⚡️Москвадаги Внуково аэропорти орқали Тожикистоннинг 650 нафар фуқароси депортация қилинди Фуқароларнинг кўпчилиги депортация қилинишидан олдин бир неча кун давомида тегишли шароитларсиз ушлаб турилган.
❗️Баъзи одамлар учун пенсия миқдори ошди 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 💰 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 💰 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
  • Класс
#АНА_ХОЛОС ⚡️❗️ Шошилинч хабар: Ўзбекистонда картадан картага тез-тез пул ўтказадиган фуқаролар текширилади Марказий банк ва Солиқ қўмитаси картадан картага шубҳали ўтказмалар бўйича маълумотлар алмашишни бошлаши мумкин: лимит жисмоний шахслар учун йилига 100 миллион сўм, тадбиркорлар учун 500 миллион сўмни ташкил қилиши мумкин.
  • Класс
#Эслатма Бугун охирги куни, Свет газ ва газ учун 1-майдан тариф ўзгаради. Лекин сиз бу ишни қилсангиз бу сизга амал қилмайди Хабар беришларича, 1-майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қиларкан. Масалан, сиз электр энергияси учун 30-апрел санасида 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади. Яқинларга юбориб қўямиз
🇪🇺Европа Иттифоқида TikTok блокланиши мумкин Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. “Биз TikTok’нинг хатарли эканини аниқ биламиз”, дея унинг сўзларини келтиради Politico. Ляйеннинг таъкидлашича, ЕИ ходимларининг иш телефонларига ушбу ижтимоий тармоқни ўрнатиши тақиқланган биринчи ташкилот ҳисобланади. Маълумот учун, Ўзбекистонда TikTok 2021 йилдан бери блокда.
  • Класс
Показать ещё