"Ishonch" ва "Доверие" газеталарининг расмий канали Telegram ижтимоий тармоғида ҳам фаолият юритмоқда. Мазкур канал орқали мамлакатимизга оид ва халқаро янгиликлар билан қисқа фурсатда танишиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев буюк алломаларимиздан бири Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуини зиёрат қилди.Эски тузум даврида бу муқаддас маскан хароб бўлиб қолган эди. Истиқлол йилларида миллий, маданий ва маънавий қадриятларимизни, тарихий обидаларимизни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан мазкур зиёратгоҳ таъмирланди. Мажмуадаги дахмалар, мақбаралар, масжидлар, айвонлар ва мадрасанинг ҳақиқий қиёфаси тикланиб, қутлуғ қадамжога айлантирилди.
Таомилга биноан Баҳоуддин Нақшбанднинг руҳи пок