Свернуть поиск
Нега бунча юракни этасиз пора
Бунча кенг дунёни этасиз тора
Майли сиз оқ,биз бўлайлик қора
Бир кун тушунарсиз бизни ҳам зора.
Сизга нима етмайди, айтинг не керак
Балки бир қарич тил ёки замбарак
Тик қадди букилиб, қаршингизда тиз
Пойингизга тиз чўксинми терак..
Уммонлар керакдир, ёки бир денгиз
Самолар керакдир ёки бир юлдуз
Олинг барини сизники бўлсин
Оппоқ тонг керакми, ё кеча кундуз..
Билмам нени талашар, баъзи бир кимлар
Кенг дунёни бунча тор этаверар
Кўзимизни тўлдирсин майли шу қумлар
Бизга шу тупроқ, ер бўлаверар.
Муаллиф (Ферузабону.).
0 комментариев
13 классов
Добавлено фото в альбом
Добавлено фото в альбом
загрузка
Показать ещёПравая колонка