....КУЛИБ ҚЎЙИНГ.... Ғамлар ғамга шерик бўлиб улашади, Қўйинг ғамни, сал нарига суриб қўйинг. Азизларим кулгу сизга ярашади, Ўзингизни авайлангу, кулиб қўйинг ! Бу ўткинчи дунё деманг, ёлғон бари, Биз ўтармиз дунё қолар билиб қўйинг. Ғафлат босиб, оҳ фиғондан кетмай нари, Тўйиб кулмай, ўтиб кетманг, кулиб қўйинг ! Хаёт шундай хўп йиғлоқи деманг асло, Кўзингиздан кўз ёшларни артиб қўйинг. Дард келганда дарддан устун бўлинг хатто, Қаддингизни синдирмасдан, кулиб қўйинг ! Ғанимларсиз инсон оқу, қора билмас, Қалбингизнинг чироғини ёқиб қўйинг. Майли, алар лабларига кулгу илмас, Сиз ранжиманг, шунчаки бир кулиб қўйинг ! Нима бўлди биродарим, меҳри жайхун, Миш мишларнинг тошларидан синмай ту
«КЎП» Орзу эмас армонларим кўп, Бир ростимдан ёлғонларим кўп. Бахор келиб кўнглим яшнади, Лекин унда хазонларим кўп. Кетдим олис олислаб жуда, Кўзларингиз намлаб бехуда. Йўлим пойлаб интизор жуда, Соғинтирган инсонларим кўп. Гох ўзимдан нолиб бераман, Гох ўзимни койиб бераман. Қандайлигим яхши биламан! Камчилигу нуқсонларим кўп. Деманг мени яхши қиз, яхши. Йигитларнинг кўркисиз нақши. Мени яхши билмайсиз яхши, Мен билмаган ёмонларим кўп. Қўл узатсам қўлин чўзмаган, Салом берсам пинак бузмаган. Биздайларни хеч менсимаган, Бурни жуда осмонларим кўп. Йиқилганда тиргак мадакор, Шукур дейман чин дўстларим бор. Яхши ёмон кунларимда кор. Менга жони қалқонларим кўп. Ишққа дучор бўлмаган ким б
Показать ещё