582635190075

Zafar Ali

Ювиш. Уйғотти трактор товуши Ярим тун уйқудан тириллаб. Илволиб отамнинг ковушин Ку'чага йул олдим ғириллаб. Нима иш қиляпти?Қизиқдим. Уйқудан кечиб ул олифта. Қарасам ён қу'шним - қизиқчи Яп-янги трактор олибди. -Тинчликми? Нима жин урдими? Су'з қотдим баландроқ овозда. -Турдингми укажон турдингми? Қу'шнимам жуда бир шоввозда. Уйғотиш эканмиш мақсади Ювайин деганмиш отини. Ховлини қу'ршаган пахсадан Им билан чақирди хотини. Бақириб гапирди жу'рттага -Ичсангиз уйимдан қуваман. -Ранжима укажон эртага Бурнингдан чиққанча юваман. Суз берилган у'ша кечадан Қолди мана уч йил орада. Кунда у'тар уч бор ку'чадан Ювилмаган тракторида. Зафар Али 05.09.2017йил соат 21:25
582635190075

Zafar Ali

Севги формуласи Физикани койил килолмаганман Формулалариша у'тмаган тишим. Архимед кучини билолмаганман Мухаббат кучини хис қиламан жим. Ньютон бошига бир олма тушиб Тортишиш қонунин яратди шу пайт. Менинг юрагимда мухаббат жу'шиб Ишқ қонуни хақда битмоқдаман байт. Хаммага баробар севги қонуни Барчанинг бошига тушади бу иш. Хохлаган вақтида хохлаган куни Хохлаган одамни қучади бу ишқ. Бедор кечаларда уйларга толдим Физика конунин бузиб куйдим мен. Севги конунининг асосин солдим Формуласи ни хам тузиб куйдим мен. Севги формуласи сурасанг мендан Тушунтириб берай бир шимариб енг. Айриликка тенгдир мен минус сендан Сен плюс мен эса мухаббат га тенг.
582635190075

Zafar Ali

Йук дема. Уйингдан узилмас совчилар Юрагим ховучлаб яшайман. Улар ким? Бахтимга овчилар Мен эса улжага ухшайман. Айтасан титрайди юрагим Эшитсам дунёга сиғмайман. Сен танхо узингсан керагим Ичимдан эзилиб йиғлайман. Тасаввур қилолмам узгани Узимнинг ёнимда куришга. Жуфт оху кузингдек куз қани Бирга бир умримни суришга. Дилимни ёрайин куришиб Бу учун вақтимиз куп дема. Келишса қулингни сурашиб Хуп дема Кумушим хуп дема. Имкон бер мен бахтли қилайин Сендайин гузал бир малакни. Бир умр сочингни силайин Бир умр кезайлик фалакни. Совчилар узилмас уйингдан Кунглим бу ахволдан туқ дема. Ёнингда утирай туйингда Йуқ дема Кумушим йуқ дема... Зафар Али
582635190075

Zafar Ali

Бу оқшом овозинг эшитмоқ бўлиб, Мен учун қадрли рақаминг тердим. Минг бора тирилиб минг бора ўлиб, Ишқилиб гўшакни кўтарсин дедим. Аммо жавобингсиз қолди қўнғироқ, Тошдан қаттиқ ботди танамга тўшак. Ҳар доим раҳмли бўлганди бироқ, Бу тун олинмади қадрдон гўшак.
582635190075

Zafar Ali

Охири маълум севги ҳақида. Мен ўша бағритош, мен ўша тошдил, Кулга айлантирдим гул юрагингни. Биламан кўп бора ҳаддимдан ошдим, Сездира олмадим сен керагингни. Оҳ, билсанг менга ҳам эмасдир осон, Сўнгини билиб, лек қайта олмаслик. Севгини хор қилиб, қилиблар сарсон, Севиб, севгилим деб айта олмаслик. Ёввойи юракка эркимни бериб, Таъқиқланган ишқни бошлаблар қўйдим. Сўзларинг тафтида муздайин эриб, Сени оловларга ташлаблар қўйдим. Афсусланмагандим ўшал онимда, Муҳаббат кўр қилиб қўйганди кўзим. Эндичи азоблар ўтар жонимдан, Барига сабабчи уч дона сўзим. Ахир айтмаслигим керак эдику, Билиб туриб дилинг ўйдима кечир. Ўзим қийналишим керак эдику, Сени шерик қилиб қўйдима кечир. Афсусд
582635190075

Zafar Ali

Бугун. Бугун мени қўйворма, Бугун мени ушлаб қол. Кетсам кейин қайтмайман, Бўлма ҳайрон, бўлма лол. Бугун севгинг синалар, Бефарқмисан ёки йўқ. "Хайр"дан дил тирналар, Ушлаб қолсанг кўнглим тўқ. Бугун аён ҳаммаси, Бугун бари бўлар фош. Севади ё севмайди, Оҳу кўзли, қаламқош. Бугун мени қўйворма, Қўлимдан тут қўлимдан. Мен эртага қайтмайман, Кейин чиқма йўлимдан. Зафар Али 23.01.2016 йил соат: 23:21
582635190075

Zafar Ali

Кетдингизу... Кетдингизу юрак юлинди, Армон дилга бойланди ота. Иккимизни боғлаган энди, Арқон қилга айланди ота. Танангизга кафан тузилди, Қаро ерга жойланди ота. Ўртамизда қил ҳам узилди, Дардим шеърга айланди ота. Барбод бўлди барча орзулар, Ўнгим тушга айланди ота. Душманларим устимдан кулар. Кафтим муштга айланди ота. Сиз кетган кун осмон йиғлади. Ер тескари айланди ота. Юрагимни армон тиғлади, Қалб сиз томон шайланди ота. Бир зум тўхтаб ортга қаради, Сўнгра узоқ ўйланди ота. Онам ёлғиз нима қилади, Ва яшашга сайланди ота. Сизга кўп-кўп гапим бор эди, Нетай тилим бойланди ота... Зафар Али 15.01.2016 йил соат:17:56
  • Класс
Показать ещё