🔥Онам билан... Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ, Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ, Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ, Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан.... Дуосидан қўлим ойни тутиб турар, Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар, Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар, Омадларнинг энг яхшиси Онам билан... Болам деса юраккинам дарддан ҳоли, Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли, Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли, Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан... Топганимга минг барака берар худо, Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо, Борликлари бойлигимга жоним фидо, Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан... Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним, У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним, Оҳ ёнимда туришлари
Показать ещё