Ўзбекистон ва бутун дунёдаги
фойдаланувчилари учун Windows
8 операцион тизими очиқлиги
ҳақида эълон қилди.
Жума, 26 октябрь кунидан
бошлаб, бутун дунёдаги
фойдаланувчилар ва
ташкилотлар Windows 8 таклиф
этиши мумкин бўлган
функцияларнинг ҳаммасини синаб
кўришлари мумкин: янги
интерфейс, Windows дўконининг
расмий очилиши билан бирга
иловаларнинг кенг спектри
(WindowsStore).
"Windows 8” 37 та тилда ва 140
дан зиёд бозордаги мавжуд
шахсий компьютерларни янгилаш
учун юклаб олишга www.windows.ru манзили бўйича
ҳамда мамлакатнинг турли савдо
нуқталарида очиқ бўлади.
"Windows 8” иккита версияда
сотилади: Windows 8 ва Windows
8 Pro. Бизнес-мижозлар учун эса
Windows 8 Enterprise версияси
WindowsToGo, DirectAccess ва
BranchCache каби функциялари
ҳисобига янги имкониятларни,
шунингдек BitLocker ва AppLocker
каби функциялар ҳисобига
фойдаланувчилараро
хавфсизликни таъминлашнинг
такомиллашган механизмларини
таклиф этади.
Бир вақтнинг ўзида ARM-
процессорлари базасидаги
планшетлар учун ишлаб чиқилган
Windows оиласининг янги аъзоси
WindowsRT операцион тизими
ишга тушади.
Январь ойи охиригача ҳозир
WindowsXP, WindowsVista ёки
Windows 7 операцион
тизимларига эга шахсий
компьютерлар соҳиблари
Windows 8 Pro операцион
тизимини тахминан 39,99 АҚШ
доллари нархида юклаб
олишлари мумкин бўлади.
2012 йил 2 июнидан 2013 йил 31
январигача бўлган давр
оралиғида сотиб олинган ҳамда
"Windows 7”га эга 140 дан зиёд
мамлакатдаги шахсий
компьютерлар
фойдаланувчилари эса www.windowsupgradeoffer.com манзили бўйича Windows Upgrade
Offer таклифидан фойдаланган
ҳолда Windows 8 Pro операцион
тизимини тахминан 14,99 АҚШ
доллари чакана нархида юклаб
олишлари мумкин.
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев