Миллий ишлаб чиқарувчилар ҳимоя қилинади Жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар ва глобал савдодаги рақобат мураккаблашиб бораётган бир пайтда миллий ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорни ноқонуний ва сифатсиз импортдан ҳимоя қилиш, адолатли рақобат муҳитини таъминлаш зарурати юзага келмоқда. Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун айрим товарларни божхона чегараси орқали олиб кириш тартиби такомиллаштирилди. Ягона божхона тўлови жорий этилиб, товарлар миқдори ва қиймати бўйича аниқ меъёрлар белгиланди. Агар товарлар тижорат мақсадида олиб кирилаётган бўлса, улар учун умумий божхона тартиби қўлланилади. Эндиликда жисмоний шахсларнинг мамлакатга товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари қуйидагича бўлади: • ҳаво транспортида — 1000 доллар; • темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар; • автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар; Жисмоний шахсларга халқаро курьерлик жўнатмалари орқали етказиб бериладиган товарлар учун ставка 200 доллар миқдорида бўлади. Бу каби тартиб кщплаб давлатларда амал қилмоқда ва товарларни божсиз олиб киришнинг чегараси Ўзбекистондагидан анча паст. Масалан, Европа иттифоқи давлатларида божсиз олиб кириш меъёрлари ҳаво транспортида — 480 долларни, авто, пиёда ва темирйўлда — 330 долларни, куьрерлик жўнатмалари — 175 долларни ташкил этади. Туркияда барча ўтказиш пунктларида божсиз олиб кириш меъёри — 480 доллар, Хитойда — 722 доллар этиб белгиланган. Курьерлик жўнатмалари учун эса меъёр Туркияда — 79 доллар, Хитойда — 288 долларни ташкил қилади. Шунингдек, 20 июлдан бошлаб божхона тўловисиз лимитдан фойдаланиш учун мамлакат ташқарисида бўлишнинг минимал муддати жорий этилади. Хусусан, пиёда ёки автомобилда кираётган фуқаролар чет элда камида икки кун, самолётда қайтаётганлар эса камида уч кун бўлишлари керак. Акс ҳолда олиб кирилган товарлар белгиланган лимитдан ошган деб ҳисобланади ва уларнинг тўлиқ қийматидан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади. Жисмоний шахс томонидан мамлакатдан божхона декларациясини тақдим этмасдан олиб чиқилиши мумкин бўлган товарлар учун белгиланган максимал норма 5000 доллар миқдорида сақланиб қолади. Бу чоралар нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилади, балки божхона назоратини самарали ташкил этиш ва контрабанданинг олдини олиш имконини ҳам беради. Мазкур қарор орқали давлатимиз глобал савдо занжирларидаги ўзгаришларга, хомашё ва тайёр маҳсулотлар нархларининг кескин тебралишларига ва ташқи иқтисодий хатарларга мос равишда ички иқтисодий сиёсатни мослаштирмоқда. Ҳаракатлар натижасида: • миллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги рақобатбардошлиги мустаҳкамланади; • арзон ва сифатсиз маҳсулотлар оқимининг олди олинади; • ички бозордаги нарх-наво барқарорлиги сақланади; • мамлакат иқтисодиёти учун барқарор солиқ тушумлари таъминланади. Янги тартиб фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, ички ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, бозорда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
    0 комментария
    0 likes
    Четдан товар олиб кириш: 2025 йил 1 майдан нималар ўзгармоқда? 2025 йил 1 майдан чет элдан мамлакатимизга қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинмоқда. 2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги нормалар белгиланди. • ҳаво транспортида — 1000 доллар; • темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар; • автомобил ёки пиёда ўтиш пунктларида — 300 доллар, • халқаро курьерлик жўнатмаларида — 200 доллар; • халқаро почта орқали — 100 доллар. Ушбу янгилик билан жисмоний шахсларга тааллуқли қуйидагилар тасдиқланди: республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари; айрим турдаги товарни республикадан божсиз олиб чиқишнинг миқдорий нормалари; Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом; эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Сафарга чиқиш чоғида эътибор қилиш зарурки, темир йўл ва автомобиль ўтказиш пунки орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 календарь кундан, ҳаво транспортида 3 календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келинадиган товарларга нисбатан божсиз олиб кириш нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади. Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган божхона декларациясини тақдим этмасдан республикадан олиб чиқилиши мумкин. “Uzbekistan airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари бўйича ахборотларни йўловчиларга ташиш вақтида етказади. Хориж сафарига чиқаётган юртдошларимиздан ушбу янгилик билан батафсил танишиб чиқишларини сўраймиз.
    0 комментария
    0 likes
    Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган товарларга нисбатан талаблар ўзгаради Божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 майидан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришининг нормалари ўзгариши маълум бўлди. Хўш, бундай ўзгаришлар қандай мақсадларда амалга оширилмоқда ва мазкур чора-тадбирлар кимга қандай наф келтириши мумкин? Биринчидан, сўнгги йилларда ён қўшниларимиз билан дўстона муносабатлар ўрнатилиб, кўплаб чегара постлари очилди. Фуқароларни чегарадан ўтиш борасидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар олиб ташланди. Натижада фуқароларнинг чегарадан ўтиш сони каррасига ошди. Шунга мос ҳолда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами ҳам сезиларли равишда ошди. Бу маҳаллий бозордаги расмий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорларга салбий таъсир кўрсата бошлади. Иккинчидан, 2025 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳаво транспортида амалдаги 2000 долларни ўрнига 1000 доллар, темир йўл ва дарё транспортида амалдаги 1000 долларни ўрнига 500 доллар, автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали 300 доллар (ўзгаришсиз қолди), халқаро курьерлик жўнатмалари орқали амалдаги бир чоракда 1000 доллар ўрнига 200 доллар қилиб белгилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга товар олиб кираётган жисмоний шахс чет элда камида 3 кун бўлиши талаб қилинади. Агар бу лимитдан ошса, фуқаро олиб кираётган товар умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида бож тўлайди. Учинчидан, курьерлик хизмати орқали етказиб бериш тартибига ҳам янги ўзгаришлар киритилди. Унга кўра жисмоний шахсларга курьерлик жўнатмалари орқали бир ойда − 200 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз олиб кириш мумкин бўлади. Илгари бу меъёр бир чоракда 1000 АҚШ долларини ташкил қилган эди. Албатта мазкур янгиликларнинг барчаси божсиз олиб кириш меъёрларини жаҳон стандартларига мувофиқлаштирилиши билан бир қаторда ички бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётга чек қўйишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, мазкур ўзгартиришлар ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, ҳам истеъмолчиларнинг манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган.
    0 комментария
    0 likes
    Сертификатлаш ва техник назорат соҳасидаги ислоҳотлар: нималар ўзгаради ва бу бизга нима беради? Озиқ-овқат хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария назорати тизимида енгилликлар жорий қилинмоқда. Айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишда қатъий назорат тартибларига 2025 йил якунигача вақтинча амал қилинмайди. Бу нима дегани? Авваллари озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқатлари, ичимликлар ёки ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва четдан олиб кириш учун турли хил рухсатномалар, санитария ва ветеринария хулосалари, сертификатлар олиниши шарт эди. Бу эса кўп вақт, маблағ ва ҳужжатлаштиришни талаб қиларди. Эндиликда: 1. Маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун лаборатория натижалари асосида алоҳида санитария-эпидемиологик сертификат олиш талаб қилинмайди. 2. Болалар овқатлари, парҳез маҳсулотлар, биологик фаол ёки янги технология асосида ишлаб чиқилган озиқ-овқатлар учун техник ҳужжатларни (рецепт, қадоқлаш, маркировка, ишлаб чиқариш шартлари ва бошқалар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан мажбурий келишиш шарт эмас. 3. Алкоголсиз ичимликлар учун қўшимчалар ёки бутловчи қисмларни мамлакатга олиб киришда ҳар бир партия учун алоҳида сертификат талаб этилмайди. 4. Фитосанитария сертификати фақат гигиеник ёки ветеринария хулосаси мавжуд бўлмаган ҳолларда сўралади. 5. Ўсимлик маҳсулотлари, матолар, ипак, ғалла, пахта, ўйинчоқлар ва спорт анжомлари учун ветеринария сертификатлаш вақтинча бекор қилинмоқда. Бу ислоҳотлар нимаси билан муҳим? – тадбиркорлар учун қулайлик яратилади – ишлаб чиқариш ёки импорт жараёни соддалашади; – вақт ва харажат тежалади – бюрократик тўсиқлар камаяди, ҳужжатларни олишга кетадиган маблағ қисқаради; - маҳсулотлар тезроқ бозорга чиқади – янги рецепт ёки технология асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тез фурсатда истеъмолчига етказилади; - ички бозор фаоллашади – соддалаштирилган тартиблар бозор рақобатини оширади, натижада истеъмолчи учун маҳсулотлар хилма-хил ва нисбатан арзон бўлади. Хуллас, ушбу ислоҳотлар ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш, ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар фаолиятини енгиллаштириш, шунингдек, бозор механизмларини фаоллаштиришга хизмат қилади.
    0 комментария
    0 likes
    “Jamoa ruhi” | Oʻzbekiston harbiylaridan rekord natija
    0 комментария
    0 likes
    Kontrakt bo‘yichaharbiy xizmatga kirish
    0 комментария
    0 likes
    0 комментария
    0 likes
    Хаммага ассалом алайкум! Дўстларимиз ва группадагиларга керак бўлиши мумкин. 👍 Босинг ва дўстларингизга улашинг. Рахмат! https://ok.ru/gsm.info.uz/topic/153191764186007
    0 комментария
    0 likes
    Endilikda, fuqarolar mudofaa ishlari bo‘limlarida chaqiruvni elektron shaklda ham olishlari mumkin!
    0 комментария
    0 likes
Filter

Сертификатлаш ва техник назорат соҳасидаги ислоҳотлар: нималар ўзгаради ва бу бизга нима беради?

Озиқ-овқат хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария назорати тизимида енгилликлар жорий қилинмоқда. Айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишда қатъий назорат тартибларига 2025 йил якунигача вақтинча амал қилинмайди.
Бу нима дегани?
Авваллари озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқатлари, ичимликлар ёки ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва четдан олиб кириш учун турли хил рухсатномалар, санитария ва ветеринария хулосалари, сертификатлар олиниши шарт эди. Бу эса кўп вақт, маблағ ва ҳужжатлаштиришни талаб қиларди.
Эндиликда:
1. Маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун лаборато
  • Like
  • Like
Show more