин...
-Айтганингиз келсин!- унга қараб жилмайиб қòйдим. У кулганча
машинаси калитини олдида, хонадан чиқиб кетди...
-Эй, гòзаллар гòзали. Яна нимани ҳаёл суриб òтирибсан?- доимгидек
танаффус пайти ҳам китоб òқиб òтирар эканман, Зоҳид қитмирлик
қилишни бошлади.
-Мен òқияпман.
-Яна китобми? Менга қара, сен ҳеч зерикмайсанми?
-Зерикканим учун ҳам òқияпман.
-Уйингда òқисанг бòлмайдими? Ҳеч бòлмаса òқишда дòстингга
вақт ажрат.
-Уйда Алишер òқигани қòймайдида! Нима эмиш? Кòзга зарармиш!
ÒАлишер исмини эшитгач уни юзи òзгарди. Òшанда Алишер
синфимга кириб, бутун гуруҳдагиларга таҳдид қилгач ҳамма нарса
тубдан òзгарган эди. Уни таниганлар қòрққани учун ҳам мен
ҳақимда оģиз ҳам очишмас, танимаганлар уларни аҳволини кòриб
эса менга яқин ҳам йòлашмасди. Чунки ҳамма Алишерни
таҳдидидан қòрқиб қолган. Сабаби òша менга зòравонлик қилган
йигитларни Алишер òлдирганлиги, буни òзи тан олсада ҳеч ким уни
қамоққа олмаганлиги эди. Ҳатто журатлилардан бир нечтаси у ҳақида
полицияга хабар бергани ҳам қулоģимга чалинди. Алишер уларга
нима қилди билмайманки, ҳозир мени кòришса òн метр наридан
òтишади. Олдин ҳамма менга жирканиб қараса, ҳозир ҳадиксираб
боқишарди. Эътибор ёқмайдиган мендек қизга эса табиийки бу
ёқмасди.
-Тòģри, айтибди! Кòп китоб òқисанг яна кòриш қобилиятинг
пасаяди,- Зокир òзига келар экан, қòлимдаги китобни олиб қòйди.
-Берсангизчи,- китобни олишга уриндим.
-Ҳой, сакрама,- у менга норози қаради,- Мени жияним ноқулай
бòлмаслиги керак.
-Девдек бòйингиз бòлса мен нима қилай?
-Айланиб кел!... Яхшиси юр бирга овқатланамиз. Сен билан мириқиб
суҳбат қурмаганимга ҳам анча бòлибди.
-Ошхонадами?- яна нигоҳлар марказида бòлишимни òйлаб титраб
кетдим,- Йòқ! Мен бошқаларни томоģига овқат тиқилишини
истамайман. Шундоģам мен билан битта синфда зòрģа òтиришади.
-Баттар бòлишсин! Ğийбат қилиб, бошқага паст назар билан қараганни
оқибати шу!
-Барибир бормайман.
-Уф, бòпти юр. Унда институт қаршисидаги қаҳвахонага борамиз.
-Майли,- уни ҳафа қилмаслик учун ҳам рози бòлдим. Аслида у билан
суҳбатга жуда муҳтож эдим. Қизлик давримдаги ягона дòстим
эди. У билан жанжалларни, гап талашишларни анча соģинган эдим.
Шинамгина қаҳвахонага кирдик. Зоҳид пирог ва қаҳвага
буюртма берди. Буюртмалар олиб келингач қаҳвамдан ҳòплаб,
соатга қараб қòйдим.
-Яна òттиз дақиқамиз бор, ҳавотир олма сени еб қòймайман.
-Мен кòпроқ сиздан ташвишланаяпман,- қитмирлигим тутиб, ҳазл
қилишга тушдим,- Ахир кимсан Алишер Музаффаровни рафиқасиқаршисида қòрқмасдан òтирибсиз. Буни эрим кòрса борми...
-Менимча Алишер Музаффаровни рафиқаси эрини бурнидан
аллақачон ип òтказишга улгурган ва бемалол дòстини ҳимоя
қилишга макри етади.
-Бу нима деганингиз? Уни рафиқаси жуда юввош, эрини чизган
чизиģидан чиқмайди.
-Балки уни рафиқаси шундайдир, аммо бу ҳислатлар мени дòстимга
тòģри келмайди.
-Жуда кулгули,- яна қаҳвадан ҳòплаб, шаколадли пирогни ейишга
тушдим,- Мен олдин ҳам юввош бòлганман.
-Сиртқи томондан. Аммо ичидан пишган ҳилидан эканлигингни
биламан.
-Қайси ишим учун бундай òйлаяпсиз?
-Буни учун бирор иш қилишинг шарт эмас. Кòп китоб òқиганинг
зеҳнинг òткирлигини, гапга усталигинг эса тилинг захарлигини англатади.
Аслида бундай аёллардан қòрқиш керак.
-Мени тилим захарми?
-Баъзан, камдан-кам ҳолатларда. Аммо зеҳнинг доимо òткир. Ички
дунёйингни яширишни ҳам жуда яхши эплайсан.
-Одамни қанақалигини дòстидан сòра дейишган,- кулдим,- Сиз
айтаяпсизми, демак ростан шундайман.
-Мен доим рост гапираман. Дарвоқе, Шоҳиста.
-Ҳмм,- қаҳвадан ҳòпладим.
-Сенга қаҳва ичиш мумкинми òзи?
-Аччиқ қилиб ичиш мумкин эмас,- жавоб бердим- Аммо Алишер
сутлисига ҳам руҳсат бермайди. У йòқ пайти ичиб олай, йòқса кейин
афсусланиб юраман.
-Кòрдингми?- жилмайди- Айтдимку ичингдан пишгансан деб!
Мамнун жилмайганча пирогдан ейишда давом этдим. Кòзим
икки стол наридаги таниш чеҳрага тушгач эса тòхтаб қолдим.
нигоҳим у томон қаратилганини кòриши билан юзини бошқа
томонга бурди. Фитрат? У бу ерда нима қилаяпти?
-Қаерга қараяпсан?- Зоҳид нигоҳим бошқа томондалигини билиб,
Фитрат томон қараб қòйди,- Ким у? Танийсанми?
-А?...- òзимни тушунмаганга солдим,- Йòқ. Шунчаки ҳаёлга
берилибман.Шундан сòнг ҳаёлимни бир жойга йиģа олмадим. Анча вақт
Зоҳид билан суҳбат қурдик, аммо нигоҳим òз-òзидан Фитрат òтирган
стол томон кетаверди. Зоҳид телига қòнģироқ бòлгани сабаб,
қаҳвахонадан чиқиб кетди. Сабр билан уни қайтишини кута
бошладим. Ниҳоят у ҳовлиққанча ёнимга қайтди...
-Шоҳиста, кечир, аммо мен кетишим керак.
-Тинчликми?- ундаги òзгаришдан ҳайрон бòлдим.
-Ҳа, шунчаки кеча тиббий кòрикдан òтишим керак эди. Эсимдан
чиқибди, отамга эса òтдим деб ёлģон гапиргандим. Бугун
шифохонага текширгани борибди. Биласанку, уни одатини. Тез
бормасам калтак бошимда синади.
-Шундоģам анча калтак ейсиз. Тез боришингизни алоқаси йòқ.
-Раҳмат, анча кайфиятимни кòтардинг,- у кесатиб, касса томон
кетдида, буюрма ҳаққини тòлаб ёнимга қайтди,- Хуллас
кòришгунча, гòзалим. Менсиз зерикиб қолма. Китобга ҳам
қарама, йòқса эрингга айтиб бераман.
-Тентак!- қаҳвахонадан чиқиб кетаётган Зоҳидни кузатар
эканман, кулганча дедим. Соатга қарадим, яна òн беш дақиқа
вақтим бор. Қанча қолишни истамай Фитрат ҳамон òрнидан
турмагани қолишимга тòсқинлик қиларди. Кетиш учун ҳам
пирогимни ейишга тушдим. Аммо Зоҳидни òрнидан жой олган
Фитратга кòзим тушгач шошилишим бефойдалигини англадим.
-Ҳайрли кун,- жилмайди у,- Яна кòришиб турганимиздан
ҳурсандман, хоним.
-Мен ҳам дердим-у, ёлģон гапириш қòлимдан келмайдида!- тилимни
тийиб тура олмадим.
-Òхшашликни қаранг-а? Менда ҳам ҳудди шундай,- тиржайди-
Ҳатто бояги йигит ҳақида Алишерга айтмасликни истасамда,
виждоним бунга йòл қòймаяпти. Ичимда бир овоз "неча йиллик
душманингга ҳиёнат қилишларига жим қараб турасанми" деяпти.
- дòстим,- бамайлиҳотир жавоб бердим- Ва у ҳақида Алишер билади.
Агар шунчалар виждонингиз қийналар экан боринг, Алишерга
айтинг. Кòрамиз, уни реаксияси қандай бòлар экан!
-Òзингизга жуда ишонар экансиз, аллақачон сеҳрлаб олишга
улгурдингизми дейман?!
-Албатта,- табассум қилдим- Агар òша йигит дòстим бòлмай, мен
чиндан ҳиёнат қилаётган тақдиримда ҳам Алишер менга зиён
етказмас эди.Ҳаёлимга биринчи қорнимдаги фарзандим келди. Мени ҳиёнат
қилишим даргумон, шундай бòлган тақдирда ҳам Алишер òз
зурриёди етим қолмаслиги учун ҳам менга зиён етказмайди.
Бу масала бир ён, уни севгиси эса мени бутун умр ҳеч нарсадан
қòрқмасдан яшашимга туртки бòла олади. Мени унга бòлган соф
муҳаббатим эса ҳеч қачон унга ҳиёнат қилмаслигимни
таминлайди. Бу фикрлардан ҳозирги ҳаёллар бекорга òйлангани
таҳмин қиланади.
-Бекорга тилингиз узайиб қолмаган эканда?! Мен билган содда қиз
Алишерни муҳаббати ва кучини кòриб, òз ички дунёсини ошкор
қилибди. Чунки уни Алишердек ҳимоячиси бор экан ҳеч
нарсадан қòрқшига ҳожат йòқ.
-Бугун мен ҳақимдаги муҳокамаларни кòп эшитдим,- ҳòрсиндим-
Балки етар? Мақсадга кòчиш ниятингиз йòқми?
-Мақсад?
-Нега бу ердасиз? Нега столимга келиб òтирдингиз?
-Бу ердалигимга сизни даҳлингиз йòқ,- òйга толди,- ёнингизга
òтирганимга келсак шундай қиз суҳбатдошсиз, ёлģиз зерикиб
қолишини истамадим.
-Жуда марҳаматли экансиз. Шу марҳаматингизни яна бир бор ишга
солиб, бу ердан кетинг. Бу ҳақида Алишер ҳабар топиб, у билан
орамиз яна бузилишини истамайман.
телига хабар келгани боис нигоҳини мендан узди.
-Ёки мен кетайми?... Майли, яхши қолинг.
Òрнимдан турган эдимҳамки Фитрат бирданига бошини кòтарди.
Тезда òрнидан туриб, шиша девордан ташқарига қаради. Òша
томонда қаҳвахонага юриб келаётган юк машинасини кòргач
турган жойимда музлаб қолдим. У шундоқ биз томон, катта
тезликда келар эди...
Бирдан шишага қаттиқ зарб билан урилиб, машинани олд қисми
қаҳвахонага кириб қолди. Биринчи òзига келган Фитрат мени паналаб,
пештахтани нариги томонига олиб òтди. Нариги томондан òқ овозлари
ва одамларнинг қичқиргани эшитилди. Бақирмоқчилигимда Фитрат
оģзимни беркитиб, жим ишорасини қилди. Жароҳат олмаслигим керак,
нима бòлса ҳам жароҳатланмаслигим керак. Бунга ҳаққим ҳам
йòқ. Битта òқ билан боламдан айрилиб қолишим мумкин...
-Фитрат,- кòзим намлана бошлагач оģзимдан Фитратни қòлини олдим.-Жим,- у яна оģзимни беркитиб, пичирлади- Бизни излашаяпти.
Товуш чиқара кòрма...
-Аммо,- уни қòлини олиб, удек пичирладим- Мен... мен
жароҳатланмаслигим керак. Болам... у... унга зиён етмасин...
Қòлимни қорнимга олиб бордим. Гапимдан Фитрат тошдек қотиб
қолди. Кòзёшларимни артиб, унга умид билан қарадим.
-Нимадир қилинг... Фақат... фақат болам зиён кòрмасин... илтимос...
-Сен ҳомиладормисан?- Фитрат энди шундай деган эди ҳамки
ортидан бошига тòппонча тирашди. Юз ифодасида ҳеч нарса акс
этмайдиган йигитга қòрқув ила тикилиб қолдим. У узоқ куттирмай тилга
кирди:
-Қòлингни кòтар ва òрнингдан тур.
Менга тикилиб турган Фитрат уни буйруģини эшитгач бошида
қимирламади. Сòнг қорнимга нигоҳ ташлаб қòйдида, ҳòрсинганча
қòлини кòтариб òрнидан турди. Бошқа йигит эса қòлимдан қòпол
ушлаб òрнимдан турģазди. Бизни қаҳвахонани марказига олиб
òтишди. Қаҳвахонадан фақат вайроналар қолган бòлиб, атрофда ҳеч
бир тирик жон кòринмасди. Фақат ерда ётган икки жасад одамни
ваҳимага соларди...
Улар тòрт киши эди. Ҳаммалари бир хил кийинган бòлиб, бòйниларида
аллақандай бир-хил тату бор эди. Фитрат ҳам мендек уларни "рентген"
дан òтказар экан, қòлларини тушурди.
-Бекни лайчаларимизлар?- у йигитларга менсимайгина боқиб, деди.
-Тилингга эрк берма,- боя Фитратга тòппонча тираган йигитни
кòзларида ģазаб аломатлари пайдо бòлди. Афтидан у бу гуруҳни
сардори.
-Нима бошлиқларингни òзи келолмайдими? Ёки мендан шу қадар
қòрқадими?
-Сен келишувга ҳиёнат қилдинг, Фитрат. Бек билан Музаффарларга
қарши курашиш учун бирлашгандингиз. Сен нима қилдинг?
Ҳаммасини барбод қилдинг. Алишер билан ҳамкорликда иш
бошладинг.
-Фойдали томонни танладим. Сени қòрқоқ ҳòжайининг бошқалар
ортидан иш кòришни билади холос.
-Кетиш керак сардор! Ҳадемай бу ерга полиция келади,- мени
ушлаб турган йигит бошлиģини огоҳлантирди. Шундагина уни нигоҳи
менга қаратилди...-Бу ким?- савол билан Фитратга юзланди.
-Билмадим, танимайман!- Фитрат менга қараб ҳам қòймай жавоб
берди.
-Танимаганинг билан бир столда òтирдингми?
-Бошини айлантирмоқчи эдим. Агар сен кòппаклар ҳалақит
қилмаганларингда уддалардим ҳам.
-Жуда соз. Фитратни Бекни олдига олиб борамиз. Қизни эса òлдиринг.
-Нима?- бақириб юбордим- Мени òлимим сени нариги дунёга
òтишингга чипта бòлади!
-Қизча гапиришни биларканми?- менга беписанд қаради,- Исминг
нима? Кимсан òзи?
-Мен...
-Овозингни òчир!- Фитрат менга еб қòйгудек қаради.
-Сен аралашма!- Фитратга òзи тенги бақириб, мени ушлаб турган
йигитни қòлини силтаб ташладим- Мен Шоҳиста Музаффароваман.
Алишер Музаффаровни рафиқаси. Бир тола сочимга зарар етса
ҳолингга маймунлар тугул, итлар ҳам йиģлайди.
-Бошимизга бахт қуши қòнибди йигитлар!- йигит қувноқ оҳангда
деди- Бирданига икки òлжага эга бòлдик. Менгаку керагинг йòқ
қизалоқ. Аммо эрингни қилмишларини ҳисобга олсак Бекни
қòģирчоģи бòлишга ярайсан.
-Нима?- тилим айланмай қолди. Балки бунга Алишерни исмини эшитиб
мени қòйиб юборишади деб òйлаганим сабабдир? Шунчалар ҳам
аҳмоқ бòламанми?
-Тентак,- ёнгинамдаги Фитрат менга эшитиларли даражада пичирлади.
Энсамни қотириб қòйдим.
-Вақт йòқотмай Фитратни олиб кетинг,- сардор йигитларга буюрди.
Менга кòзи тушгач эса иршайди,- Хонимча эса мен билан кетади.
Бекка бус-бутун ҳолда етказиш шарт эмаску тòģрими?
Ёнимга яқинлашиб, бармоģини юзим бòйлаб юргазди. Юзимни
орқага тортишим билан, у иягимдан мажбуран ушлаб òзига
қаратди.
-Бугун катта кòнгилхушлик қиладиган кòринамиз.
-Торт қòлингни ундан!- Фазлиддин ниҳоят портлаб, унга яхшигина
мушт туширди. Шу заҳоти қолган икки йигит уни ушлаб олишди.
Лабидаги қонни артиб, унга қараган сардор ёқимсиз тиржайди. Сòнгйигитлар ушлаб турганидан фойдаланиб Фитратни юзига жавоб зарбаси
бòлган муштни туширди. Фитратни олдига бормоқчилигимда
ортимдаги йигит мени тутиб, қимирлашимга қòймади. Нега полиция
ҳамон йòқ? Керак пайти доим қораларини кòрсатишмайди.
-Ланати мараз, менга қòл кòтаришга қандай ҳаддинг сиģди?- йигит
Фитратни сочидан қòпол ушлаб, эгилган бошини òзига қаратди,- Бу
қилмишинг учун ит азобини кòрсатиб òлдирмасам исмимни бошқа
қòяман.
Фитрат ģалати кулиб юборди.
-Лайчаларда исм эмас, лақаб бòлади!- бирданига икки йигит
чангалидан қутилдида, қаршисида турган сардорни қуролини тортиб
олиб, иккиланмай бошига òқ жойлади. Икки йигитни йòллаган зарбасига
ҳам чап бериб, икки òқ билан уларни ҳам тинчитди. Навбат мени
ушлаб турган йигитга келган эди. Фитрат энди биз томон òгрилган
эдиҳамки, йигит мени чангалидан бòшатиб, унга қарата òқ узди.
Òқ Фитратни шундоқ қорин соҳасига кириб, ортга қалқиб кетишига
сабабчи бòлди. Дахшатга тушиб, турган жойимда қотиб қолдим.
Йигит елкамга қòлини қòйиши биланоқ òзимга келиб, оёģига
яхшилаб тепдим. Зарбадан у орқага бир неча қадам ташлаб,
менга тòппончани йòналтирди. Тепкини босмасидан ёнимдаги стул
билан бошига тушурдим. Òзини òнгламасидан уни бошига Фитрат
отган òқ жойланди. У ҳолсиз ерга қулади...
Бир муддат мийям бòлган воқеаларни таҳлил қилар экан, нигоҳим
билан Фитратни излашга тушдим. У деворга суянганча жароҳатини
қòли билан ёпиб òтирарди. Уни ёнига югуриб бордим...
-Яхшимисиз?- ҳовлиқиб сòрадим.
-Яхшига òхшайманми?- оģриқ сабаб юзи буришар экан,
кòзларини оģир юмди.
-Ҳозир тез ёрдам чақираман,- полни бòяган қонни кòриб,
ҳовлиқанча телефонимни олдим.
-Фойдаси йòқ. Шифохонагача етиб бора олмайман.
Гапига эътибор бермай тез ёрдамга қòнģироқ қилиб, манзилни
тушунтирдим.
-Жин урсин, нега ҳалиям полиция келмаяпти?- ташқарига нигоҳ
ташладим.
-Бу Бекни иши. Афтидан ҳозирги навбатчиликдаги полициячиларни
сотиб олган. Шу билан мени òģирлаш режасини осон амалга
ошираман деб òйлаган.-Йòқ, мен яхшиси Алишерга қòнģириқ қиламан,- ҳамон тез ёрдам кòринмагани учун шу қарорга келдим,- Ало...
-Шоҳиста?- гòшак ортидаги овозни эшитиб беэҳтиёр йиģлаб юбордим. Ахир сал қолса бу овозни умуман эшитмаслигим мумкин эди. -Алишер...
-Нима бòлди? Нега йиģлаяпсан?- уни овози ҳавотирли тус олди. -Институтим олдидаги қаҳвахонага келинг. Фақат илтимос тез келинг! -Нима бòлди? Гапирсангчи... Гòшакни қòйиб қòйдим. Унга тушунтирадиган бòлсам бу кòп вақтни олиши мумкин эди. -Эй ухлаб қолманг,- кòзларини юмганча жим òтирган Фитратни туртдим,- Илтимос, яна озгина чиданг. Ҳозир Алишер келиб қолади...
Кутганимдек Алишер тез ёрдамдан олдин келди. Қаҳвахона аҳволидан бироз ҳайрон бòлиб, бизга кòзи тушгач ёнимизга югуриб келди.
-Шоҳиста, жароҳатланмадингми?- ҳовлиқиб сòради. Кòзларидаги ҳавотирни кòриб, мени баттар ваҳима тута бошлади.
-Мен яхшиман. Аммо... Фитрат... У Фитратга кòзи тушгач тезда томир уришини текшириб кòрди. -Жуда суст.
Алишер уни қòлтиқлаб олиб машинасига элтди. Энг катта тезликда шифохонага етиб бордик. Боришимиз биланоқ Фитратни ичкарига олиб кириб кетишди...
-Улар қандайдир Бек исмли шахсни одамлари эди,- кутиш залида бир соатдан бери òтирар эканмиз анча òзимга келиб олгач Алишерни саволига жавоб бердим,- Фитратни олиб кетишмоқчи экан. Уни келишувга ҳиёнат қилишда айблашди.
-Бек? Демак ҳаммаси тушунарли!- бошини ҳолсиз деворга тираб кòзини юмди. -Сиз Фитрат билан ҳамкорликда ишлаяпсизми?
-Ҳа, бу оилалар муносабати яхшиланиши учун ташлаган илк қадамимиз!- жавоб берди- У тирик қолса бòлгани. Йòқса яна катта муаммоларга дуч келамиз.
Давоми бор.


Join, and we'll show you lots of interesting things
Join OK to subscribe to the group and comment on posts.
No comments