Ҳаётимиздаги инсонларни ҳар бирининг ўз ўрни бор... Кимдир ҳаёлларимизда... Кимдир дуоларимизда... Кимдир қалбимизда... Кимнингдир эса уч карра омади келган...🤗
  • Класс
551929341014

EY DIL SIZNI SOGINDIM

♻ ЖУМА КУНИДА РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИШЛИК. ------ ------ Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар учун кунларни энг яҳшиси Жума кунидир. Бас ушбу кунда менга кўпроқ салавот айтинг. Албатта менга айтган салавотингиз менга тақдим қилингай". Саҳобелар сўрашди: "Бизни салавотимиз қандай сизга eтиб боради аҳир сиз (қабрда танангиз) чиригивчи бўлсангиз?". Ул зот дедилар: "Алллоҳ Таоло биз (Пайғамбар) ларни жасадларини (ер чиритмаслиги учуин) eрга тақиқлаб қўйган". Абу Довуд 1047, Ибн Можа 3/91 ва Ибн Ҳиббон 550 ривояти. Саҳиҳ. Аллоҳ Таоло деди: "Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга салавот айтурлар, сизлар ҳам эй имон келтирганлар пайғ
551929341014

EY DIL SIZNI SOGINDIM

Зарур бўлсам сенга балиққа уммон, Гулларга сув каби бўлса керагим. Ооо,қанийди ёнингдан силжиганим он, Гурсиллаб, типирлаб қолса юрагинг. Қуёшсиз ҳаёт йўқ, Қуёшинг бўлсам, Кўрмасам тунларда қолдим десайдинг. Зилолим бўл, сени битта ҳўпласам, Сенсиз оловларда ёндим десайдинг! Нега ҳеч меҳрга тўймайди инсон? Меҳрингсиз ожизман, кўрсат йўл қани? Ўтинчим, қуласа қуласин осмон, Фақат сен ёнимда бўлсанг бўлгани! Кетсанг сабр берса яратган эгам, Соат эмас, лаҳза ўтмаса менсиз. Айтсанг, МОҲИМ менинг, менинг ФАРИШТАМ. МЕН ЯШАЙ ОЛМАЙМАН АЗИЗАМ, СЕНСИЗ! Қанийди, сийласа азалий тақдир, Сенга ҳаммадан кўп зарур бўлсайдим. Севмасанг, пойинга тиз чўккан қулу, Севсанг МАЛИКАдек мағрур бўлсайдим. Бургут
551929341014

EY DIL SIZNI SOGINDIM

Қўйинг бунча аразлайверманг, Бу дунё-ку асли бир бозор. Беш кун умр яшангда кулиб, Қайтмас бўлиб кетаримиз бор. Бизсиз дунё ҳувулламас ҳеч, Олам аза тутмайди зинҳор. Мўлжал аниқ манзили узоқ, Қайтмас бўлиб кетаримиз бор. Бугун кулиб қолайлик ахир, Бу кунлар ҳам бўлади хумор. Кези келса лом мум деёлмай, Қайтмас бўлиб кетаримиз бор. Эслармикан бизни ҳам кимдир, Соғиниблар йиғларми такрор. Излаганда кимса тополмас, Қайтмас бўлиб кетаримиз бор. Умр деган дарё юзида, Бир кемамиз елкани абгор. Ишқни безор қилмайлик ахир, Қайтмас бўлиб кетаримиз бор. Жума Арипов 17-04-2024. 02:20
551929341014

EY DIL SIZNI SOGINDIM

ЭРКАКНИНГ ЭРТАСИ. (Ҳикоя) Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu Тиши оғриб Акбаржон кечаси билан ўзига дори қидирди. Бир жойда анчадан бери ётган онаси- боши устида пайпасланиб, чироқ ёқмай дори қути титаётган ўғлининг шип-шипидан уйғонди. -Тинчликми, ухламаяпсанми?! -Тишим... -Ошхонадан қалампирмунчоқ топиб, тишингга чайнаб бос! Ўғли ошхона томонга ўтиб қайтгунча, бир жойда ётган она ҳалак бўлди: "Эркак киши бир нарсани тополармиди, келини Малоҳат туриб топиб берса бўларди..." Дори тополмадими, Акбаржон кийиниб, кечасида аптекага чиқиб кетди. "Изиллаб аптекага боргунча, эҳ..." Эрталаб азонда ўғли яна бозорга ишига кетибди. Саодат ҳола қорни сурнай чалиб жойида анчагача тўлғо
Показать ещё