ОНАМ ҚАРИБ БОРЯПТИ Онам сочларин тараб, Кўзим яна ёшланди. Сочларида оқ санаб, Юрак ёмон ғашланди. Кечагина эрталаб, Сочларимдан сийпалаб, Қўярди бир эркалаб, Онам қариб боряпти. Менинг ёлғиз бойлигим, Осмонимда ойлигим, Ўзимнинг чиройлигим, Онам қариб боряпти. Хаста бўлсам қон ютар, Болам дея жон тутар, Ухламай йўлим кутар, Онам қариб боряпти. Оғриб кетар ўйлаб жон, Томоғимдан ўтмай нон, Юрак пора, дил вайрон, Онам қариб боряпти.
Показать ещё