💦Асл муҳаббат💦 Муаллиф: Дилором Қосимова. 3 - қисм. Аҳмад аста-секин улғаяр. Анвар акамни оёқлари ҳам яхшиланиб борарди. Умр оқар сув деб бежиз айтишмаган экан. Бир зумда Аҳмад тета-поя қилиб юрадиган пайтига ҳам етиб келдик. Анвар ака ҳам астойдил ҳаракат қилиб. Ҳасса таяниб юрадиган бўлиб қолганди бу пайтга келиб. __"чарчаб қолмаяпсизми? Кўп юряпсиз ҳассада"....кечки пайт Аҳмад ухлагач, Анвар акани оёқларини уқалаб бўлгач, сўрадим. __бироз толиқяпти. Сени ҳам чарчатиб қўйяпман-а?....ўйчанг боқди. __"мен чарчамаяпман. Сиз учун ҳурсандман ҳам" __борингга шукур. Йиллар ўтиб эслаб юрамиз. Ўғлим иккимиз тенг юрганимизни насиб қилса. Кулиб қўйдим. Анвар ака қўлларимдан ту
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА. 8 - қисм Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Осиё уйга қайтгач Латофат аясини бир йўла икки янгиликдан бохабар қилишига тўғри келди .    Биринчиси бугун нима учун кеч қолгани сабаби , яъни курсдошлари билан миллий университетга ташриф буюришгани ва қизиқарли мусобақани томоша қилишгани, сўнгра ғолиб танишлари билан бирга қаҳвахонага боришгани ҳақида тўлиб- тошиб гапириб берди .   Иккинчиси ...   - Ая... Аяжон ..- Латофатга илтижо билан тикилди Осиё, - келаси якшанба дўстлар йиғилиб Чимёнга боришмоқчи. Бизни ҳам таклиф қилишди.   - Хўўп ...- Латофатнинг кўриниши жиддий эди.   - Мен уларга "Аям ва дадам жавоб берсаларгина бора оламан. Йўқ дейишса уларнинг ю
ЖАРОХАТ. 8-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова.       Соҳиб жўнатган манзилга  бордим. __Қаерда? __Ичкарида. Ўн дақиқа бўлди кириб кетишганига.     Ўн дақиқадан буён, Асал бошқа бир йигит билан суҳбатлашаётганини билиб,  ичимдан қизиб кетдим.    Ичкарига кирдик. Жин урсин, алоҳида кабинада эканлар. Буниси ошиб тушди. Шошиб кирганимга, Соҳиб ҳам ортимдан кирди. Жаҳлда нимадур қилмасин дегандур.      Бу кабина рестаран номига мос. Оддийроқ кафеларни кабиналаридан кўра анча катта. Гуллар, ва рангли чироқлар билан безатилган. Хонада сокин мусиқа янграрди. Асал мажбурлангандек ўтирар. Йигит эса тинмай, чиройли гаплар гапирарди. __....Асалой, сиз айнан мени дидимдагидек қиз экансиз. Дадамга ай
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА. 7 - қисм Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Биринчи машинада Умид , Асилбек ва сал аввалги танловда иштирок этган Ҳосият исмли қиз , иккинчи машинада эса нотаниш бир йигит ва қиз бор эди.    -Меҳмон деган ҳам шунақа бўладими ? - астойдил ўпкалади Асилбек машинадан туша солиб ,- ахир қадимгилар бекорга "Келиш меҳмондан , кетиш мезбондан" дейишмаган . Ичкаридан чиққунча йўқ бўлиб қолибсизлар. Биз бўлсак ...    - Узр,- деди соддадиллик билан Осиё ,- бизни кўрмагандирсиз деб ўйлагандик Мусобақани эса мазза қилиб томоша қилдик. Барчаси учун катта раҳмат   - Иии , шошманг !?-деди Асилбекнинг ўзи шошилганча ,- шунча эътирофни бир пиёла чой устида эшитайлик. Бу са
  • Класс
Aссалому алайкум. Чоршанбатонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига, шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин...Азиз Қадрдоним Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин. Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!🥰💕
ТУННОМА..... Вақт ўтган сари сокинлик истаб қолади киши... Чунки турфа жанг-у жадаллар, ола-чоп пойгалар, майда фикрлар-у, майда муаммолар уни жудаям чарчатган, ҳоритган бўлади. Вақт ўтган сари истакларнинг ҳам олови пастлайди. Энди ҳаммага бирдек ёқиб бўлмаслигини, инсонларнинг баъзиси ҳар тўкисда ҳам бир айб қидирадиган бўлишини ва баъзи бир инсонларни ҳеч нарса билан рози қилиб бўлмаслигини тушуниб қолган ва анча жонингнинг қадрига етадиганроқ бўлиб ўзгарган бўласан... Юз йил қай бир оташ устида ёнманг, сизни оловдан олиб совутадиган, жонингизга ҳаловат берадиган барибир ўз яқинларингиз бўлади. Уларнинг қадрига етинг, бир иш қилсангиз ҳам улар учун қилинг... Тунингиз осу
  • Класс
ЖАРОХАТ. 7-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова.      Айнан мен ўйлагандек бўлди. Шайдо иккилана-иккилана тўйга розилиги ҳақида берган саволимга, "ота-онам рози. Мен улар нима дейишса шу" деб жавоб берди.      Соҳиб билан яна бир учрашувда, Шайдо ўз ихтиёри билан менга турмушга чиқишга рози эканини айтдим. Уни иложсиз юзига қараб, бир лаҳза хато қилмаяпманми? Деган ўй ўтдию. Кейин тўғри қиляпман деб, ўзимга-ўзим далда бердим.       Лекин орадан бир ҳафта ўтиб, ҳаммасини расвоси чиқди... Келин кўйлак танлагани боришимиз керак. Тўйга ўн кун қолганди... Тергов олиб бораётган ишимни тўйгача топширишим керак. Шу масалада, айнан бугунга, бир-икта суҳбатим бор эди. Шайдога бошқа кун чиқайлик десам
♡______Ўзингдан ўзгасига суянч қилма Я Роббим! 🤲
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 6 - қисм Муаллиф; Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги )   - Осиё , ўқишгами ?   - Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга .    - Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман.   Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда миннатдор бўлиб кетди, ахир энди дарсга кеч қолмаслиги аниқ.    - Раҳмат , келинойи,- деди у машинага ўтирар экан чин дилдан миннатдорчилик билдирди ,- сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бўлмаса бу кетишда дарсга кеч қолишим аниқ эди.    - Ўзим ҳам айтдим негадир эрталабдан йўлим унмаяпти деб ? Сабаби бу ёқда экан-да, - деди машинани рулини чапдастлик билан бурар э
Показать ещё