Марказий банк раиси “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов банк тизимида фаолият юритаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Эркин ва самимий мулоқот руҳида ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбари бошчилигида замонавий фикрлайдиган, дунёқараши кенг, иқтидорли, янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратилаётгани қайд этилди. Таъкидланганидек, интеллектуал ёшлар – мамлакатимизда ислоҳотларни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Салоҳиятли ёшларнинг хорижий мамлакатларда грант асосида таҳсил олишини қўллаб-қувватлаш ўз самарасини беряпти. Хусусан, ҳозирги кунд
Халқаро валюта жамғармаси экспертлари миссия якуни бўйича учрашув ўтказди Жорий йилнинг 17-28 июль кунлари Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) экспертлари томонидан Марказий банкда “Ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмлари” бўйича миссияси бўлиб ўтди. ХВЖ экспертлари миссия давомида Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда тезкор жавоб бериш юзасидан ХВЖ вакиллари томонидан симуляциялар ўтказилди. Миссия якунлари бўйича ХВЖ вакиллари техник кўмак жараёни давомида ликвидликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқишнинг энг